Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хорижий кредитлар ва қарзлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2003 й. 464-сон "Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Дизель локомотивлари паркини замонавийлаштириш" лойиҳаси бўйича хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.10.2003 й.

N 464



ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ

БАНКИ ИШТИРОКИДА "ДИЗЕЛЬ ЛОКОМОТИВЛАРИ

ПАРКИНИ ЗАМОНАВИЙЛАШТИРИШ" ЛОЙИҲАСИ

БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кредит маблағларидан самарали фойдаланиш, металл қуйиш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда юк вагонларининг ҳар хил турларини йиғиш ва таъмирлаш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ўзлаштириш, "Иргидромаш" очиқ акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш қувватларидан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг "Иргидромаш" очиқ акциядорлик жамиятини "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси "Ўзтемирйўлтаъмирмаш" корхонасининг шўъба корхонасига айлантириш, унинг базасида "Дизель локомотивлари паркини замонавийлаштириш" инвестиция лойиҳасининг металл қуйиш қисмини амалга ошириш учун "Иргидромаш" очиқ акциядорлик жамиятининг асосий воситаларини мазкур корхона балансига текин ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Сувсаноатэнерго" корхонаси балансидан сув олиш иншооти бўлган буғқозонхонани ва 18-қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияси балансидан қурилиши тугалланмаган маъмурий корпусни қолдиқ қиймати бўйича "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг "Ўзтемирйўлтаъмирмаш" корхонаси балансига ўтказишни белгиланган тартибда амалга оширсин.


3. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг "Ўзтемирйўлтаъмирмаш" корхонаси ўз мулкига текин оладиган асосий воситалар бўйича даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинсин.


4. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг фойдаланиш ва қурилиш бўлинмалари томонидан "Иргидромаш" шўъба корхонасига бериладиган буюртмаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминласин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида" 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорига 3-иловадан 304 ("Иргидромаш") позицияси чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Дизель локомотивлари паркини замонавийлаштириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 декабрдаги 451-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кредит маблағлари тендер асосида компания локомотивлари учун ёрдамчи асбоб-ускуналар билан дизель-генератор қурилмалари, шунингдек "Иргидромаш" корхонаси базасида металл қуйиш учун асбоб-ускуналар сотиб олишга йўналтирилади".


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



























Время: 0.1908
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск