ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 28.10.2013 й. 19-1308/3459-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

28.10.2013 й.

N 19-1308/3459


(КЎЧИРМА)




Шартнома мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатида хўжалик юритувчи субъектларга мулкий зарар етказиш - мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади


Термиз шаҳар "Сувоқова" ишлаб чиқариш ва сотиш корхонаси (бундан буён матнда - даъвогар) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Саодат" хусусий ишлаб чиқариш корхонаси (бундан буён матнда - жавобгар)дан 452 916 сўм асосий қарз, 181 200 сўм пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2013 йил 8 майдаги ҳал қилув қарори билан жавобгардан даъвогарга 452 916 сўм асосий қарз ва 60 000 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисмии рад этилган.

Суднинг 2013 йил 24 майдаги қарори билан жавобгар раҳбари И.Сафаровга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (бундан буён матнда - МЖтК)нинг 176-1-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг 10 баравари, яъни 795 900 сўм миқдорда жарима солинган.

Апелляция инстанцияси судининг 2013 йил 10 июлдаги қарори билан қарор ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суднинг ҳал қилув қарорига асосан ундирилган 452 916 сўм асосий қарз жавобгар томонидан тўлиқ тўлаб берилганлиги, қўлланилган жарима корхонанинг молиявий аҳволини ёмонлашувига олиб келиши мумкинлиги баён этилиб, суд қарорларини ўзгартириш ва қўлланилган жарима миқдорини энг кам иш ҳақининг бир ёки икки баравари миқдорида камайтириш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2010 йил 4 майда тоза ичимлик суви етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган.

Шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар тоза ичимлик суви етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган тоза ичимлик суви учун тўловни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олган.

Шартноманинг 6.2-бандига мувофиқ даъвогар томонидан кўрсатилган хизматлар учун жавобгар ҳар ойнинг 25 - 28-санасидан кечиктирмасдан тўловни амалга ошириши лозим бўлган.

Бироқ, даъвогарнинг 2013 йил 1 феврал ҳолатига етказиб берган 452 916 сўм тоза ичимлик суви ҳақи жавобгар томонидан тўлаб берилмаган.

Даъвогар томонидан жавобгарга кўрсатилган 452 916 сўмлик хизматлар ишдаги мавжуд шартнома ва ҳисоб-фактуралар билан ўз тасдиғини топган.

Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган талабномалари эътиборсиз қолдирилган.

Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмасдан, ўз вақтида тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли, суднинг 2013 йил 8 майдаги ҳал қилув қарори билан жавобгардан даъвогарга 452 916 сўм асосий қарз ва 60 000 сўм пеня ундирилган.

Шунингдек, 2013 йил 24 майдаги қарори билан жавобгар раҳбари И.Сафаровгага нисбатан МЖтКнинг 176-1-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг 10 баравари яъни 795 900 сўм миқдорида жарима солинган.

Аниқланишича, жавобгар раҳбари мансабдор шахс бўла туриб, шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаган ва тўлов интизомини бузган.

МЖтКнинг 176-1-моддасига мувофиқ, шартнома мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатида хўжалик юритувчи субъектларга мулкий зарар етказиш, - мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги "Хўжалик судининг хусусий ажрими тўғрисида"ги 172-сонли қарорнинг 8.1-бандида МЖтКнинг 242, 245-1-моддаларига мувофиқ хўжалик судлари низоларни ҳал этиш чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаган ҳолларда қайд этилган Кодекс 175-моддасининг учинчи қисмида, 176-1, 180 ва 181-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишлари ҳақида тушунтириш берилган.

Шу сабабли, биринчи инстанция суди қайд этилган Пленум қарори талабларига риоя қилган ҳолда жавобгар раҳбари И.Сафаровга нисбатан МЖтКнинг 176-1-моддасига мувофиқ энг кам иш ҳақининг 10 баравари, яъни 795 900 сўм миқдорида маъмурий жарима солиш ҳақида тўғри хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди эса - қарорни ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топади.









































Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск