ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 24.11.2014 й. 17-1411/8991-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

24.11.2014 й.

N 17-1411/8991


(КЎЧИРМА)




Бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак


"Сингапур-Самарканд" хорижий корхонаси (бундан буён матнда - даъвогар) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Харир-тола" масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда - жавобгар) 5.000 кг маҳсулотни тўлиқ натура ҳолида, етказиб берилмаган маҳсулот қийматига нисбатан ҳисобланган 10.000.000 сўм пеня, 2.400.000 сўм фоиз ундиришни сўраган.

Жавобгар қарши даъвони тақдим этиб, тарафлар ўртасидаги 37-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топиш, 10.000.000 сўм маънавий зарар ва 1.300.000 сўм ҳуқуқшунос тўловини ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2014 йил 28 августдаги ҳал қилув қарори билан дастлабки даъво рад этилган, қарши даъво қисман қаноатлантирилиб, 2013 йил 22 апрелдаги 37-сонли шартнома ҳақиқий эмас деб топилган, қарши даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Мазкур ҳал қилув қарори устидан даъвогар томонидан кассация шикояти берилган бўлиб, унда даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилганлиги, мазкур шартномага асосан жавобгар 20.000.000 сўм пул маблағини қабул қилиб олганлиги, маҳсулотни етказиб бериш тўғрисида хат берганлигини баён қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгар билан 2013 йил 22 апрелда 37-сонли "олди-сотди" шартномаси тузилган бўлиб унга кўра жавобгар 5000 кг навсиз пиллани 20.000.000 сўмга етказиб бериш мажбуриятини олган бўлса-да, ўз мажбуриятини бажармаганлиги сабабли, 5.000 кг маҳсулотни тўлиқ натура ҳолида, етказиб берилмаган маҳсулот қийматига нисбатан ҳисобланган 10.000.000 сўм пеня, 2.400.000 сўм фоиз ундиришни сўраган.

Ўз навбатида жавобгар қарши даъвони тақдим этиб, тарафлар ўртасидаги шартномани ҳақиқий эмас деб топишни ҳамда 10.000.000 сўм маънавий зарар ва 1.300.000 сўм ҳуқуқшунос тўловини ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция суди томонидан дастлабки даъвони қаноатлантиришни рад қилиш қарши даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида асосли тўҳтамга келинган бўлса-да, дастлабки даъво талабининг банк фоизи ундириш қисмини рад қилиш ҳақида нотўғри хулосага келинган.

Тарафлар ўртасидаги 2013 йил 22 апрелдаги 37-сонли шартномага асосан даъвогар 2013 йил 24 апрель куни 736-сонли тўлов топшириқномаси билан 10.000.000 сўм, 26 апрелдаги 756-сонли тўлов топшириқномаси билан 10.000.000 сўм, жами 20.000.000 сўм пул маблағи ўтказиб берган.

Бундан ташқари жавобгар томонидан даъвогарга 2014 йил 23 апрель куни 17 сонли алоқа хати юборилиб, тарафлар ўртасидаги шартномага асосан 3000 кг навсиз пиллани 2014 йилни 10 август кунига қадар етказиб беришни кафолатлаган.

Даъвогар судга мурожаат қилгандан сўнг 2014 йил 25 июнь куни жавобгар томонидан 285-сонли тўлов топшириқномаси билан 20.000.000 сўм пул маблағи қайтарилган. Яъни пул маблағидан бир йил давомида жавобгар фойдаланиб келган.

Агар тарафлар ўртасидаги шартнома жавобгар раҳбари томонидан имзоланмаганлиги сабабли жавобгар уни тан олмаган тақдирда даъвогар ўтказган пул маблағини уч банк куни ичида қайтариши лозим эди.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасига асосан бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак деб белгиланган.

Шу сабабли, биринчи инстанция суди даъвогарнинг банк фоизи талабини банкнинг қайта молиялаш ставкасидан кам бўлмаган миқдорда ундириши лозим эди.

Шу боис, судлов ҳайъати жавобгардан даъвогар фойдасига банкнинг қайта молиялаш ставкаси 12 фоиз миқдорда бўлганини инобатга олиб, 2.400.000 сўм фоиз ундиришни лозим топади.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида"ги 161-сонли қарорининг 1-бандида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши, қайд этилган талабларга риоя этмаслик қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, судлар томонидан барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 188-моддасига кўра моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорининг даъвонинг 2.400.000 сўм фоиз ундириш талабини рад қилиш қисмини бекор қилишни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2.400.000 сўм банк фоизи ундиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига биринчи инстанция учун 24.000 сўм, кассация инстанция суди учун 24.000 сўм, жами 48.000 сўм давлат божи ва 7000 сўм почта харажати ундиришни, даъвогар томонидан кассация инстанцияси учун тўланган давлат божининг қолган қисмини унинг зиммасида қолдиришни ҳамда жавобгардан ишни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 30.000 сўм суд харажатини Олий хўжалик суди депозит хисоб рақамига ундиришни лозим топади.






































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск