ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 06.11.2013 й. 10-1307/7661-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

06.11.2013 й.

N 10-1307/7661


(КЎЧИРМА)




Суд ишни ишда иштирок этувчи, мажлис жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган шахслардан бирортасининг йўқлигида кўрган бўлса, ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади


Даъвогар "Эски-Жува де??он бозори" ОАЖ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Раъно хожи она" хусусий корхонасидан 7 210 500 сўм зарар ундириш ва 2013 йил учун бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун шартнома тузиш мажбуриятини юклашни сўраган.

Суднинг 2013 йил 27 майдаги ажрими билан Тошкент шаҳар ер ресурслари ва кўчмас мулк кадастри бошқармаси, Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги ҳамда Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.

Биринчи инстанция судининг 2013 йил 5 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, "Раъно хожи она" хусусий корхонасидан "Эски-Жува де??он бозори" ОАЖ фойдасига инфратузилма тўловлари учун 7 210 500 сўм ундирилган, даъвонинг 2013 йил учун шартнома тузишга мажбурлаш ҳақидаги қисми кўрмасдан қолдирилган.

Кассация шикоятида иш суд томонидан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқилганлиги ва иш ҳолатлари тўлиқ аниқланмаганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.

Кассация протестида судлар томонидан жавобгар вакилининг иштироки таъминланмаганлиги сабабли, суд қарорларини бекор қилиб ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти ва протестда келтирилган важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.

Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги "Де??он бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги 1326-сонли қарори асосида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2011 йил 10 июндаги 73/4-13-сонли, 2012 йил 18 апрелдаги 144/4-18-сонли ҳамда 2013 йил 9 апрелдаги 239/4-25-сонли қарорлари қабул қилинган.

Ушбу қарорларда бозор ҳудудида қурилган хўжалик юритувчи субъектларга тегишли ер ва мулкка эгалик ҳуқуқи мавжуд бўлган бино, иншоат ва қурилмалар эгаларидан бозор инфратузилмасидан фойдаланганлиги учун тўловлар ундирилиши ва уларнинг энг кам миқдори белгиланган.

"Эски-Жува де??он бозори" ОАЖ томонидан 2013 йил 19 январда "Раъно хожи она" хусусий корхонасига нисбатан мурожаат қилиниб, 2013 йил январь - апрель ойлари учун жами 7 210 500 сўм миқдорида инфратузилма тўловларини ундиришни сўраган.

Низони ҳал қилиш жараёнида судлар томонидан процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллашда хатоликка йўл қўйилган.

Жавобгар "Раъно хожи она" хусусий корхонасига суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими етказилмаган.

Даъво аризасида жавобгар "Раъно хожи она" хусусий корхонасининг манзили: Олмазор тумани, Бирлик кўчаси, 1-уй деб кўрсатилган бўлсада, судлар томонидан суд ажримлари Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Бозор майдони, 28-уй манзилига юборилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 124-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суднинг ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат билан юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 170-моддаси иккинчи қисмининг 2-бандига кўра, суд ишни ишда иштирок этувчи, мажлис жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган шахслардан бирортасининг йўқлигида кўрган бўлса, ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.

Бу ҳолатда, "Раъно хожи она" хусусий корхонасининг суд мажлисида иштироки таъминланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги "Биринчи инстанцияси судида ишларни кўрилишида Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексинининг қўлланилиши тўғрисида"ги 162-сонли қарорининг 29-бандининг тўртинчи хатбошисига кўра, тегишли тартибда суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинмаган шахснинг иштирокисиз ишнинг кўрилишига йўл қўйилмайди ва бу ҳар қандай ҳолда ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлиши ҳақида тушунтириш берилган.

Биринчи инстанция суди томонидан ушбу Пленум қарори талабларига риоя этилмаган.

Қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини ва протестни қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Ишни янгидан кўришда суд юқорида қайд этилган ҳолатларни муҳокама қилиб, тарафлар вакилларининг иштирокини таъминлаш чорасини кўриб, даъво талабларига ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган қарор қабул қилиши лозим бўлади.




































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск