ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 08.10.2013 й. 10-1303/4499-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

08.10.2013 й.

N 10-1303/4499


(КЎЧИРМА)




Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ҳар бир даъво талабини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги хулосалар бўлиши лозим


Тошкент шаҳар Миробод туман Давлат солиқ инстпекцияси (бундан буён мантда - ДСИ) ариза билан хўжалик судига мурожаат қилиб, "Delta Capital Group" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда - МЧЖ)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда - СК)нинг 114-моддасига асосан 27 500 000 сўм, 116-моддасига асосан 3 979 500 сўм, жами 31 479 500 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан МЧЖга нисбатан СКнинг 114-моддасига асосан 27 500 000 сўм молиявий жарима қўлланилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида биринчи инстанция суди томонидан арз қилинган талабнинг МЖЧга нисбатан СКнинг 116-моддасига асосан 3 979 500 сўм молиявий жарима қўллаш қисми муҳокама қилинмаганлиги ва ушбу талаб буйича ҳал қилув қарори қабул қилинмаганлиги асос қилиб келтирилиб, ҳал қилув қарорини ўзгартириб, арз қилинган талабнинг ушбу қисмини ҳам қаноатлантириш сўралган.

Протестда эса кассация шикоятида келтирилган асослар қайд этилиб, биринчи инстанция суди томонидан низони ҳал қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги асос сифатида келтирилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти ва протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Биринчи инстанция суди томонидан низони ҳал этишда процессуал ҳуқуқ нормаларини бузилишига йўл қўйилган.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, ДСИнинг 2013 йил 15 мартдаги 07/1-4460-сонли аризасида МЧЖга нисбатан СКнинг 114-моддасига асосан 27 500 000 сўм, 116-моддасига асосан 3 979 500 сўм, жами 31 479 500 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш талаби қўйилган.

Биринчи инстанция суди арз қилинган талабнинг МЧЖга нисбатан СКнинг 116-моддасига асосан 3 979 500 сўм молиявий жарима қўллаш қисмини иш юритишга қабул қилмаган. Шунингдек, ушбу талаб суднинг ҳал қилув қарорида муҳокама қилинмаган ва ҳал қилув қарори қабул қилинмаган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 138-моддасининг олтинчи қисмига кўра ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ҳар бир даъво талабини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги хулосалар бўлиши лозим. Шунингдек, Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида"ги 161-сонли қарорининг 8-бандида судларнинг эътибори қарорнинг хулоса қисми суд муҳокамаси предмети ҳисобланган барча талаблар бўйича тугалланган ва якуний жавобни ўз ичига олган бўлиши зарурлигига қаратилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида"ги 161-сонли қарорининг 1-бандида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги қайд этилган талабларга риоя этмаслик қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, судлар томонидан барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.

Қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати, низони ҳал қилишда биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди тарафларни суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилиб, солиқ текшируви натижасида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериб, арз қилинган талабнинг ҳар бирини алоҳида муҳокама қилиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллаган ҳолда низо юзасидан қонуний ва асослантирилган суд ҳужжатини қабул қилиши лозим бўлади.




































Время: 0.0374
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск