ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот деб топишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 29.10.2013 й. 21-1203/11019-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

29.10.2013 й.

N 21-1203/11019


(КЎЧИРМА)




Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сонли қарори билан тасдиқланган "Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирилмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида"ги Низомда қайд этилган қоидалар якка тартибдаги тадбиркорларга, шунингдек қонунда белгиланган муддат давомида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган де??он ва фермер хўжаликларига нисбатан татбиқ этилмайди


Қизилтепа туман ҳокимлиги махсус тугатиш комиссияси (бундан буён матнда - ҳокимлик) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Бекмурод" фермер хўжалиги (бундан буён матнда - фермер хўжалиги) узоқ муддат мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмасдан келаётганлиги сабабли уни тугатишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация протестида биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмасдан, моддий ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сонли қарори билан тасдиқланган "Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирилмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида"ги Низом (бундан буён матнда - Низом) талаблари де??он ва фермер хўжаликларига нисбатан татбиқ этилмаслиги тўғрисида важлар келитирилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати протест важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.

Низони ҳал қилиш жараёнида биринчи инстанция суди томонидан моддий ҳуқуқ нормаларини қўллашда хатоликка йўл қўйилиб, фермер хўжалигини Низом талабларига асосан тугатиб, нотўғри хулосага келган.

Низомнинг 1.3-бандига мувофиқ корхоналарни тугатиш учун корхона муассислари (иштирокчилари)нинг қарори (ихтиёрий тугатиш) ёки хўжалик судининг ҳал қилув қарори асос ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 53-моддаси иккинчи қисмига кўра, Низомда қайд этилган қоидалар якка тартибдаги тадбиркорларга, шунингдек қонунда белгиланган муддат давомида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган де??он ва фермер хўжаликларига нисбатан татбиқ этилмаслиги қайд этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 19 ноябрдаги "Хўжалик судлари томонидан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 221-сонли қарорининг 3-бандида ҳам тушунтириш берилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонуннинг 32 ва 33-моддаларида фермер хўжалигини тугатиш асослари ва тугатиш тартиби кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган "Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида"ги Низомида фермер хўжалигини тугатиш асоси ва тартиби белгилаб берилган.

Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан мазкур қонун талабларига риоя этилмасдан даъво ариза қаноатлантирилган. Ваҳоланки, ушбу ҳолатда фермер хўжалигини Низомда белгиланган талаблар асосида тугатиб бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги "Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида"ги 136-сонли қарорининг 15-бандига асосан агар кассация инстанцияси суди иш ҳолатлари тақдим этилган далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўрганиш асосида аниқланганлигини, аммо суднинг хулосалари бу ҳолатларга мос эмаслигини аниқласа, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилади ва янги қарор қабул қилади.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни ва даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.











































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск