ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Давлат божхона қўмитасининг 16.09.2016 й. 01-02/12-59-сон "Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 10.10.2016 й. 2606-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.10.2016 й.

N 2606-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

16.09.2016 й.

N 01-02/12-59


ҚАРОРИ



Йўловчи божхона декларациясини

тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 августдаги ПФ-4747-сон "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 4 июлдаги 01-02/12-13-сон қарори (рўйхат рақами 2606, 2014 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 32-сон, 411-модда) билан тасдиқланган Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                  З. Дусанов






Қарорга

ИЛОВА



Йўловчи божхона декларациясини

тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Декларация:

жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадлардаги, қиймати ва миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган божсиз олиб кириш нормаларидан ва акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормаларидан ошадиган товарларга;

жисмоний шахснинг яшаш жойи ўзгарганда (аввалги яшаш жойидан ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида қайд мавжуд бўлган ҳолда) унинг шахсий мол-мулки бўлган товарларга, бундан автотранспорт воситалари мустасно;

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 158 ва 160-моддаларида кўрсатилган ҳолларда, жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадлардаги транспорт воситаларига;

Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси ва валюта бойликларига;

қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли тақиқлар ва (ёки) чекловлар белгиланган товарларга тўлдирилади.".


2. Қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Декларация божхона органларида расмийлаштирилган йилдан кейинги йилдан эътиборан уч йил давомида сақланади.".


3. 4-банддаги "қимматбаҳо буюмлар" деган сўзлар "ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар (бундан буён матнда қимматбаҳо буюмлар деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирсин.


4. Илованинг Йўловчи божхона декларацияси намунасининг эслатма қисмида:


а) 2-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) дон (буғдой, сули, арпа, гуруч, маккажўхори, гречиха); нон-булка маҳсулотлари (ўзи ишлаб чиқарган, хамирдан тайёрланган қандолат маҳсулотлари, пирожнийлар, печеньелар, сухари, қовурилган бурда нон ва шунга ўхшаш қовурилган маҳсулотлардан ташқари); ун, ёрмалар; уй ҳайвонлари, паррандалар; гўшт ва истеъмолбоп гўштли қўшимча маҳсулотлар, уй паррандасининг истеьмолбоп маҳсулотлари (товуқ панжаларидан ташқари); шакар; ўсимлик ёғлари; тери хом ашёси (ностандарт терилар ҳам), тери-мўйна, шу жумладан қоракўл териси (ностандарт терилар ҳам) хом ашёси; рангли металл парчалари ва чиқиндилари; чуватиш имкони бўлган пилла, хом ипак (эшилмагани), ипак чиқиндилари (шу жумладан чуватиш имкони бўлмаган пилла, пилла ипи чиқиндилари ва юмшатилган чиқиндилари); полиэтилентерефталат (ПЭТ) чиқитлари, қийқиндилари ва скрап (қиринди)лари, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхатга асосан республикадан олиб чиқиб кетилиши мумкин бўлмаган биологик объектлар.";


б) 6-банддан "Қиймати 1000 АҚШ доллари эквивалентигача бўлган товарлар (тижорат мақсадида олиб чиқилаётган товарлар бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқилаётганда Декларациянинг 6-бандида кўрсатилади. Товарларнинг қиймати 1000 АҚШ долларидан ошадиган бўлса, божхона юк декларацияси расмийлаштирилиши лозим." деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 17 октябрь, 41-сон, 476-модда



































Время: 0.1404
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск