ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Суд қарорларини ижро этиш билан боғлик масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 17.08.2015 й. 15-09-09/19315-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

17.08.2015 й.

N 15-09-09/19315


(КЎЧИРМА)




Ижро йиғими қарздордан ихтиёрий ижро этиш муддати тугаганидан кейин мулкий характердаги ижро ҳужжатлари бўйича - жисмоний шахсдан ундирилаётган сумманинг 1 фоизи миқдорида, юридик шахсдан 2 фоизи миқдорида ундирилади


"Фарғона нефть базаси" унитар корхонаси хўжалик судига мурожаат қилиб, Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси Фарғона шаҳар бўлимининг (бундан буён матнда суд ижрочилари шаҳар бўлими деб юритилади) 2009 йил 15 июндаги 5571-сон қарорини ҳақиқий эмас деб топишни, ундан 17 243 021 сўм ижро йиғими ундиришни сўраган.

2009 йил 14 августдаги суд ажрими билан Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда суд ижрочилари вилоят бошқармаси деб юритилади) ва Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси ишга жалб қилинган.

Биринчи инстанция судининг 2009 йил 8 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 16 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация инстанцияси судининг 2010 йил 9 мартдаги қарори билан суд қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган.

2010 йил 31 мартдаги суд ажрими билан суд ижрочилари вилоят бошқармаси жавобгар сифатида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти, Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ва Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб қилинган.

Биринчи инстанция судининг 2010 йил 26 апрелдаги ҳал қилув қарори билан суд ижрочилари шаҳар бўлимининг 2009 йил 15 июндаги 5571-сон қарорининг 3 572 993 сўм ижро йиғимини қўллаш ва ундириш қисми ҳақиқий эмас деб топилган, суд ижрочилари вилоят бошқармасидан даъвогарга 3 572 993 сўм ундирилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2010 йил 23 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, "Фарғона нефть базаси" унитар корхонасининг 862 151 022 сўм солиқ қарзини унинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжатларига асосан суд ижрочилари шаҳар бўлими 2009 йил 5 июнда ижро иш юритувини қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилган. Ижро йиғими ундириш ҳақида 2009 йил 15 июндаги қарор билан суд ижрочилари шаҳар бўлими унитар корхонадан 17 243 021 сўм ундирган.

Бундан норози бўлган даъвогар суд ижрочилари шаҳар бўлимининг ижро йиғими ундириш ҳақидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни ва ундан 17 243 021 сўм ижро йиғими ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган.

Суд ижрочилари шаҳар бўлимининг ижро иш юритувини қўзғатиш ҳақида 2009 йил 5 июндаги қарори "Фарғона нефть базаси" унитар корхонасига 2009 йил 8 июнда топширилган. Унитар корхона томонидан қарор нусхаси олинганидан кейин 5 кунлик муддат ичида - 2009 йилнинг 14 июнига қадар 178 649 646 сўм пул маблағи ундирувчига тўланган. Қолган 683 501 364 сўм қарз ихтиёрий ижро этиш муддати ўтганидан кейин тўланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон Қарорининг 3-бандига асосан ижро йиғими қарздордан ихтиёрий ижро этиш муддати тугаганидан кейин мулкий характердаги ижро ҳужжатлари бўйича - жисмоний шахсдан ундирилаётган сумманинг 1 фоизи миқдорида, юридик шахсдан 2 фоизи миқдорида ундирилади.

Аммо суд ижрочилари шаҳар бўлими ижро йиғими ундириш ҳақидаги қарор билан унитар корхонадан ихтиёрий ижро этиш муддатида тўланган қарз учун асоссиз равишда 3 572 993 сўм ижро йиғимини ундирган.

Шу сабабли, биринчи инстанция суди даъвонинг ушбу суммага тааллуқли қисмини қаноатлантирган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.


































Время: 0.0085
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск