ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 10.03.2010 й. 20-0910/17897-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

10.03.2010 й.

N 20-0910/17897


(КЎЧИРМА)




Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт


"Бухоро пахта тозалаш заводи" ОАЖ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, "SUXROB AZIZ" фермер хўжалиги ҳисобидан 3556295 сўм жарима ундириб беришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Бухоро пахта тозалаш заводи" ОАЖ ва "SUXROB AZIZ" фермер хўжалиги ўртасида 2009 йил 3 январда давлат эҳтиёжи учун пахта хом ашёси харид қилиш бўйича 115-сонли контрактация шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.2-бандига асосан хўжалик ("SUXROB AZIZ" фермер хўжалиги) давлат эҳтиёжи учун тайёрловчи ("Бухоро пахта тозалаш заводи" ОАЖ)га 2009 йил ҳосилидан жами 131,7 тонна пахта хом ашёси топшириш мажбуриятини олган. Бироқ, фермер хўжалиги томонидан шартнома мажбурияти тўлиқ бажарилмаган ва даъвогарга 28,3 тонна пахта хом ашёси топширилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

Мазкур Кодекс 466-моддасининг биринчи қисмига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.

Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида хўжалик шартнома шартларига мувофиқ маҳсулот етказиб беришдан асоссиз равишда бўйин товлаган тақдирда, тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланган.

Фермер хўжалиги томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаганлиги учун биринчи инстанция суди томонидан даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келинган ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Шунинг учун апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суднинг қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.










































Время: 0.0168
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск