ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 25.09.2013 й. 12-1307/5524-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

25.09.2013 й.

N 12-1307/5524


(КЎЧИРМА)




Иш юритишни тугатиш холатлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси (бундан буён матнда - адлия бошқармаси) Марказий халқаро ва давлат йўлларини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш фойдаланиш корхонаси (бундан буён матнда - Марказий ХДААЙСИТФ) манфаатида хўжалик судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Сирдарё давлат Ўрмон хўжалиги (бундан буён матнда - Ўрмон хўжалиги)дан 27 427 996 сўм зарар ундиришни сўраган.

Суднинг 2013 йил 20 июндаги ажрими билан хўжалик иши бўйича иш юритиш тугатилган.

Прокурор томонидан келтирилган протестда суд ажримини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ажримини қисман бекор қилишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Марказий ХДААЙСИТФ ва Ўрмон хўжалиги ўртасида 2011 йил 20 апрелда 42-сонли туман ҳудудидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйлаб кўкаламзорлаштириш ишларини бажариш тўғрисида шартнома тузилган. Мазкур шартномага асосан Ўрмон хўжалиги ўз зиммасига Марказий ХДААЙСИТФнинг топшириғига асосан йўл ёқасида кўкаламзорлаштириш ишларини бажариш мақсадида ер шароитига мос бўлган, сифатли ва асосланган нархлардаги дарахт ва кўчатларни экиши ва уларни парваришлаш мажбуриятини олиши, Марказий ХДААЙСИТФ эса бу ишларни бажарилган ишлар далолатномаси (Ф-2) асосида қабул қилиб олиш ва уларга ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.

Тарафлар ўртасида тузилган Ф-2 далолатномасига асосан манзарали ва мевали кўчат экиш ишлари учун 36 395 756 сўмлик ҳажмда кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилган. Марказий ХДААЙСИТФ томонидан бажарилган ишлар учун 30 000 000 сўм ўтказиб берган.

Адлия бошқармаси Марказий ХДААЙСИТФ манфаатида хўжалик судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ўрмон хўжалигидан 27 427 996 сўм асосий қарз ва 5 348 479 сўм пеня ундиришни сўраган (12 1201/12785(8)-сонли хўжалик иши).

Биринчи инстанция судининг 2012 йил 6 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган.

Шу сабабли Адлия бошқармаси Марказий ХДААЙСИТФ манфаатида янги даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ўрмон хўжалигидан 27 427 996 сўм зарар ундиришни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 86-моддасининг биринчи қисми, 2-бандига кўра умумий суд, хўжалик судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бўлса, хўжалик суди иш юритишни тугатиши белгиланган.

Биринчи инстанция суди мазкур низо юзасидан 12-1201/12785(8)-сонли хўжалик иши бўйича ҳал қилув қарори мавжуд деб ҳисоблаб, иш юритишни тугатиб хатога йўл қўйган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 14-моддасининг иккинчи қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулкининг йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги қарорининг 19-бандига кўра, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми).

Биринчи инстанция суди 2012 йил 6 сентябрдаги 12-1201/12249-сонли хўжалик ишида даъвогар 27 427 996 сўм асосий қарзни ва 5 348 479 сўм пеняни ундириб беришни сўраган бўлсада, мазкур хўжалик ишида 27 427 996 сўм етказилган зарарни ундиришни сўраганлигига ва даъвонинг асоси бошқа эканлигига ҳуқуқий баҳо бермаган.

Қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация протестини қаноатлантириб, суднинг иш юритишни тугатиш ҳақидаги ажримни бекор қилишни ва ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Ишни янгидан кўришда суд юқорида қайд этилган ҳолатларни муҳокама қилиб, ишда мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган қарор қабул қилиши лозим бўлади.




































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск