ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2016 й. /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.10.2016 й. ПҚ-2624-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
04.10.2016 й.
N ПҚ-2624
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИГА ҚЎШИМЧА
ВА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида" 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сонли Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти вазифасини бажарувчи Ш. Мирзиёев
Президентининг
2016 йил 4 октябрдаги
ПҚ-2624-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи
қарорларига киритиладиган қўшимча ва ўзгартишлар
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 2 августдаги 180-сонли қарори билан тасдиқланган инвестиция шартномаларини тузиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандида:
а) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"халқаро стандартларга, шунингдек энергия самарадорлиги ва экология нормалари бўйича замон талабларига мос келадиган замонавий ускуналар ва технологияларни етказиб бериш юзасидан чет эллик инвесторнинг мажбуриятлари";
б) бешинчи - ўн бешинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 10 октябрь, 40-сон, 469-модда