Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология /

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 15.09.2016 й. 550-сон "Техник воситаларни ўлчаш воситалари ва синаш воситалари жумласига киритиш мезонларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.10.2016 й. 2829-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.10.2016 й.

N 2829




ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ,

МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

15.09.2016 й.

N 550


БУЙРУҒИ



Техник воситаларни ўлчаш воситалари

ва синаш воситалари жумласига киритиш

мезонларини тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Метрология тўғрисида"ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сонли "Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Техник воситаларни ўлчаш воситалари ва синаш воситалари жумласига киритиш мезонлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Бош директор                                                  А. Курбанов






Буйруққа

ИЛОВА



Техник воситаларни ўлчаш воситалари

ва синаш воситалари жумласига киритиш

МЕЗОНЛАРИ


Ушбу Мезонлар "Метрология тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, техник воситаларни ўлчаш воситалари ва синаш воситалари жумласига киритишда қўлланилади.


1. Қуйидагилар техник воситаларни ўлчаш воситалари жумласига киритиш мезонлари ҳисобланади:

ўлчашларни амалга ошириш мақсадида қўлланилиши;

қийматлари маълум вақт давомида ўзгармас деб қабул қилинадиган нормаланган метрологик хусусиятларга эга бўлиши;

ўлчаш натижаларининг қонунлаштирилган бирликларда белгилаб қўйилган аниқликда бўлишини таъминлаши;

катталик бирликлари, катталик бирликларининг каррали ёки улушли қийматларини сақлаш, узатиш ва қайта тиклаш имконининг мавжудлиги;

механик, электрик, оптик, физик-кимёвий, электрон тамойилда (тамойилларда) ишлаши;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқлиги.


2. Қуйидагилар техник воситаларни синаш воситалари жумласига киритиш мезонлари ҳисобланади:

синашларни амалга ошириш мақсадида қўлланилиши;

қийматлари маълум вақт давомида ўзгармас деб қабул қилинадиган нормаланган техник тавсифларга эга бўлиши;

ўлчаш натижаларининг қонунлаштирилган бирликларда белгилаб қўйилган аниқликда бўлишини, шунингдек синаш натижаларининг ишончлилигини таъминлаши;

механик, электрик, оптик, физик-кимёвий, электрон тамойилда (тамойилларда) ишлаши;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқлиги.


3. Қуйидагилар ўлчаш воситалари ва/ёки синаш воситалари ҳисобланмайди:

асосан индикатор функциясига эга бўлган, натижалари ўлчаш ва/ёки синаш натижалари ҳисобланмайдиган, фақат дастлабки баҳолаш учун қўлланадиган техник воситалар;

фақат ўлчаш ва/ёки синаш натижалари ҳақида ахборот узатиш функцияларини бажарадиган техник воситалар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 10 октябрь, 40-сон, 471-модда



































Время: 0.1534
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск