ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 25.09.2013 й. 11-1306/8826-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

25.09.2013 й.

N 11-1306/8826


(КЎЧИРМА)




Апелляция шикояти (протести) бераётган шахс ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга шикоятнинг ва унга илова қилинган, бу шахсларда бўлмаган ҳужжатларнинг нусхаларини юборади


Даъвогарлар фуқаролар Пайзихўжаев Аскархўжа Ғанихўжаевич ва Пайзихўжаев Қахраман Ғанихўжаевичлар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар "ТОШВИЛБОЗОРСАВДО" уюшмаси, Юқори Чирчиқ тумани "Де??он бозори" МЧЖ, Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлигидан 30 000 000 сўм дивидендлар бўйича қарзни ундиришни сўраган.

Суднинг 2013 йил 23 июлдаги ажрими билан даъво аризаси қайтарилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2013 йил 7 августдаги ҳамда 2013 йил 28 августдаги ажримлари билан фуқаролар Пайзихўжаев Аскархўжа Ғанихўжаевич ва Пайзихўжаев Қахраман Ғанихўжаевичларнинг апелляция шикоятлари қайтарилган.

Фуқаролар Пайзихўжаев Аскархўжа Ғанихўжаевич ва Пайзихўжаев Қахраман Ғанихўжаевичлар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда апелляция инстанцияси судининг 2013 йил 28 августдаги ажримини бекор қилишни сўрашган.

Кассация протестида апелляция инстанцияси судининг 2013 йил 28 августдаги ажримии бекор қилиш ва ишни кўриб чиқиш учун апелляция инстанция судига юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти ва протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси судининг 2013 йил 28 августдаги ажримини бекор қилишни ва ишни кўриб чиқиш учун апелляция инстанция судига юборишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, апелляция инстанцияси судининг 2013 йил 28 августдаги ажрими билан фуқаролар Пайзихўжаев Аскархўжа Ғанихўжаевич ва Пайзихўжаев Қахраман Ғанихўжаевичларнинг апелляция шикояти қайтарилган.

Апелляция инстанция суди шикоят нусхаси Васпиддинов Мухсиддин, Рахмонхужаев Курванхужа ва Утбосаров Захрабларга юборилмаганлигини кўрсатиб, 2013 йил 28 август куни апелляция шикоятини қайтариш тўғрисида ажрим чиқарган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекснинг 160-моддасига кўра, апелляция шикояти (протести) бераётган шахс ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга шикоятнинг ва унга илова қилинган, бу шахсларда бўлмаган ҳужжатларнинг нусхаларини юборади.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекснинг 162-моддаси биринчи қисми 2-бандида апелляция шикоятига (протестига) унинг нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга жўнатилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилинмаган бўлса, судья апелляция шикоятини (протестини) қайтариши белгиланган.

Даъво аризада ишда иштирок этувчи шахслар сифатида "ТОШВИЛБОЗОРСАВДО" уюшмаси, Юқори Чирчиқ тумани "Де??он бозори" МЧЖ, Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги кўрсатилган.

Шу боис, апелляция инстанция суди томонидан апелляция шикояти асоссиз равишда қайтарилган.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси судининг 2013 йил 28 августдаги ажримини бекор қилишни ва ишни кўриб чиқиш учун шу хўжалик судининг апелляция инстанциясига юборишни лозим топади.






































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск