ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот деб топишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 03.08.2010 й. 10-1009/329-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

03.08.2010 й.

N 10-1009/329


(КЎЧИРМА)




Даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, хўжалик суди даъвони кўрмасдан қолдиради


Чилонзор туман ҳокимлиги хўжалик судига мурожаат қилиб, "ALSTRAS" хусусий ишлаб чиқариш тижорат фирмасини тугатишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш, кассация протестида эса ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят ва протест важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, "ALSTRAS" хусусий ишлаб чиқариш тижорат фирмаси Чилонзор туман ҳокимининг 1997 йил 28 августдаги 568-8/4-сон қарорига асосан давлат рўйхатидан ўтказилган.

Чилонзор туман ҳокимлиги "ALSTRAS" хусусий ишлаб чиқариш тижорат фирмасини молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхона деб ҳисоблаб, уни тугатишни хўжалик судидан сўраган.

Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, даъвони қаноатлантирган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори билан тасдиқланган "Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 3.1-бандига мувофиқ рўйхатдан ўтказувчи орган молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатда ўз устав жамғармасини шакллантирмаган корхоналар фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида солиқ органининг тақдимномасини ёки махсус комиссиянинг хулосасини олган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда муассисларга (қатнашчиларга) ёки таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган органларга, асосларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда, корхонани ихтиёрий тугатишни таклиф этади.

Корхона икки ҳафта муддатда (акциядорлик жамияти - бир ой муддатда) ихтиёрий равишда ўзини тугатишга киришмаган ёхуд муассислар (қатнашчилар) ёки таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган орган корхонани ихтиёрий равишда тугатишни рад этган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган корхонани тугатиш тўғрисида хўжалик судига бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда даъво аризаси юборади.

Аммо, рўйхатдан ўтказувчи орган "ALSTRAS" хусусий ишлаб чиқариш тижорат фирмаси муассисига корхонани ихтиёрий тугатиш ҳақидаги ёзма таклиф юбормаган.

Бундай ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 88-моддасининг 5-бандига асосан даъвони кўрмасдан қолдириши лозим эди.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.






































Время: 0.0102
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск