ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 20.09.2010 й. 14-1004/8199-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

20.09.2010 й.

N 14-1004/8199


(КЎЧИРМА)




Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга


"Замонавий полимер қувур" МЧЖ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Самарқандкимёқурилиш" ОТАЖга қарашли "149-сонли МКК" шўъба корхонасидан 41384000 сўм асосий қарз, 20228000 сўм пеня ундириб беришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. "Самарқандкимёқурилиш" ОТАЖга қарашли "149-сонли МКК" шўъба корхонасидан 41384000 сўм асосий қарз, 5057000 сўм пеня ундирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2009 йил 30 майда 18-сонли ва 2009 йил 5 сентябрда 32-сонли шартнома имзоланган.

2009 йил 30 майдаги 18-сонли шартнома бўйича даъвогар жавобгарга 1600 погонометр (суммаси - 61600000 сўм) 2009 йил 5 сентябрдаги 32-сонли шартнома бўйича 200 погонометр (суммаси - 29784000 сўм) полиэтилен қувур етказиб бериш мажбуриятини олган. 2009 йил 30 майдаги шартнома юзасидан тўловларни 100 фоиз, 2009 йил 5 сентябрдаги шартнома юзасидан 15 фоиз амалга ошириш келишилган.

Мазкур шартномалар бўйича даъвогар жавобгарга жами 91384000 сўмлик маҳсулот етказиб берган бўлиб, жавобгар томонидан 50000000 сўм тўлов амалга оширилган, 41384000 сўм маҳсулот учун тўловлар амалга оширилмаган.

Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг бешинчи қисмида товарларни етказиб бериш франко-склад шарти асосида амалга оширилиши, товарнинг сони ва сифати бўйича буюртмачининг шикояти, эътирози ва даъвоси етказиб берувчининг омборидан жўнатилгунга қадар билдирилиши лозимлиги товар жўнатилганидан кейин бундай даъво қабул қилинмаслиги қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

Фуқаролик кодексининг 449-моддасига кўра, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.

Жавобгар 2010 йил 19 апрель ҳолатига 41384000 сўм қарзи мавжудлигини тан олган ҳолда, ушбу қарзни Самарқанд шаҳар, Курчатов кўчасида ўрнатилган трубопроводлардаги дефект бартараф қилинганидан кейин 10 кун ичида тўлаб беришини маълум қилган.

Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаган бўлиб, 41384000 сўм асосий қарз вужудга келган ва даъвогар шартноманинг 6-бандига кўра тўловларни кечиктирганлиги учун 20228000 сўм пеня ҳисоблаган.

Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.

Бироқ, Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам кўрсатиб ўтилган.

Судлов ҳайъати биринчи ва апелляция инстанцияси судлари жавобгардан даъвогар фойдасига 41384000 сўм асосий қарзни ва ҳисобланган 20228000 сўм пенянинг 25 фоизи - 5057000 сўмни ундириб, тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди.

Қайд этилганларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириш лозим.

Ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатлари "Самарқандкимёқурилиш" ОТАЖга қарашли "149-сонли МКК" шўъба корхонаси томонидан тўланганлиги ҳисобга олиниб, унинг зиммасида қолдирилади.







































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск