ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 24.08.2015 й. 10-1420/3263-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

24.08.2015 й.

N 10-1420/3263


(КЎЧИРМА)




Буюртмачи бажарилган ишни (унинг натижасини) пудрат шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда пудратчи иштирокида кўриб чиқиши ва қабул қилиши, иш натижасини ёмонлаштирадиган даражада шартномадан чекиниш ёки бошқа камчиликлар аниқланган тақдирда эса, бу тўғрида пудратчига дарҳол маълум қилиши шарт


"Мукаммал лойиҳа" МЧЖ (бундан буён матнда - даъвогар) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Тошкент бош плани лойиҳалаш ва илмий тадқиқот институти" ДУК (бундан буён матнда - жавобгар), "Тошкентбошплан ЛИТИ" ДУК Самарқанд филиали (бундан буён матнда - филиал)дан 62.640.000 сўм асосий қарз, 31.320.000 сўм пеня, 9.396.000 сўм жарима, 9.000.000 сўм зарар ундиришни сўраган.

Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги жалб этилган.

Биринчи инстанция судининг 2014 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 62.640.000 сўм асосий қарз, 10.000.000 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2014 йил 6 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган ва янги қарор қабул қилиниб, даъво талаблари қаноатлантирмасдан қолдирилган ҳамда "Тошкентбошплан ЛИТИ" ДУК Самарқанд филиалига нисбатан иш юритиш тугатилган.

Суднинг 2014 йил 6 ноябрдаги қарори юзасидан даъвогар томонидан кассация шикояти берилган бўлиб, унда апелляция инстанцияси судининг ушбу қарорини бекор қилиб, 2014 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятиини қаноатлантирмасдан, апелляция инстанцияси суди қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2011 йил 28 декабрда 4-сонли, 2012 йил 2 январда 5-сонли ва 2012 йил 2 январда 6-сонли пудрат шартномалари тузилган.

2011 йил 28 декабрдаги 4-сонли шартноманинг 1.2 ва 1.4-бандларига асосан даъвогар Бухоро шаҳридаги Бухоро юқори технологиялар мухандислик-техника институтини 18x36м бўлган спорт залининг қурилишига оид лойиҳа-смета ҳужжатларини 2012 йил 1 февралга қадар ишлаб чиқишни ва бажарилган ишларни шартноманинг 1.4.1-бандига асосан филиалга топшириш, жавобгар эса шартноманинг 1.2 ва 2.3.2-бандларига асосан 2012 йил 22 январга қадар техник топшириқни даъвогарга бериш ва бажарилган ишлар учун шартноманинг 3-бўлими асосида тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.

2012 йил 2 январдаги 5-сонли шартноманинг 1.2 ва 1.4-бандларига асосан даъвогар Бухоро шаҳридаги Бухоро юқори технологиялар мухандислик-техника институтини 12x45м бўлган спорт залининг қўшимча хоналари билан капитал таъмирловига оид лойиҳа-смета ҳужжатларини 2012 йил 1 февралга қадар ишлаб чиқишни ва бажарилган ишларни шартноманинг 1.4.1-бандига асосан филиалга топшириш, жавобгар эса шартноманинг 1.2 ва 2.3.2-бандларига асосан 2012 йил 22 январга қадар техник топшириқни даъвогарга бериш ва бажарилган ишлар учун шартноманинг 3-бўлими асосида тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.

2012 йил 2 январдаги 6-сонли шартноманинг 1.2 ва 1.4-бандларига асосан даъвогар Бухоро шаҳридаги Бухоро юқори технологиялар мухандислик-техника институтини 4-сонли ўқув блокини капитал таъмирловига оид лойиҳа-смета ҳужжатларини 2012 йил 1 февралга қадар ишлаб чиқишни ва бажарилган ишларни шартноманинг 1.4.1-бандига асосан филиалга топшириш, жавобгар эса шартноманинг 1.2 ва 2.3.2-бандларига асосан 2012 йил 22 январга қадар техник топшириқни даъвогарга бериш ва бажарилган ишлар учун шартноманинг 3-бўлими асосида тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.

Даъвогар юқоридаги шартномалар бўйича жами 77 640 000 сўмлик ишлар бажарилгани, шундан 15 000 000 сўм тўлов амалга оширилиб, қолган 62 640 000 сўм асосий қарз ва тўловни ўтказиб юборилган 535 кун учун 31 320 000 сўм пеня ва 15 фоиз миқдорида 9 396 000 сўм жарима ҳамда 9 000 000 сўм адвокатлик хизмати учун тўланган пул маблағини ундиришни сўраб хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириб, барвақт хулосага келган.

Чунки, юқоридаги қайд этилган шартномалар даъвогар томонидан имзоланиб, унинг муҳри билан тасдиқланган, лекин жавобгар раҳбари номидан имзоланган бўлсада, муҳри билан тасдиқланмаган.

Бундан ташқари, 4-сонли шартноманинг даъвогар ва жавобгар томонидан тақдим этилган нусхаларида фарқлар мавжуд бўлиб, даъвогар томонидан тақдим этилган нусхасида ишлар нархи 32 400 000 сўм кўрсатилган бўлсада, жавобгар томонидан тақдим этилган шартномада ушбу нарх 15 000 000 сўм эканлиги кўрсатилган. Шундан келиб чиқиб суд, жавобгар 4-сонли шартнома бўйича пул тўловини тўлиқ амалга оширган деб баҳолаб, тўғри хулосага келган.

4, 5 ва 6-сонли шартномаларнинг 1.4.1-бандида бажарилган ишларни қабул қилиш тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра, ишлар тарафлар ўртасида бажарилган ишлар далолатномаси имзолангандан сўнг бажарилган деб ҳисобланиши белгиланган. Бироқ, даъвогар 4, 5 ва 6-сонли шартномалар бўйича ишларни бажарилганлиги далили сифатида 2012 йил 1 февралдаги 1/5, 1/6, 1/7 ва 1/8-сонли “Накладная” номли ҳужжатларни илова қилган.

Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди даъвогар томонидан 4, 5 ва 6-сонли шартномалар бўйича ишлар тегишли тартибда топширилмаган деб ҳисоблаб тўғри хулосага келган.

Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК)нинг 646-моддасида, буюртмачи бажарилган ишни (унинг натижасини) пудрат шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда пудратчи иштирокида кўриб чиқиши ва қабул қилиши, иш натижасини ёмонлаштирадиган даражада шартномадан чекиниш ёки бошқа камчиликлар аниқланган тақдирда эса, бу тўғрида пудратчига дарҳол маълум қилиши шартлиги белгиланган.

2012 йил 1 февралдаги 1/5, 1/6, 1/7 ва 1/8-сонли "Накладная" номли ҳужжатлар тарафлар ўртасидаги шартномаларда келишилган бажарилган ишларни расмийлаштириш тартибидаги мажбуриятларга мос келмаслиги сабабли, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг даъвогар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилганлиги юзасидан хулосасини асоссиз деб баҳолаб, ҳал қилув қарори билан асосий қарз ундирилишини нотўғри деб ҳисоблаб асосли хулосага келган.

ФКнинг 260-моддасида қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади ва неустойка билан фақат ҳақиқий талаб таъминланиши белгиланган.

Апелляция инстанция суди даъво талабининг асосий қарздорликни ундириш қисмини асоссиз ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этганлиги боис, ФКнинг 260-моддаси талабларидан келиб чиқиб, пеня ва жарима ундириш қисмини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиб қонуний тўхтамга келган.

Бундай ҳолатда даъвонинг зарар ундириш қисми ҳам қаноатлантирилмасдан қолдирилиши, суд томонидан тўғри тўхтамга келинганлигини билдиради.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 186-моддасига кўра, хўжалик суди ишни кассация инстанциясида кўрганида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судида тўғри қўлланилганлигини текширади.

Ишни кўришда апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган 280 890 сўм давлат божи ва 7 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.





































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск