ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 11.10.2010 й. 18-1003/15720-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

11.10.2010 й.

N 18-1003/15720


(КЎЧИРМА)




Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради


Даъвогар - Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси "Файз" фермер хўжалиги манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "EAST AGRO INTERNATIONAL" МЧЖдан 1182600 сўм асосий қарз, 591300 сўм пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. "EAST AGRO INTERNATIONAL" МЧЖдан даъвогар фойдасига 1182600 сўм асосий қарз, 59130 сўм пеня ундирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2009 йил 27 январда мева-сабзавот етиштириш бўйича 272-сонли фьючерс шартномаси тузилган. Шартномага кўра даъвогар - "Файз" фермер хўжалиги жавобгар - "EAST AGRO INTERNATIONAL" МЧЖга 60 тонна помидор маҳсулотини етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиб олиш ва келишилган нархда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.

Даъвогар томонидан жавобгарга 22674 тонна, яъни 2267400 сўмлик помидор маҳсулотлари етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан тўловлар қисман амалга оширилган бўлиб, 1182600 сўм қарз тўловлари тўланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли.

"Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 32-моддасининг иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши лозим.

Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисоба олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.

Қайд этилганларга кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириш лозим.

Ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатлари "EAST AGRO INTERNATIONAL" МЧЖ томонидан тўланганлиги ҳисобга олиниб, унинг зиммасида қолдирилади.








































Время: 0.0180
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск