ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот деб топишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 17.08.2015 й. 16-1507/4776-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

17.08.2015 й.

N 16-1507/4776


(КЎЧИРМА)



Хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш бошқарувчисига юклатилади


"Наманган йўловчи ташиш" давлат унитар корхонаси тугатиш суд бошқарувчиси (бундан буён матнда - даъвогар) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Тўрақўрғон нефт базаси" унитар корхонасидан (бундан буён матнда - жавобгар) 402 000 000 сўм маблағларни ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2015 йил 15 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2015 йил 2 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш, жавобгардан даъвогар фойдасига 402 000 000 сўм ундириш ҳақида янги қарор қабул қилинган.

Жавобгар томонидан берилган кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди томонидан иш ҳужжатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд далилларга эътибор берилмаганлиги, даъвогарнинг банкрот деб эътироф этилганлигини билмаганлиги ва тугатиш бошқарувчиси фаолият олиб бормаганлиги, даъвогар ўтказиб берган маблағи ҳисобига маҳсулотни тўлиқ олганлигига эътибор берилмаганлиги баён қилиниб, суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, апелляция инстанцияси суди қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2014 йил 2 январда 11-сонли "Нефт маҳсулотлари етказиб бериш тўғрисида" шартнома тузилган.

Шартнома шартларидан келиб чиқиб, жавобгар даъвогарга жами 1 443 000 000 сўмлик нефт маҳсулотлари етказиб берган.

Наманган вилоят хўжалик судининг 2014 йил 2 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогар банкрот деб эътироф этилган. Тугатиш бошқарувчиси номзоди тақдим этилгунга қадар, унинг вазифасини вақтинча бажариб туриш суд бошқарувчиси И.Абдирахимовга юклатилган.

Суднинг 2014 йил 9 июндаги ажрими билан тугатиш бошқарувчиси этиб Я.Қурбонов тайинланган. Суд бошқарувчиси Я.Қурбонов суднинг 2014 йил 6 августдаги ажрими билан вазифасидан озод этилиб, ўрнига суд бошқарувчиси этиб И.Тожибоев тайинланган.

Даъвогар банкрот деб эътироф этилганидан 2014 йилнинг 7 августига қадар даъвогарнинг собиқ раҳбари Н.Сайдуллаев олинган нефт маҳсулотлари учун 402 000 000 сўм пул маблағини жавобгарга ўтказиб берган.

Даъвогар томонидан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиниб, ушбу ноқонуний ўтказиб юборилган 402 000 000 сўм пул маблағини қайтариб ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришни рад этиб, барвақт хулосага келган.

Ўзбекистон Республикасининг "Банкротлик тўғрисида"ги Қонуни 124-моддасига кўра, хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади.

Мазкур Қонуннинг 125-моддасига кўра, хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан:

қарздорнинг мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ ёки унинг мол-мулкини учинчи шахслар фойдаланиши учун топширишга сабаб бўлувчи битимлар тузишга фақат ушбу бобда белгиланган тартибда йўл қўйилади;

қарздорнинг барча пул мажбуриятларини бажариш муддати, шунингдек кечиктирилган мажбурий тўловларни тўлаш муддати бошланган деб ҳисобланади;

қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади;

мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек аввал ҳисобланган ва ундирилмаган мажбурий тўловлар бўйича пеня ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади;

қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумотлар махфий тоифага (шу жумладан тижорат сирига) мансублигини йўқотади;

ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишга доир барча чекловлар олиб ташланади;

ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади. Пул мажбуриятлари, мажбурий тўловлар бўйича барча талаблар, бошқа мулкий талаблар фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида қарздорга тақдим этилиши мумкин, мулк ҳуқуқини эътироф этиш, маънавий зиённи компенсация қилиш, мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек жорий тўловлар бўйича талаблар бундан мустасно.

Ушбу модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисига мувофиқ ижро этилиши тугатилган ижро ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилиши лозим. Қарздорнинг барча мажбуриятлари бажарилишига фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида йўл қўйилади. Хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади, қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади), қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш бошқарувчисига юклатилади, шунингдек қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш бўйича мулкдорнинг ваколатлари тугатилади.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда - ХПК)нинг 58-моддасида, хужалик суди кўрилаётган ишга дахлдор бўлган далилларнигина қабул қилиши, 59-моддасида ишнинг ҳолатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлса, бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Шунга кўра, ишдаги ҳужжатлар ва тарафларнинг тушунтиришларидан, апелляция инстанцияси суди ваколатсиз шахс томонидан тасарруф этилган 402 000 000 сўм пул маблағини қайтариш ҳақида асосли хулосага келиб ҳал қилув қарорини бекор қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 402 000 000 сўм пул маблағини қайтариш тўғрисида янги қарор қабул қилиб қонуний тўхтамга келган.

ХПКнинг 186-моддасига кўра, хўжалик суди ишни кассация инстанциясида кўрганида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судида тўғри қўлланилганлигини текширади.

Ишни кўришда апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган 2 010 000 сўм давлат божи ва 7 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.






































Время: 0.0179
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск