ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 04.10.2010 й. 11-1031/13303-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

04.10.2010 й.

N 11-1031/13303


(КЎЧИРМА)




Ҳал қилув қарори қачонки, унда иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланади


"Усмон Хонимқул" фермер хўжалиги хўжалик судига мурожаат қилиб, "Ўзагросуғурта" ДАСК ҳамда унинг О??ўрғон туман бўлими ҳисобидан 15450531 сўм суғурта пули ва 2317580 сўм жарима, жами 17768111 сўм ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, "Ўзагросуғурта" ДАСК ҳисобидан 7285600 сўм суғурта пули ундирилган.

Кассация протестида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини ўзгартириб, ундирилиши белгиланган суммани 3 642 800 сўмга ўзгартириш сўралган.

Судлов ҳайъати протестда ҳамда кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.

Биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, "Ўзагросуғурта" ДАСКнинг О??ўрғон туман бўлими ва фермер хўжалиги ўртасида 2008 йил 12 февралда 133-сонли "Қишлоқ хўжалик корхоналарининг бўлғуси пахта экинидан кам ҳосил олиши натижасида кўрадиган молиявий зарарни суғурталаш бўйича" суғурта шартномаси тузилган.

Шартноманинг 1.1-бандига кўра, суғурталовчи суғурта қилдирувчининг пахта экинини суғурта таваккалчиликлари туфайли кам ҳосил олишдан кўрилган молиявий зарарни қоплаш бўйича суғурта ҳимоясини беради (кучли шамол, бўрон, дўл, кучли ёмғир, жала, ёнғин, яшин уриши, қурғоқчилик, гармсел, тупроқнинг ўта намлиги, кучли қор ёғиши, қора совуқ, ҳавонинг паст ҳарорати, сув сатҳининг паст бўлиши, сув сатҳининг баланд бўлиши, зараркунандалар, Ғўза экинлари касалликлари). Шартноманинг 1.2-бандига кўра, суғурта қилдирувчи шартнома бўйича ҳисобланган суғурта мукофотини белгиланган муддатда суғурталовчига тўлаш мажбуриятини олади.

Биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорида "Ўзагросуғурта" ДАСКдан фермер хўжалиги ҳисобига 7285600 сўм ундириш тўғрисидаги хулосасини аниқ ҳисоб-китобга асосланган далиллар билан исботлаб бермаган.

Бундан ташқари, суд томонидан фермер хўжалигининг агротехник тадбирларнинг ўз вақтида бажарганлиги, тайёрловчи ташкилотларга қанча пахта хом ашёси топширганлиги, ҳақиқатдан ҳам суғурта ҳодисаси рўй берганлиги, суғурта ҳодисаси натижасида қанча миқдорда ҳақиқий зарар кўрганлиги ҳолатлари аниқланмаган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 11-моддасига кўра хўжалик суди ишни кўришда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт.

Суднинг ҳал қилув қарорида иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларни тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланади. Ҳал қилув қарори иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 161-сон қарорининг 3-бандида тушунтириш берилган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди тарафлардан қанча суммадаги пахта хом ашёси ҳосили суғурталанганлиги, тарафлар ўртасида суғурта қиймати, суғурта пули ҳамда суғурта мукофоти қанча миқдорда белгиланганлиги, фермер хўжалиги тайёрловчи ташкилотларга қанча пахта хом ашёси топширганлиги ва суғурта ҳодисаси натижасида қанча миқдорда зарар кўрганлигини аниқлаб, тарафларнинг важларига ҳуқуқий баҳо бериб, суд харажатларини ундириш масаласини ҳал этиб, тўпланган далиллар йиғиндиси асосида қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим.









































Время: 0.0163
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск