ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 06.12.2010 й. 21-0905/01-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

06.12.2010 й.

N 21-0905/01


(КЎЧИРМА)




Хўжалик суди ишдаги мавжуд далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текширишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳолайди


Даъвогар - "Бухоро нефть ва газ" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда МЧЖ) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Навоий кон-металлургия комбинати"дан 58140000 сўм асосий қарз, 1744200 сўм пеня ундиришни сўраган.

Ишни кўриш жараёнида даъвогар даъво талаби миқдорини ўзгартириб, жавобгардан 58140000 сўм асосий қарз, 9496200 сўм банк фоизи ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2009 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига "Навоий кон-металлургия комбинати"дан 25368400 сўм асосий қарз, 761052 сўм пеня ундирилган.

МЧЖ 2010 йил 29 мартда қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган.

Биринчи инстанция судининг 2010 йил 27 майдаги ҳал қилув қарори билан "Навоий кон-металлургия комбинати"дан МЧЖ фойдасига 15352500 сўм асосий қарз ундирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация инстанцияси судининг 2010 йил 9 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.

Биринчи инстанция судининг 2010 йил 30 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, "Навоий кон-металлургия комбинати"дан даъвогар - МЧЖ фойдасига 10654728 сўм банк фоизи ундирилган. Даъвонинг 17420000 сўмни ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилган.

Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Навоий кон-металлургия комбинати" ҳамда "Бухоро нефть ва газ" масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2006 йил 23 августда 238-сонли, 2006 йил 1 декабрда 0112-сонли шартномалар тузилган. 2007 йил 31 майда 0112-сонли шартномага қўшимчалар киритилган.

Шартнома шартларига кўра, "маҳсулот етказиб берувчи" - "Бухоро нефть ва газ" масъулияти чекланган жамияти "харидор" - "Навоий кон-металлургия комбинати"га қарашли Шимолий кон бошқармасига шартномада назарда тутилган миқдорда, муддатда, сифатда ва ҳажмдаги ГОСТ талабларига жавоб берадиган ишлатилган темир қувурларни етказиб беришни, харидор эса шартнома қийматининг 15 фоизини олдиндан тўлаб, маҳсулотни тўлиқ қабул қилиб олгандан сўнг, ҳисоб-китобни амалга ошириш мажбуриятини олган.

Даъвогар даъво аризасида жавобгарга 2007 йилда 74732460 сўмлик темир қувурлар етказиб берганлиги, шундан 16591500 сўмлик темир қувурлар қайтариб олинганлигини қайд этиб, қолган 58140960 сўмлик темир қувурларнинг ҳақини ундириб беришни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 61-моддасига кўра, хўжалик суди ишдаги мавжуд далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текширишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳолайди.

Бироқ, суд инстанциялари томонидан ишдаги мавжуд далиллар ҳар томонлама ўрганилмаган ва уларга ҳуқуқий баҳо берилмасдан, даъвони қисман қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келинган.

2010 йил 14 июлда Навоий вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан "Бухоро нефть ва газ" масъулияти чекланган жамияти ҳамда "Навоий кон-металлургия комбинати" ўртасида тузилган шартномалар юзасидан ҳужжатли тафтиш ўтказилган бўлиб, тафтиш натижаси бўйича тузилган далолатномада тарафлар ўртасида ишлатилган темир қувурлар етказиб бериш юзасидан тузилган шартномалар бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги ўз тасдиғини топган.

Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан ўзганинг пул маблағидан ғайриқонуний фойдаланганлиги учун 17178402 сўм банк фоизи ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция суди мазкур даъво талабини қисман - 10654728 сўмга қаноатлантириш тўғрисида нотўғри хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.

"Бухоро нефть ва газ" масъулияти чекланган жамияти ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъво миқдорини ўзгартириб, жавобгардан қўшимча равишда 40900960 сўм асосий қарзни тўлаб бермаганлиги учун 17178402 сўм банк фоизи ундириб беришни сўраган. Бироқ, ушбу асосий қарзнинг мавжуд эканлигини ва унинг тўлови ҳақиқатан ҳам 2007 - 2009 йиллар учун кечиктирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилинмаган. Шунингдек, суд томонидан ҳам ушбу ҳужжатлар талаб қилиб олинмаган ва ҳал қилув қарорида ҳақиқатан ҳам 40900960 сўм асосий қарз мавжудлиги асослантириб берилмаган.

Ваҳоланки, иш ҳужжатларида 2006 йил 1 декабрда тузилган 0112-сонли шартнома бўйича тўловлар 2007 йилнинг 9 ва 20 сентябрларида амалга оширилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжудлиги суднинг эътиборидан четда қолган.

Бироқ, даъвогар жавобгар томонидан унинг пул маблағлари ғайриқонуний равишда ушлаб қолинганлиги ёхуд уларни қайтаришдан бош тортилганлигини ҳужжатлар асосида исботлаб бера олмаган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Бундай ҳолда судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.











































Время: 0.0177
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск