Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари /

Ўзбекистон Республикасининг 14.09.2016 й. ЎРҚ-406-сон "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 12.08.2016 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 24.08.2016 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

14.09.2016 й.

N ЎРҚ-406



ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 12 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2016 йил 24 августда маъқулланган


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.



2-модда. Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги

қонунчилик

Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ёшларга оид давлат сиёсати - давлат томонидан амалга ошириладиган ҳамда ёшларни ижтимоий жиҳатдан шакллантириш ва уларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтириш учун шарт-шароитлар яратилишини назарда тутадиган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар тизими;


ёшлар (ёш фуқаролар) - ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар;


ёш оила - эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл);


ёш мутахассис - олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирган, таълим муассасасини битирганидан сўнг олган ихтисослиги бўйича уч йил ичида ишга кирган ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган ихтисослиги бўйича ишлаётганига уч йилдан кўп бўлмаган ўттиз ёшдан ошмаган ходим;


ёшлар тадбиркорлиги - юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ёш фуқаролар томонидан, шунингдек таъсисчилари ёш фуқаролар бўлган юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти.



4-модда. Ёшларга оид давлат сиёсатининг

асосий принциплари

Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

очиқлик ва шаффофлик;

ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда ёшларнинг иштирок этиши;

ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;

маънавий, ахлоқий ва маданий қадриятларнинг устуворлиги;

ёшларнинг камситилишига йўл қўйилмаслиги.



5-модда. Ёшларга оид давлат сиёсатининг

асосий йўналишлари

Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;

ёшларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш;

ёшларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш;

ёшлар учун очиқ ва сифатли таълимни таъминлаш;

ёшларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш;

ёшларни ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга қилиб тарбиялаш;

ёшларни ахлоқий негизларни бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатлардан, терроризм ва диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилиш;

ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш;

иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш;

ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;

ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, шунингдек ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва ёшлар спортини оммавий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;

ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш;

ёшларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини рўёбга чиқариш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.



6-модда. Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги

давлат дастурлари, ҳудудий ва бошқа дастурлар

Ёшларга оид давлат сиёсати давлат дастурлари, ҳудудий ва бошқа дастурлар асосида амалга оширилиши мумкин.

Давлат дастурлари, ҳудудий ва бошқа дастурлар ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёш фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳамда маданий ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва рўёбга чиқаришни таъминлайдиган зарур шарт-шароитларни яратиш, жамият ҳаётида уларнинг ўрни ва фаоллигини ошириш, соғлом ва баркамол ёш авлодни тарбиялаш мақсадида ишлаб чиқилади ҳамда амалга оширилади.



2-БОБ. ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИНИ

РЎЁБГА ЧИҚАРИШНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ

ҲАМДА УНДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ ОРГАНЛАР

ВА МУАССАСАЛАР


7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ёшларга оид давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини таъминлайди;

ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлайди;

ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;

ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар ва муассасаларнинг фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштиради;

ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришнинг боришини умумлаштириш ва таҳлил қилишни ташкил этади ҳамда уни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўради;

ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқариш масалалари бўйича давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фу

...
Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск