ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Кредит, қарз, кафиллик ва гаров шартномаларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 17.06.2015 й. 13-1403/3437-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

17.06.2015 й.

N 13-1403/3437



Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади


Давлат тижорат "Халқ банки" Зафаробод туман филиали (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) билан "Ўткир тех" фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2009 йил 3 октябрда тузилган 6-сонли кредит шартномасига кўра даъвогар томонидан жавобгарга йиллик 14 фоизлик устама ҳақ тўлаш шарти билан 5 йил муддатга 31 404 000 сўмлик ТТЗ 8011 русумли трактори ва 7 008 000 сўмлик 2ПТС-4793А-03А русумли тиркама сотиб олиш учун жами 38 412 000 сўм кредит ажратилган.

Кредит маблағининг таъминоти сифатида 2010 йил 7 январда Пахтакор туман нотариал идорасида кредитга олинган тракторни ва тиркамани гаровга қўйиш бўйича гаров шартномаси расмийлаштирилган.

Шунингдек, жавобгар билан "Обид-А" фермер хўжалиги (бундан буён матнда кафил деб юритилади) ўртасида 2009 йил 29 сентябрда тузилган кафиллик шартномасига мувофиқ жавобгар томонидан кредитни қайтариш мажбурияти бажарилмаган тақдирда, кафил томонидан даъвогарга 10 000 000 сўмлик кафиллик берилган.

Кредит шартномаси шартлари даъвогар томонидан бажарилган ҳолда жавобгарга кредит маблағи ажратилган бўлсада, жавобгар томонидан тўловни амалга ошириш бўйича мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли жавобгарнинг 2014 йил 11 март ҳолатига даъвогар олдида кредит бўйича 31 631 082 сўм асосий қарз ва 2 196 000 сўм фоиз қарздорлиги вужудга келган.

Низони судгача ҳал этиш бўйича жавобгарга юборилган талабномалар жавобгар томонидан натижасиз қолдирилганлиги сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар билан кафил ҳисобидан 31 631 082 сўм асосий қарз ва 2 196 000 сўм ундиришни сўраган.

Суднинг 2014 йил 17 апрелдаги ажрими билан ишга Давлат тижорат "Халқ банки" даъвогар сифатида жалб этилган.

Биринчи инстанция судининг 2014 йил 13 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгар ва кафилдан даъвогар фойдасига 26 677 537 сўм асосий қарз ва 184 184 сўм фоиз ундирилиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.

Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

Ушбу ҳал қилув қарорига нисбатан Жиззах вилоят прокурорининг ўринбосари томонидан кассация протести келтирилиб, унда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни ўрганмасдан, кафиллик шартномасининг шартларига ҳуқуқий баҳо бермаган ҳолда кафилни тўлиқ кредит суммаси бўйича жавобгар қилганлиги, юридик мақоми бўлмаган тарафга нисбатан иш юритишни тугатиш чораларини кўрмаганлиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган ҳолда даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини ўзгартириб, кафилнинг даъвогар олдидаги жавобгарлигини ушбу 10 000 000 сўм миқдорда белгиланиши сўралган.

Прокурорнинг ҳал қилув қарорини ўзгартириб, кафилнинг даъвогар олдидаги жавобгарлигини 10 000 000 сўм миқдорда белгилаш ҳақидаги фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларини кассация протестида келтирилган важлари билан биргаликда муҳокама қилиб, судлов ҳайъати қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, кассация протестини эса тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.

ХПКнинг 135-моддасига мувофиқ хўжалик судининг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.

Ушбу ҳолатда, тарафлар ўртасидаги низо кредит ва кафиллик бўйича шартномалардан келиб чи??ан.

ФК 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2009 йил 3 октябрда тузилган кредит шартномаси асосида даъвогар томонидан жавобгарга йиллик 14 фоизлик устама ҳақ тўлаш шарти билан ажратилтган 38 412 000 сўм кредит маблағининг таъминоти сифатида 2010 йил 7 январда кредит эвазига олинган трактор ва тиркамани гаровга қўйиш ҳақида гаров, шунингдек жавобгар билан кафил ўртасида 2009 йил 29 сентябрда кафиллик шартномалари тузилган.

Ушбу кафиллик шартномасининг 1.1-бандида, кафил шартнома асосида 10 000 000 сўм миқдорда кредитни вақтида қайтариш тўғрисида мажбуриятни бажармаганда ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил даъвогарнинг биринчи талабига биноан кредит бўйича тўловларни, унга ҳисоблаб ёзилган фоизларни ҳисобварақасидаги маблағлари ёхуд ликвидли мол-мулки билан сўзсиз тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

ФК 292-моддасининг биринчи қисмида, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиши назарда тутилган.

ФК 293-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради.

Демак, қайд этилган қонун нормасига биноан кафил кредитор олдидаги қарздорнинг мажбуриятлари бўйича, агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, қарздор билан биргаликда солидар бўлади.

Ушбу ҳолатда эса, кафиллик шартномасининг 1.1-бандига кўра кафил қарздорнинг кредитор олдидаги фақат 10 000 000 сўмлик мажбурияти бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олган.

ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.

Ушбу ҳолатда, биринчи инстанция суди томонидан барча қарздорлик суммасини жавобгар билан бирга кафилдан ҳам солидар тартибда ундириш ҳақида нотўғри тўхтамга келган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида"ги 161-сонли қарорининг 1-бандига кўра суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.

ХПК 188-моддасига кўра моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

Ушбу ҳолатда, ҳал қилув қарорининг кафилдан тўлиқ даъво суммасини ундириш ҳақидаги қисми 10 000 000 сўмга ўзгартирилиши лозим.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, Жиззах вилоят хўжалик судининг 2014 йил 13 майдаги ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, ушбу ҳал қилув қарорининг кафилдан даъвогар фойдасига 26 677 537 сўм асосий қарз ва 184 184 сўм фоиз ундириш қисмини, кафилдан 10 000 000 сўм ундирилсин деб ўзгартиришни, Жиззах вилоят прокурорининг ўринбосари томонидан киритилган кассация протестини эса тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.






































Время: 0.0201
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск