ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 27.04.2010 й. 19-0805/14753-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

27.04.2010 й.

N 19-0805/14753


(КЎЧИРМА)




Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши лозим


Термиз шаҳар давлат солиқ инспекцияси АТ "Пахтабанк" (ҳозирги пайтда ОАТБ "Агробанк") Термиз шаҳар бўлимига нисбатан хўжалик судига мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 53-моддасига асосан 32652800 сўм пеня қўллашни сўраган.

2008 йил 25 ноябрдаги ва 2009 йил 27 мартдаги суд ажримлари билан АТ "Пахтабанк" ишга жавобгар сифатида жалб этилган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини рад этиб, кассация шикоятини қаноатлантириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши Сурхондарё вилоят ҳудудий комиссиясининг 2007 йил 8 июлдаги 01-09/1861-сон рухсатномасига ва Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2007 йил 20 июндаги 327-х/х-сон буйруғига асосан АТ "Пахтабанк" Термиз шаҳар бўлимида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 30 январда 615-сон билан рўйхатга олинган "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида"ги Йўриқнома талабларига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказилган.

Текшириш далолатномасида АТ "Пахтабанк" Термиз шаҳар бўлими Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 30 январда 615-сон билан рўйхатга олинган "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида"ги Йўриқнома талабларини бузганлиги қайд этилиб, унга 32652800 сўм пеня ҳисобланган.

Аммо, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номли Республика суд экспертиза марказининг 2009 йил 30 августдаги 6559/17-сон хулосасида Термиз шаҳар давлат солиқ инспекциясининг банкка нисбатан молиявий жарима қўллаш ҳақидаги текшириш ҳужжатлари асослантирилмаганлиги қайд этилган.

Экспертнинг хулосасига кўра, солиқ органи ходимлари томонидан айнан қайси тўлов топшириқномасининг қандай аниқ навбатда бажарилмаганлиги таҳлил қилиб берилмаган. Шунингдек, 2007 йил 30 июнда тузилган далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларидан пул маблағларининг қандай навбатда чиқарилиши ҳолати тўлиқ очиб берилмаган.

Бундан ташқари, низо бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Эксперт Кенгаши 2009 йил 23 мартда 29/147 юр-сон хулоса берган бўлиб, унда солиқ органи ходимлари томонидан банкка нисбатан пеня асоссиз ҳисобланганлиги қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддаси талабига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши лозим бўлса-да, солиқ органи ўз талабини исботламаган.

Биринчи инстанция суди экспертлар хулосаларига ва иш ҳолатларига асосланиб даъвони тўғри рад этган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган 5000 сўм почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 330-моддасининг 21-бандига асосан солиқ органлари давлат божи тўловидан озод этилганлиги сабабли ундан давлат божи ундирилмайди.








































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск