ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 24.11.2014 й. 10-1303/21967-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

24.11.2014 й.

N 10-1303/21967


(КЎЧИРМА)




Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига та??ослаш йўли билан аниқланади


"Шарқ Жилоси Равнақи" МЧЖ (бундан буён матнда - даъвогар) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигидан (бундан буён матнда - жавобгар) 27 418,90 АҚШ доллари асосий қарз, 2 741,89 АҚШ доллари жарима ундиришни сўраган.

Суднинг 2013 йил 24 декабрдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб этилганлар.

Биринчи инстанция судининг 2014 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 6 906 470,30 сўм асосий қарз ундирилган. Даъво талабининг қолган қисми рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар томонидан кассация шикояти берилиб, унда низони ҳал қилишда суд томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги ҳақида важ келтирилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб даъвони қаноатлантириш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.

Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатлардан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 13 февралдаги "Ўзбекистон Республикасининг умумтаълим мактабларини қуриш ва жиҳозлаш" лойиҳасини ОПЕКнинг халқаро ривожланиш жамғармаси ва Саудия тара??иёт жамғармаси иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-793-сонли қарорига асосан Навоий вилоят, Навбаҳор туманидаги 216 ўринли, 37-сонли умумтаълим мактаби қурилиши бўйича ўтказилган халқаро тендер савдолари натижаларига кўра ғолиб деб топилган даъвогар ва жавобгар ўртасида 2009 йил 29 июнда умумий қиймати 548 378,15 АҚШ доллари бўлган H/SFD/14-сонли пудрат шартномаси ҳамда 2009 йил 14 декабрда мазкур шартномага 14/1-сонли қўшимча келишув тузилган.

Шартномада белгиланган ишлар даъвогар томонидан тўлиқ бажарилган бўлиб, жавобгар томонидан бажарилган ишлар ҳажмининг 95 %, яъни 520 959,18 АҚШ доллари тўлаб берилиб, бажарилган ишлар ҳажмининг 5 % - 27 418,90 АҚШ доллари тўлаб берилмаган. Натижада даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгардан 27 418,90 АҚШ доллари асосий қарз, 2 741,89 АҚШ доллари жарима ундиришни сўраган.

Низони ҳал қилишда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқламасдан, аниқланган ҳисоблаган иш учун аҳамиятли ҳолатлар исботланмасдан даъвони қисман 6 906 470,30 сўм миқдорида қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.

Ушбу Кодекснинг 666-моддасига асосан қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.

Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида 2009 йил 25 декабрда расмийлаштирилган бажарилган ишларнинг ҳисоб-фактурасига асосан даъвогар томонидан жами 790 158 070 сўм миқдоридаги ишлар бажарилганлиги, улар учун жавобгар орқали даъвогарнинг ҳисоб-рақамига қуйидаги тўловлар:

2009 йил 30 июнда 128 320,14 АҚШ доллари - (тўлов кунида сўмга нисбати - 191 856 574,12 сўм);

2009 йил 15 августда 149 707 АҚШ доллари - (тўлов кунида сўмга нисбати - 224 590 441,40 сўм);

2009 йил 26 октябрда 153 278,92 АҚШ доллари - (тўлов кунида сўмга нисбати 231 353 070,69 сўм);

2009 йил 20 ноябрда 89 653,12 АҚШ доллари - (тўлов кунида сўмга нисбати - 135 451 519,82 сўм), жами 520 959,18 АҚШ доллари ёки 783 251 606,03 сўм миқдорида тўловлар амалга оширилганлиги билан асослаб, даъво талабини 6 906 470,30 сўм (790 158 070 - 783 251 606,03 сўм) миқдорида қаноатлантирган.

Биринчи инстанция суди шартноманинг мазкур бандини нотўғри талқин қилиб, тўловлар иш берувчи давлат жойлашган давлат валютасидан бошқа валюта бирлигида бажариладиган бўлса, тўловлар қиймати пудратчининг тендер таклифларида кўрсатилган кундаги курс бирлигида ҳисоб-китоб қилинган ҳолда, ўша давлатдаги валютада тўланиши лозимлиги белгилаб қўйилган деб ҳисоблаган.

Ваҳоланки, тарафлар ўртасида 2009 йил 29 июнда тузилган H/SFD/14-сонли пудрат шартномасининг 46.1-бандида агар тўловлар Буюртмачи мамлакатнинг валютасидан фарқ қиладиган валютада бажарилса, пудратчининг тендер таклифи санасидаги валюта курси бўйича ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган бўлиб, бажарилган ишларнинг ҳақи ўша давлатдаги валютада тўланиши лозимлиги назарда тутилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 363-моддасига асосан суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига та??ослаш йўли билан аниқланади.

Шунингдек, иш ҳужжатларидан кўринишича даъвогар томонидан бажарилган ишлар 2009 йил 30 декабрда Давлат қабул ҳайъати томонидан қабул қилиб олиниб, 520 959,18 АҚШ доллари ҳажмидаги ишларнинг ҳақи (бажарилган ишлар умумий қийматининг 95 %) АҚШ долларида тўлаб берилган бўлиб, бажарилган ишларнинг тўланмаган қисми 27 481,90 АҚШ долларини ташкил қилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.

Бу ҳолда, судлов ҳайъати, шартноманинг 46.1-бандига асосан, жавобгарнинг даъвогар олдидаги 27 481,90 АҚШ доллари миқдоридаги қарзини пудратчининг тендер таклифи санасидаги валюта курси бўйича - 40 675 938,15 сўм (27 418,90 АҚШ доллари х 1 438,50 сўм) ҳисоблаб, ҳал қилув қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига 6 906 470,30 сўм ундириш қисмини 40 675 938,15 сўмга ўзгартиришни лозим топади.

Шу билан бирга, биринчи инстанция суди даъво талабининг 2 741,89 АҚШ доллари миқдорида жарима ундириш қисмини қаноатлантиришни ҳақли равишда рад этган. Ваҳоланки, даъво аризасида жариманинг ҳисоб-китоби кўрсатилмаган ҳамда асослантириб берилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида" 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли қарорининг 16-бандида ХПК 188-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ёки нотўғри қўлланилган ҳолларда, агар бу қонун бузилиши нотўғри ҳал қилув қарорининг, қарорнинг қабул қилинишига олиб келган ёхуд олиб келиши мумкин бўлса, ҳал қилув қарори, қарор бекор қилинади ёки ўзгартирилади. Бундай оқибатларнинг мавжудлиги ҳар бир аниқ ҳолатда кассация инстанцияси суди томонидан баҳоланиши ҳақида тушунтириш берилган.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига 6 906 470,30 сўм ундириш қисмини 40 675 938,15 сўмга ўзгартиришни, даъвогар томонидан кассация инстанция судида ишни кўриш билан боғлиқ тўланган 294 301 сўм давлат божи, 7 000 сўм почта харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни, даъвогарга ортиқча тўланган 37 699 сўм давлат божи ва 3 500 сўм почта харажатларини қайтаришни лозим топади.

































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск