ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 24.06.2015 й. 22-1504/2338-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

24.06.2015 й.

N 22-1504/2338


(КЎЧИРМА)




Банк ҳисобварақдан пул маблағларини мижознинг топшириғи асосида ўчиради. Қонунда ва шартномада кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно


Якка тартибдаги тадбиркор Матюсупов Махмуд Ахмедович (бундан буён матнда - ЯТТ) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ДТ "Халқбанки" ва унинг Янгибозор филиалидан (бундан буён матнда - Банк) 2 870 000 сўм асосий қарз ва 5 312 380 сўм жарима ундиришни сўраган.

Биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, Банкдан ЯТТ фойдасига 2 870 000 сўм асосий қарз, 796 857 сўм жарима, 118 400 сўм давлат божи ва 5 000 сўм почта харажатлари ундирилган, Банкка нисбатан хусусий ажрим чиқарилган.

Кассация шикоятида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддаси меъёрлари шартномавий неустойкаларга таалуқли бўлиб, ушбу кодекснинг 263-моддасида белгиланган қонуний неустойкаларга тадбиқ қилинмаслиги ҳақида важлар келтирилиб, ҳал қилув қарорини ўзгартириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эca қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Банк ва ЯТТ ўртасида 2013 йилда банк ҳисобварағи шартномаси тузилган.

Мазкур шартномага мувофиқ Банк тадбиркорнинг аризасига кўра амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ банк ҳисобварақларини очиш, унинг ҳисобварағига келиб тушадиган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш, тадбиркорнинг ҳисобварағидан тегишли пул маблағларини ўтказиш ва тўлаш, касса хизматини кўрсатиш ҳамда бошқа операцияларини амалга ошириши лозим бўлган.

Банк томонидан ЯТТнинг ҳисоб рақамидан икки марта, яъни 2014 йил 11 ноябрда 99-сонли тўлов топшириқномасига асосан 2 000 000 сўм, 2014 йил 25 декабрда 69-сонли тўлов топшириқномаси асосида 870 000 сўм жами - 2 870 000 сўмни, ЯТТнинг розилигисиз, унинг имзоси қўйилмаган тўлов топшириқномалари орқали, шартнома шартлари ва амалдаги норматив-хуқуқий хужжатларни бузган ҳолда "Матюсуф-Мирза-Жахонгир" хусусий корхонасининг банк олдидаги кредит қарздорлигини қоплашга йўналтирган.

Бундан норози бўлган ЯТТ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2 870 000 сўм асосий қарз ва 5 312 380 сўм жарима ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция суди ЯТТнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб тўғри хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда - Фуқаролик кодекси) 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаган тақдирда эса - иш муомаласи одатларига ва одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши лозим.

Фуқаролик кодекси 771-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, банк хисобварағи шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит муассасаси иккинчи тарафнинг - мижознинг ҳисобварақларига тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварағидан тегишли суммаларни ўтказиш ва тўлаш ҳамда ҳисобварақлар бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш ҳақидаги мажбуриятларни бажариш мажбуриятини олади.

Ушбу кодекснинг 783-моддасига асосан, Банк ҳисобварақдан пул маблағларини мижознинг топшириғи асосида ўчиради. Мижознинг топшириғисиз хисобварақда турган пул маблағларини ўчиришга суднинг қарори билан, шунингдек ушбу Кодексда ёки бошқа конунда белгилаб қўйилган ёхуд банк билан мижоз ўртасидаги шартномада назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.

Аммо, Банк томонидан мижознинг топшириғисиз унинг банкдаги ҳисобварағидан жами 2 870 000 сўм пул маблағлари "Матюсуф-Мирза-Жахонгир" хусусий корхонасининг банк олдидаги кредит қарздорлигини қоплаш учун ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2001 йил 30 июнда 1044-сон билан рўйҳатдан ўтган "Мижозларга хисобварақлар очиш, уларнинг ҳисобварақларига пул маблағларини ҳисобга киритиш ва хисобдан чиқариш, иш ҳақи ва қонун хужжатларида белгиланган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул маблағларини беришнинг ўрнатилган тартибларини бузганлиги учун тижорат банкларига жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 6-банди биринчи хатбошида қонунчиликда ўрнатилган мижозлар хисобварақларига пулларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш тартибини бузганлик учун, тўловларни амалга оширишнинг ва хато амалга оширилган электрон тўловларни қайтаришнинг ўрнатилган муддатларини бузишни истисно этган ҳолда, банк устав капиталининг энг кам миқдорининг 0,01 фоизи миқдорида жарима тўланиши белгиланган.

Банк ЯТТнинг хисобварағидан пулларни ҳисобдан чиқариш тартибини бузганлиги уун ЯТТ қайд этилган Низомга асосан банкдан 5 312 380 сўм жаримани ундириши сўраган. Биринчи инстанция суди Фуқаролик кодекси 326-моддасининг иккинчи қисмига асосан, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб кредиторга тўланиши лозим бўлган нейстойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигини эътиборга олиб, даъвонинг 5 312 380 сўм жарима ундириш талабини 796 857 сўмга қаноатлантирилган.

Судлов ҳайъати ЯТТнинг кассация шикоятида келтирган важлари билан келиша олмайди. Чунки, тарафлар ўртасида муносабатлар банк ҳисобварағи шартномаси ёхуд Фуқаролик кодекси ёки бошқа қонунлар билан тартибга солинади. Фуқаролик кодексининг 326-моддасида ушбу норма қонуний ёки шартномавий неустойкаларга нисбатан қўлланиши кўрсатилмаган.

Юқорида қайд этилганидек, қонун бўйича суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб кредиторга тўланиши лозим бўлган нейстойкани камайтириш ҳуқуқига эга.

Бу ҳолда, судлов ҳайъати, биринчи инстанцияси суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган қарор қабул қилинган деб ҳисоблаб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантлрмасдан қолдиришни, ЯТТ томонидан кассация инстанияси учун олдиндан тўланган 59 200 сўм давлат божи ва 7 000 сўм почта харажатларини унинг зиммасида қолдириб, ортиқча тўланган 800 сўм давлат божини унга қайтаришни ҳамда суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 30 000 сўм суд харажатларини ЯТТ дан ундиришни лозим топади.










































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск