ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот деб топишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 21.10.2015 йилдаги 10-1518/11209-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

21.10.2015 й.

N 10-1518/11209


(КЎЧИРМА)




Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак


"Юнусобод де??он бозори" АЖ акциядори Исраилова Насиба Мустафаевна (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Юнусобод де??он бозори" АЖдан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 610 700 сўм ёқилғи харажати ва 15 000 000 сўм маънавий зарар ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 610 700 сўм ёқилғи харажати, 3 000 000 сўм маънавий зарар ундирилган, даъво талабининг 12 000 000 сўм маънавий зарар ундириш қисми рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарорининг 610 700 сўм ёқилғи харажати ундириш қисми бекор қилинган, ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

Даъвогар кассация тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, унда судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, даъво талаблари асослантирилмаган ҳолда қисман рад этилганлиги, акцияларни сотиб олиш учун тўрт хонали уйини сотганлиги, дивидендлар тушиб кетганлиги ва жавобгар акцияларни ўз вақтида сотиб олмаганлиги сабабли, коммунал тўловлардан қарздорлик юзага келганлиги баён этилиб, суд қарорларини ўзгартириб, жавобгардан 610 700 сўм ёқилғи харажати ва 10 000 000 сўм маънавий зарар ундиришни сўраган.

Тошкент шаҳар прокуратураси кассация тартибида протест келтириб, унда судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, суд қарорлари моддий ҳуқуқ нормалари билан асослантирилмаганлиги баён этилиб, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти ва протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, протестни эса қисман қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларидан кўринишича, 2009 йил 24 июнда жавобгар акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиб, умумий йиғилиш баёни қарор қисмининг 1-бандида жамиятда қўшимча акциялар чиқариш йўли билан устав фондини ошириш мақсадида эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдори 1 000 000 000 сўм ва номинал қиймати 1 000 сўм бўлган 1 000 000 дона ҳужжатсиз эгасининг номи ёзилган акция миқдорида белгиланиши 38 679 рози овоз, яъни 81,78 фоиз овоз билан тасдиқланган.

Ушбу навбатдан ташқари умумий йиғилиш баёни 2007 йил 27 июндаги "Биржа" рўзномасида чоп этилган бўлиб, унда жумладан, акциядорлар жамият акцияларини қайтариб сотиб олишини талаб қилишга ҳақли эканлиги, мустақил баҳоловчи томонидан нархланган жамиятнинг 1 дона акциянинг бозор қиймати 6755,80 сўмни ташкил этиши, акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган санадан эътиборан акциядорлар 45 кун ичида ушбу талабни жамиятга тақдим этиши мумкинлиги билдирилган.

Даъвогар акцияларини бозор нархида сотиб олишни сўраб, жавобгарга эълонда белгиланган муддатда мурожаат қилган.

Бироқ, жавобгар акциядорларининг 2009 йил 26 августдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш баёнига кўра, даъвогарга тегишли бўлган жамият акцияларини қайтариб олиш масаласи бўйича акциядорларнинг 79,19 фоизи томонидан қарши овоз билдирилган ва аризачининг акциялари сотиб олинмаган.

Шу боис, Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси даъвогар манфаатида фуқаролик ишлари бўйича М.Улуғбек туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга даъвогарга тегишли бўлган акцияларни сотиб олиш мажбуриятини юклашни сўраган. 2012 йил 27 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган. Фуқаролик ишлари бўйича Тошкен шаҳар суди апелляция инстанциясининг 2013 йил 4 июндаги ажрими билан низо хўжалик судида кўриб чиқилиши лозимлиги инобатга олиниб, ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш юритиш тугатилган.

Кейинчалик, Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси даъвогар манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга даъвогарга тегишли бўлган акцияларни сотиб олиш мажбуриятини юклашни сўраган. Тошкент шаҳар хўжалик судининг 10-1307/12319-сонли иш бўйича 2014 йил 28 февралда қабул қилган ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган, жавобгарга даъвогарга тегишли бўлган ҳар бири 6755,80 сўмлик, жами 5130 дона акцияларни сотиб олиш мажбурияти юклатилган. Кассация инстанцияси судининг 2014 йил 4 июндаги қарори билан мазкур ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Даъвогар даъво аризасида 2009 йил август ойидан бугунги кунга қадар, бир неча маротоба суд, адлия, прокуратура ва бошқа турли идораларга оиласига тегишли бўлган "Рена" русумли микроавтобус ва "ГАЗ-31105" русумли автотранспорт воситаларида қатнаганлиги ва 610 700 сўмлик ёқилғи сарфлаганлиги сабабли ушбу суммани зарар сифатида, шунингдек, 2012 йил 1 январь куни соат 17-00 ларда "акцияларни қачон оласизлар" деб даъвогарнинг манзилига асабийлашиб бораётганда йиқилиб тушиб тан жароҳати олганлиги ва соғлигини йўқотиб ишга яроқсиз бўлиб қолганлиги, жавобгарнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари натижасида руҳий, маънавий ва жисмоний азобларни бошидан кечираётганлиги, пули йўқлиги сабабли невараларининг ақиқа тўйларини ўтказа олмай қудалари олдида уялиб қолганлиги, ушбу ҳолат ҳам сиқилишига сабаб бўлганлиги сабабли 15 000 000 сўм маънавий зарар ундиришни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (Бундан буён матнда ФК деб юритилади) 14-моддасининг иккинчи қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 163-сонли қарорининг 19-бандига кўра, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак.

Шунингдек, ФК 1021-моддасининг биринчи қисмига кўра, маънавий зарар уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан қопланади.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ХПК деб юритилади) 55-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Даъвогар томонидан ўзининг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун турли идораларга қатнаганлиги натижасида оиласига тегишли автотранспорт воситаларига 610 700 сўмлик ёқилғи сарфлаганлигини тасдиқлаш учун ёқилғи чекларини тақдим этган бўлсада, бироқ, қайси идорага қайси маршрут йўналиши бўйича қайси масала билан борганлиги тегишли далиллар билан исботланмаган.

Шунингдек, даъвогар даъво аризасида, 2012 йил 1 январь куни (ушбу ҳолат кассация шикоятида 2012 йил 13 январь куни деб кўрсатилган) соат 17-00 ларда "акцияларни қачон оласизлар" деб даъвогарнинг манзилига асабийлашиб бораётганда йиқилиб тушиб тан жароҳати олганлиги ва соғлигини йўқотиб ишга яроқсиз бўлиб қолганлиги, маънавий зарар суммаси 15 000 000 сўмни ташкил этиши (кассация шикоятида 10 000 000 сўм маънавий зарар ундириш сўралган) баён этилган бўлсада, биринчи инстанция суди одатда 1 январь дам олиш куни эканлигига эътибор қаратмаган, маънавий зарар етказилишида жавобгарнинг айблилик даражаси ҳамда нима учун айнан жавобгардан 3 000 000 сўм маънавий зарар ундирилиши асослантирилмаган.

Ваҳоланки, ХПКнинг 135-моддасига кўра, хўжалик судининг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги "Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида"ги 173-сонли қарорининг 15-бандига кўра ишларни апелляция тартибида кўришда судлар қонун бўйича биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни тўлиқ текширганлигини, суд аниқланган деб топган ҳолатларнинг исботланганлигини, суднинг ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосалари иш ҳолатларига мувофиқлигини, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилмаганлигини, мазкур нормалар тўғри қўлланилганлигини аниқлашлари лозим.

Бироқ, апелляция инстанцияси суди эса қайд этилган Пленум қарори талабларига риоя қилмаган ҳолда, асослантирилмаган ҳал қилув қарорининг 610 700 сўм ёқилғи харажати ундириш қисмини бекор қилиб, 3 000 000 сўм маънавий зарар ундириш қисмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида нотўғри хулосага келган.

ХПК 188-моддасига кўра, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

ХПК 187-моддасининг 2-бандига кўра, биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарорини ва (ёки) апелляция инстанциясининг қарорини тўла ёки қисман бекор қилиш ҳамда янги қарор қабул қилишга ҳақли.

Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, протестни эса қисман қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни, ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 156 107 сўм давлат божи ва 7200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, ортиқча тўланган 893 сўм давлат божини даъвогарга қайтаришни, ишни апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш билан боғлиқ 156 107 (78 053,50 х 2) сўм давлат божини даъвогар зиммасига юклашни, ишни апелляция инстанцияси судида кўриш учун ортиқча тўланган 40 346,50 сўм давлат божини жавобгарга қайтаришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 7000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.





































Время: 0.0274
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск