ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 25.09.2013 й. 12-1301/3128-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

25.09.2013 й.

N 12-1301/3128


(КЎЧИРМА)




Лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши шарт


Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят худудий бошқармаси "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" АЛК Сирдарё вилоят филиали манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Чинор Суғдиёна" фермер хўжалигидан 4 962 641 сўм қарз, 1 326 217 сўм пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгар "Чинор Суғдиёна" фермер хўжалигидан даъвогар "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" АЛК Сирдарё вилоят филиали фойдасига 3 522 641 сўм асосий қарз, 159 546 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация протестида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш сўралган.

Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" АЛК Сирдарё вилоят филиали ва "Шахриёр Шохрух Пахтакор" фермер хўжалиги ўртасида 2010 йил 15 март куни 10/10-4-156-сонли лизинг шартномаси тузилган.

2010 йил 27 декабрь куни "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" АЛК Сирдарё вилоят филиали (лизинг берувчи), "Шахриёр Шохрух Пахтакор" фермер хўжалиги (Ўтказувчи - лизинг олувчи), "Чинор Суғдиёна" фермер хўжалиги (Қабул қилувчи - лизинг олувчи) ўртасида 2010 йил 15 мартда тузилган 10/10-4-156-сонли лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисида шартнома тузилган.

"Чинора Суғдиёна" фермер хўжалигининг шартнома бўйича "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" АЛК Сирдарё вилоят филиали олдидаги қарзи 4 962 641 сўмни ташкил этган.

"Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" АЛК Сирдарё филиали хўжалик судига тақдим этган 2013 йил 1 апрелдаги 19-03-19/305-сонли маълумотномасида "Чинор Суғдиёна" фермер хўжалиги 2013 йил 1 апрель куни ҳолатига 440 000 сўм тўлов амалга оширганлиги маълум қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК)нинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.

ФКнинг 597-моддасида, Ўзбекистон Республикаси "Лизинг тўғрисида"ги Қонуннинг 12-моддасида ҳамда лизинг шартномаси шартларида лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши шартлиги кўрсатилган.

ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.

Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.

Биринчи инстанция суди томонидан 1 326 217 сўм пеня миқдори асосли равишда 159 146 сўмгача камайтирилган.

"Чинор Суғдиёна" фермер хўжалиги томонидан 2013 йил 1 апрель куни ҳолатига 440 000 сўм тўлов амалга оширилган бўлсада, биринчи инстанция суди 4 962 641 сўм қарз суммасидан 1 440 000 сўм қарз суммасини чегириб, 3 522 641 сўм қарз суммасини ундириш тўғрисида қарор қабул қилган.

Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2013 йил 1 апрелдаги ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, ҳал қилув қарорининг 3 522 641 сўм қарз ундириш қисмини 4 522 641 сўмга ўзгартиришни лозим топади.








































Время: 0.0094
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск