ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 26.05.2015 й. 10-1513/2926-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

26.05.2015 й.

N 10-1513/2926


(КЎЧИРМА)




Банкнинг айби билан солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ўтказиш топшириқномаси, тегишли ваколатли органнинг уларни ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаси бажарилмаган (бажарилиши кечиктирилган) тақдирда, банкдан ҳар бир кечиктирилган кун учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўтказилмаган суммасини 0,5 фоизи миқдорида белгиланган тартибда пеня ундирилади


Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда - ДСИ) ариза билан хўжалик судига мурожаат қилиб, "Туронбанк" АТБ марказий амалиёт бошқармасига (бундан буён матнда - Банк) нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (бундан буён матнда - Солиқ кодекси) 53-моддасига асосан 6 989 543 100 сўм миқдорида молиявий санкция қўллашни сўраган.

Суднинг 2015 йил 27 февралдаги ажрими билан "Туронбанк" ОАТ жавобгар сифатида ишга жалб этилган.

Биринчи инстанция судининг 2015 йил 27 мартдаги ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб тўлиқ қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2015 йил 16 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида судлар томонидан моддий ва процессуал камчиликларга йўл қўйилганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари ҳамда Олий хўжалик суди Пленуми қарорлари нотўғри қўлланилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини қисман бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра, шикоятни қаноатлантиришни рад этиб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистан Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати тергов бошқармасининг 7244-сонли жиноят иши юзасидан "Ҳужжатли тафтиш тайинлаш тўғрисида" 2014 йил 27 июндаги қарорига ҳамда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг 2014 йил 8 июлдаги 806 х/с-сонли, 2014 йил 9 июлдаги 810 х/с-сонли, 2014 йил 15 октябрдаги 1171 х/с сонли, 2014 йил 09 декабрдаги 1354 х/с-сонли буйруқларига асосан Банкда 2011 - 2013 йилларда солиқ қонунчилигига риоя қилиниши, солиқ ва мажбурий тўловларни давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўғри ҳисобланиши ҳамда тўлиқ тўланиши, валюта, экспорт-импорт операциялари қонунийлиги юзасидан ҳужжатли текширув ўтказилган.

Текширувда Банкда Ўзбекистан Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 14 январда 2065-сон билан рўйхатга олинган 2010 йил 7 январда Молия вазирлигининг 2-сонли, Давлат солиқ қўмитасининг 2010-1-сонли, Марказий банк бошқарувининг 39/4-сонли қарори билан тасдиқланган "Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомга асосан корхоналарнинг фаолият кўрсатган даврда ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўлови, шунингдек ягона солиқ тўлови бўйича жорий тўловлар бюджетга ўтказилиши натижасида банк мижози булган бошқа банкларда ҳисоб рақамлари бўлмаган 21 та корхонанинг банк ҳисоб рақамларидан ягона солиқ тўлови учун ўтказилган бўнак ҳамда жорий тўловларнинг тўғри бюджетга ўтказилиши Банк томонидан 18 905 978 400 сўм ягона солиқ тўлови бўйича бўнак суммалари давлат бюджетига тўланмаганлиги натижасида шу миқдорда давлат бюджетига зарар етказилганлиги аниқланган.

Шунингдек, текширишда Банк томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 15 мартда 2342-сон билан рўйхатга олинган "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида"ги Йўриқнома (бундан буён матнда - 2342-сонли Йўриқнома) талаблари бузилганлиги ҳам аниқланган.

2342-сонли Йўриқнома ҳамда Солиқ кодексининг 53-моддаси талабларига асосан Банк мижозлари томонидан тўланиши лозим бўлган 2 482 799 400 сўмлик солиқларнинг тўловини амалга оширишга тўсқинлик қилиб, мижозлар ҳисоб рақамига тушиши лозим бўлган 2 482 799 500 сўм пул маблағларини асоссиз қайтариб юборилганлиги, солиқ тўловларининг ўз муддатида ўтказиб бермаганлиги сабабли тўлов кечиктирилган кунлар учун 2014 йил 28 август ҳолатига жами 6 988 108 100 сўм миқдорда устама ҳисоблаш лозим топилган.

Банк муассасасига қўйилган инкассо топшириқномалари тўловини кечиктирганлиги ҳамда давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган солиқ тўловларини ўз вақтида тўламаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 53-моддасининг олтинчи қисмига асосан Банкка нисбатан жами 6 989 543 100 сўм миқдорида пеня ҳисобланган.

Текшириш натижалари юзасидан ДСИ томонидан 2015 йил 4 февралда Банкка нисбатан Солиқ кодекси 53-моддасининг олтинчи қисмига асосан 6 989 543 100 сўм миқдорида пеня ҳисоблаш тўғрисида қарор чиқарилган.

Қарор ихтиёрий равишда Банк томонидан бажарилмагач, ДСИ хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, Банкка нисбатан молиявий санкция қўллашни сўраган.

2342-сонли Йўриқноманинг 2-бандига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағида етарли миқдорда пул маблағлари бўлганда, маблағларни ҳисобдан чиқариш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мижознинг фармойишига ва бошқа пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг келиб тушиши тартибида амалга оширилиши, 4-бандининг тўртинчи хатбошисига кўра эса, хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағида 2-сонли картотека пайдо бўлгандан сўнг, унинг бошқа барча иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очилган банклар томонидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини қабул қилиш ва асосий ҳисобварағига бўлган тўловлардан ташқари бошқа тўловларни амалга ошириш тақиқланиши белгиланган.

ДСИ томонидан аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари текшириш натижаси бўйича тузилган далолатнома, ДСИ қарори, тушунтириш хатлари ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-бандига кўра суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.

Биринчи инстанция суди ушбу Пленум қарори талабларига риоя қилган ҳолда ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, арз қилинган талабни қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга келган.

Ўз навбатида апелляция инстанцияси суди Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида" 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли қарорининг 15-банди талаблари асосида ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослантирилганлигини ишдаги мавжуд ҳужжатлар бўйича текшириб, ҳал қилув қарорини қонунийлигига баҳо берган ҳолда уни асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важлар билан келишмайди.

Чунки, Солиқ кодекси 53-моддасининг олтинчи қисмида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 1 февралда 2320-сон билан рўйхатга олинган "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисида"ги Йўриқноманинг 16-бандида банкнинг айби билан солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ўтказиш топшириқномаси, тегишли ваколатли органнинг уларни ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаси бажарилмаган (бажарилиши кечиктирилган) тақдирда, банкдан ҳар бир кечиктирилган кун учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўтказилмаган суммасини 0,5 фоизи миқдорида белгиланган тартибда пеня ундирилиши белгиланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли "Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" қарорининг 37.2-бандида таъкидланган.

Ушбу ҳолатда, биринчи инстанция суди текшириш натижасида 2342-сонли Йўриқнома талабларини бузилиши натижасида Банкнинг айби билан солиқ тўловчи томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга тўловлар ўз вақтида ўтказиб берилмаганлиги сабабли Солиқ кодекси 53-моддасининг олтинчи қисмига асосан жами 6 989 543 100 сўм миқдорида пеня ҳисобланганлигини асосли деб топиб, арз қилинган талабни қаноатлантириб тўғри хулосага келган.

Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати суд инстанциялари томонидан низони ҳал қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўлланилиб, арз қилинган талабни қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келинганлиги, кассация шикоятида келтирилган важлар асосида суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун Банк томонидан олдиндан тўланган 592 000 сўм давлат божи ва 7000 сўм почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.







































Время: 0.0247
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск