ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текширишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 26.05.2015 й. 15-1408/14926-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

26.05.2015 й.

N 15-1408/14926


(КЎЧИРМА)




Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак


Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан буён матнда - Қўмита) ариза билан хўжалик судига мурожаат қилиб, "Фарғонаазот" очиқ акциядорлик жамиятидан (бундан буён матнда - жамият) асоссиз олинган 1 433 328 500 сўм даромадни ундиришни ҳамда 286 665 700 сўм жарима қўллашни, жами 1 719 994 200 сўм ундиришни сўраган.

Суднинг 2014 йил 16 октябрдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Товар хом-ашё биржаси ва 2014 йил 22 октябрдаги ажрими билан Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси ва 2015 йил 19 февралдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб этилган.

Биринчи инстанция судининг 2014 йил 23 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жамиятга нисбатан жами 111 594 780 сўм миқдорида асоссиз олинган даромад ва жарима ундирилган, даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация инстанциясининг 2015 йил 27 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.

Биринчи инстанция судининг 2015 йил 12 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жамиятдан 101 449 800 сўм миқдорида асоссиз олинган даромад ундирилган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида жамият томонидан монопол маҳсулотларни тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилишида 2012-2013 йиллар давомида биржа (ким ошди) савдолари котировкаларининг ўртача нархлари ошириб сотилганлиги натижасида асоссиз даромад олинганлиги биринчи инстанция суди эътиборидан четда қолганлиги ҳақида важларни билдирилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш сўралган.

Судлов ҳайъати, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2013 йил 30 ноябрдаги 02-сонли қарори билан тасдиқланган режа-жадвалига асосан жамиятда 2010-2013 йиллар даври бўйича режали текшириш ўтказилиб, текшириш якуни бўйича далолатнома расмийлаштирилган.

Текширишда жамият томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарори билан тасдиқланган "Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида"ги Низом талаблари бузилган ҳолда 2010-2013 йиллар давомида карбамид ва ацетат толаси маҳсулотларини тўғридан-тўғри шартномалар асосида нархларни ошириб сотиш натижасида 1 433 328 500 сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланган деб топилган.

Шунга кўра, Қўмита махсус комиссиясининг 2014 йил 10 июлдаги 16/12-сонли қарори асосида жамиятга қонун бузилиши ҳолатларини тугатиш ҳамда олинган 1 433 328 500 сўмлик асоссиз даромаднинг ҳамда 286 665 700 сўм жарима ҳисобланиб, уни Қўмитанинг махсус транзит ҳисоб рақамига тўлаш ҳақида 2014 йил 10 июлда кўрсатма берилган. Бироқ, жамият томонидан мазкур кўрсатма бажарилмаган. Натижада Қўмита судга мурожаат қилиб, 1 433 328 500 сўм асоссиз олинган даромадни ундириш ва унга ҳисобланган 286 665 700 сўм жаримани қўллаш, жами 1 719 994 200 сўм ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириб тўғри тўхтамга келган. Чунки, жамиятда ишлаб чиқарилган ва сотилган ацетат толасининг 2012 йил 7 мартдаги 19-03-22-05-OzR-18-2013-сонли реестр билан тасдиқланган нарх ҳисобидан 551,5 (2,500x220 591) минг сўм ва 2013 йил 25 апрелдаги 19-03-22-05-OzR-32-2013-сонли реестр билан тасдиқланган нарх ҳисобидан 74 395,6 (210,114x354 072) минг сўм жами 101 449 800 сўм асоссиз даромад олинганлиги сабабли жамиятдан 101 449 800 сўм миқдорида асоссиз олинган даромадни ундириб суд тўғри хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Карбамид маҳсулотини сотишда асоссиз даромад олинганлиги исботланмаганлиги сабабли биринчи инстанция суди даъвонинг ушбу қисмини қаноатлантиришни рад этиб, асосли тўхтамга келган.

Жамият монополист корхоналар қаторига кириб, жамият томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 майдаги "Маҳсулотлар, хом-ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишни бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги 57-сонли қарорига асосан карбамид минерал ўғити биржа савдолари орқали сотилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарори билан тасдиқланган 1-илова, яъни "Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 6-бандида монополист корхоналар ва табиий монополиялар субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарларга нархлар (тарифлар) ёки уларнинг чекланган даражалари, тартибга солувчи коэффициент, устама ёки чекланган рентабеллик (почта алоқасининг универсал хизматларига тарифлар бундан мустасно) нархларни тартибга солувчи орган томонидан декларация қилиниши (тасдиқланиши) белгиланган.

Юқоридаги Ҳукумат қарорларига асосан карбамид минерал ўғити монопол маҳсулотлар рўйхатига киритилганлиги сабабли ушбу минерал ўғитга декларация нархи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгилаб берилган.

Мазкур Низомнинг 9-бандида республика ташқарисига товарлар етказиб берадиган монополист корхона ёки табиий монополия субъекти товарлар бўйича ҳисоб-китобни шартномавий (эркин) нархлар бўйича, бироқ декларация қилинган (тасдиқланган) нархлар (тарифлар)дан паст бўлмаган нархлар бўйича амалга ошириши, 16-бандида эса товарга нарх (тариф)ни шакллантиришда билвосита моддий харажатларни, меҳнатга ҳақ тўлашга билвосита харажатларни, ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа харажатларни, давр харажатларини ва молиявий фаолият бўйича харажатларни тақсимлаш товарнинг солиштирма меҳнат сиғими (товарнинг муайян турига тўғри келадиган асосий ишлаб чиқарувчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари) бўйича амалга оширилиши, бунда аниқ бир товарни ишлаб чиқариш хусусиятларидан келиб чиқиб, харажатларни тақсимлаш учун хўжалик юритувчи субъект, нархларни тартибга солувчи орган билан келишган ҳолда, бухгалтерия ҳисобига оид қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мезонлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.

Юқоридагиларга ҳамда ҳал қилув қарорида келтирилган асосларга кўра жамият томонидан карбамид маҳсулотини тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишда асоссиз даромад олинмаганлиги биринчи инстанция суди томонидан асослаб берилган.

Бундан ташқари, суд даъвонинг асоссиз олинган даромадга нисбатан 10 фоиз ёки 20 фоиз молиявий жарима қўллаш қисмини рад этиб тўғри тўхтамга келган. Чунки, Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссиясининг 2014 йил 31 декабрдаги 46-сонли баённомасида "Фарғонаазот" очиқ акциядорлик жамиятини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларга тўлов муддати 24 ойга узайтирилганлиги ва молиявий жарималар ҳисобдан чиқарилганлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида"ги 161-сонли қарорининг 1-бандига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Суд ҳужжати ушбу Пленум қарори талабларига риоя қилган ҳолда расмийлаштирилган бўлиб, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланган, суднинг хулосалари иш ҳолатларига мувофиқ келади.

Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важлар асосида ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, уни ўзгаришсиз, шикоятни эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ Қўмита томонидан олдиндан тўланган 7 000 сўм почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни, Солиқ кодекси 330-моддасининг 19-бандига асосан Қўмита давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишни, суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида олиб борилганлиги билан боғлиқ 30 000 сўм суд харажатлари Қўмита ҳисобидан ундиришни лозим топади.



































Время: 0.0160
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск