ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 26.04.2010 й. 22-0904/12452-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

26.04.2010 й.

N 22-0904/12452


(КЎЧИРМА)




Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби oлганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Фарҳод гилами" фермер хўжалигига нисбатан 2005 йил 12 сентябрда тузилган 109-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилишни сўраган.

Хоразм вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад қилинган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда "Фарҳод гилами" фермер хўжалиги ўртасида 2005 йил 12 сентябрда тузилган 109-сонли олди-сотди шартномаси бекор қилинган.

Кассация шикоятида суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучда қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси билан "Фарҳод гилами" фермер хўжалиги ўртасида 2005 йил 12 сентябрда 109-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.

Ушбу шартномага мувофиқ, давлат мулки бўлган "Хивакиновидео" масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги 25 фоиз давлат улушини сотиш бўйича олди-сотди келишуви, кейинчалик "Хусусийлаштириш объекти", деб аталиб, уни Давлат мулки қўмитаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси "Фарҳод гилами" фермер хўжалигига 2005 йил 8 июндаги 129-Б-сонли буйруқ билан савдога чиқарган ва 2005 йил августда ўтказилган марказлаштирилган электрон биржасининг 091-сонли баённомасига асосан сотилишини расмийлаштириши, сотиб олувчи ушбу шартнома шартлари асосида хусусийлаштириш объектининг сотилиш қийматини, яъни 3460000 сўмни тўлаши белгиланган.

"Фарҳод гилами" фермер хўжалиги ушбу шартномага мувофиқ "Хивакиновидео" масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги 25 фоиз давлат улушини сотиб олган.

Аммо, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2-бўлими "в" кичик бандига кўра "Фарҳод гилами" фермер хўжалиги хусусийлаштириш объектида "Хивакиновидео" масъулияти чекланган жамиятининг ўн йилгача фаолият йўналишини ўзгартирмаган ҳолда, яъни киновидео хизмат кўрсатиш ишлари билан шуғулланиш мажбуриятини ўз зиммасига олган.

Ушбу шартноманинг 4.2-бандида сотиб олувчи ушбу шартнома шартини бажармаган тақдирда, сотувчи сотиб олувчини ёзма равишда огоҳлантириб, шартноманинг бекор бўлиши сабабларини кўрсатган ҳолда уни бекор қилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби oлганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.

Даъвогар жавобгарга киновидео фаолиятини тиклашни, акс ҳолда олди-сотди шартномасини бекор қилиши тўғрисида 2009 йил 26 июндаги 01/08-093-сонли огоҳлантириш хатини юборган.

Аммо, "Фарҳод гилами" фермер хўжалиги томонидан ушбу огоҳлантириш хати эътиборсиз қолдирилган.

Шунингдек, Давлат мулки қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига Хоразм вилоят прокуратурасининг 2009 йил 3 июлдаги тақдимномаси киритилган бўлиб, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги вилоят ҳудудий бўлимига қарашли бўлган бино ва иншоотларнинг давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши ҳамда фаолиятнинг қонунийлиги юзасидан агентлик ва бошқарма мутахассислари иштирокида текшириш ўтказилганида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.









































Время: 0.0279
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск