ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 27-Қ/Қ-сон, Меҳнат вазирлигининг 59/ҚҚ-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ишлаб чиқариш таълими усталари учун намунавий йиллик иш режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги 15.08.2016 й. Қарори (АВ томонидан 05.10.2016 й. 2830-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
05.10.2016 й.
N 2830
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ 15.08.2016 й. N 27-Қ/Қ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 15.08.2016 й. N 59/ҚҚ |
ҚАРОРИ
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари
ишлаб чиқариш таълими усталари учун намунавий
йиллик иш режасини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 30 июлдаги ПҚ-929-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарори билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомга асосан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ишлаб чиқариш таълими усталарининг намунавий йиллик иш режаси 1-иловага;
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ишлаб чиқариш таълими усталарининг асосий фаолият турларига сарфланадиган вақт меъёрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори
|
У. Салимов |
Меҳнат вазири |
А. Абдуҳакимов |
1-ИЛОВА
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ишлаб
чиқариш таълими усталарининг намунавий йиллик
ИШ РЕЖАСИ*
Т/р |
Иш турлари |
Ўқув йили давомидаги соатлар ҳажми |
I. ЎҚУВ ЮКЛАМАСИНИНГ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ КОМПОНЕНТЛАРИ - 660 СОАТ**
|
||
1. |
Ўқув амалиётини ўтказиш ва ишлаб чиқариш амалиётига раҳбарлик қилиш. |
660 соат (Ўқув режаси асосида) |
II. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАЪЛИМИНИ АМАЛГА ОШИРИШ - 1045 СОАТ**
|
||
2. |
Ўқув-ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан бажарилиши зарур бўлган иш турлари: ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари учун ишчи ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ҳамда тақвимий-мавзулар режаларини тузиш; ҳар бир ўқув амалиёти машғулоти учун ўқитиш технологиясини ишлаб чиқиш ёки такомиллаштириш; ўқув амалиёти машғулотининг кириш инструктажи учун материаллар тайёрлаш; назорат саволлари (тест ва бошқалар) ва топшириқлари тўпламини ишлаб чиқиш; ўқув амалиёти бўйича тайёрланган ўқув-услубий мажмуани расмийлаштириш; ўқув амалиёти машғулотларини ўтказишга тайёргарлик кўриш; очиқ дарс ўтказишга тайёргарлик кўриш; ўқув амалиёти машғулотига қатнашмаган ва ўзлаштириши қийин бўлган ўқувчилар билан қўшимча машғулотлар олиб бориш; ўқув амалиёти машғулотларини таҳлил қилиш; ўқув амалиёти бўйича якуний назоратни ўтказиш ҳамда ишлаб чиқариш амалиёти якуни бўйича ўқувчилардан ҳисоботни қабул қилиш; ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш учун корхона ва ташкилотлар билан шартномалар тузиш ишларида иштирок этиш; битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш; касбий-амалий имтиҳонларни топшириш учун ўқувчиларга маслаҳат бериш; касбий-амалий имтиҳонларни ўтказиш учун иш ўринларини тайёрлаш; ўқувчиларни касб маҳорати ва бошқа танловларга тайёрлаш; 9-синф битирувчиларини касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олиш ва касбга йўналтиришда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш; таълим муассасасининг педагогик кенгаши ва бошқа йиғилишларида иштирок этиш; Намунавий йиллик иш режасида назарда тутилмаган бошқа иш турлари***. |
1045 соат |
3. |
Ўқув-ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан бажариладиган қўшимча иш турлари: дарслик ёзиш ва уни нашрга тайёрлаш; электрон дарслик тайёрлаш; мультимедиали ўқув ишланмаларини ишлаб чиқиш; ўқув қўлланма ёзиш ва уни нашрга тайёрлаш; методик қўлланма ёзиш; услубий ишланма ёзиш; ўқув амалиёти учун видеороликлар тайёрлаш; мақола, тезис ёзиш ва уни нашр эттириш; дарслик, ўқув қўлланма, электрон дарслик, методик қўлланма, услубий ишланма, ўқув амалиёти учун назорат саволлари ёки топшириқлари тўпламига тақриз бериш; таълим стандарти, намунавий ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ва/ёки такомиллаштириш ишларида иштирок этиш; ўқув амалиёти машғулотлари ўтказиладиган устахоналарни (лаборатория, ўқув тажриба хўжалиги, полигон ва бошқалар) жиҳозлаш ҳамда зарур хом ашё ва материаллар билан таъминлаш меъёрларини ишлаб чиқиш ва/ёки такомиллаштириш жараёнида иштирок этиш; ўқув амалиёти машғулотини ўтказиш учун зарур хом ашё ва материалларни қабул қилиб олиш, уларни тайёрлаш ва ҳисобини юритиш; ёш ишлаб чиқариш таълими усталарига услубий-амалий ёрдам бериш; тўгараклар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш; ўқув амалиёти машғулотлари ўтказиладиган устахонадаги (лаборатория, ўқув тажриба хўжалиги, полигон ва бошқалар) носоз жиҳоз ва асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва созлаш ишларида иштирок этиш; ўқувчиларнинг ихтирочилик, ижодий, амалий ишларига раҳбарлик қилиш; малака ошириш, қайта тайёрлаш, захира кадрлар тайёрлаш ва бошқа қисқа муддатли курсларда ўқиш; илғор технологиялар соҳасидаги малакасини бевосита ишлаб чиқаришда ошириб бориш; мастер-класс ўтказиш; семинар, тренинг, конференция, давра суҳбати ва бошқа жамоат тадбирларида иштирок этиш; ишлаб чиқариш таълими усталари ўртасида ўтказиладиган танлов ва/ёки кўргазмаларда иштирок этиш; танловларда ҳайъат аъзоси сифатида иштирок этиш; турли комиссиялар, ишчи гуруҳлар фаолиятида иштирок этиш; олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик (интеграция) ишларида иштирок этиш; педагогик кенгаш муҳокамасига қўйиш учун масала ва материаллар тайёрлаш; педагогик кенгаш ёки кафедра йиғилишида котиб вазифасини бажариш; битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилиш; касбий фанлар мажмуаси бўйича давлат имтиҳони учун саволлар тўпламини ишлаб чиқишда иштирок этиш; курс иши ва/ёки битирув малакавий ишларига тақриз бериш; якуний давлат аттестация комиссияси ишида иштирок этиш; таълим муассасасининг маслаҳат маркази фаолиятида иштирок этиш. Намунавий йиллик иш режасида назарда тутилмаган бошқа иш турлари***. |
|
III. ТАРБИЯВИЙ ИШЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ - 160 СОАТ**
|
||
4. |
Ўқув ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан бажарилиши зарур бўлган иш турлари: таълим муассасасининг ўқувчилар турар жойи ва/ёки ўқув биносида навбатчилик қилиш; бириктирилган гуруҳда дарс машғулотларига мунтазам қатнашмайдиган ва давомати паст бўлган ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари билан ишлаш; бириктирилган микроучасткада истиқомат қилувчи ўқувчиларнинг дарс машғулотларига тўлиқ қатнашишини таъминлаш бўйича олиб бориладиган ишлар. Намунавий йиллик иш режасида назарда тутилмаган бошқа иш турлари***. |
160 соат. |
5. |
Ўқув ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан қўшимча бажариладиган иш турлари: маънавий-маърифий соҳадаги ишларда иштирок этиш; имтиёзли (бепул) овқатланиш мавжуд бўлган таълим муассасаларининг ошхонасида навбатчилик қилиш. Намунавий йиллик иш режасида назарда тутилмаган бошқа иш турлари***. |
Изоҳ: *) Ишлаб чиқариш таълими усталарининг шахсий йиллик иш режаси бир йилдаги 1865 соат миқдоридаги иш вақтининг жамланган ҳисобидан келиб чиқади.
**) Ишлаб чиқариш таълими усталарининг шахсий йиллик иш режани ишлаб чиқиш ва бажаришда бўлимлар учун белгиланган соатлар ҳажмига таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори билан ўзгартириш киритилиши мумкин. Бунда умумий соатлар миқдори (1865 соат) доирасида Намунавий йиллик иш режасида белгиланган бўлимлар учун ажратилган соатлар миқдори 30 фоизгача камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.
***) Ишлаб чиқариш таълими усталарининг шахсий йиллик иш режасига мазкур Намунавий йиллик иш режасида назарда тутилмаган, таълим жараёнига оид бошқа иш турлари ҳамда вақт меъёрлари таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори билан асосланган ҳолда киритилади.
Эслатма:
Ишлаб чиқариш таълими усталарининг шахсий йиллик иш режасини ишлаб чиқишда, биринчи навбатда Намунавий йиллик иш режасининг I бўлимидаги иш турлари, шунингдек II ва III бўлимларидаги ўқув ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан бажарилиши зарур бўлган иш турлари киритилиши шарт. Бунда умумий соатлар миқдорини (1865 соат) тўлиқ таъминлаш учун II ва III бўлимларда кўрсатилган ўқув ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан қўшимча бажариладиган иш турлари ҳисобидан шакллантирилади.
2-ИЛОВА
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари
ишлаб чиқариш таълими усталарининг асосий
фаолият турларига сарфланадиган вақт
МЕЪЁРЛАРИ*
Изоҳ: *) Мазкур вақт меъёрлари ишлаб чиқариш таълими усталарининг шахсий йиллик иш режаларини шаклантиришда ва улар фаолиятида бажарилган ишлар ҳажмини аниқлаш учун асос ҳисобланади.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 10 октябрь, 40-сон, 472-модда