ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Паспорт ва виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.2016 й. 336-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.10.2016 й.

N 336



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИНИ, ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ

ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИ

ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА

ДОИМИЙ ЯШАШ ЖОЙИ БЎЙИЧА РЎЙХАТГА ОЛИШ

ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                 Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 7 октябрдаги

336-сон қарорига

1-ИЛОВА



Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри

ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича

рўйхатга олиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин

бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик

бошқаруви органлари, республика аҳамиятига

молик бошқа давлат ташкилотлари

РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси.


4. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди.


6. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши.

7. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси*.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати*.

8-1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси*.

8-2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати.

9. Марказий сайлов комиссияси.


10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.


11. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси.


11-1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги.

11-2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони.

11-3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги.

12. Тошкент шаҳри ҳокимлиги.


13. Тошкент вилояти ҳокимлиги.


14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги*.

15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.


16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

16-1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги.

17. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги.


18. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.


19. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги.


19-1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги.

20. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.


21. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги.

22. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги*.

23. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги*.


24. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.


25. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.


26. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги*.


27. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги*.

28. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.


28-1. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги.

28-2. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги.

28-3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги.

28-4. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги.

28-5. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги.

28-6. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги.

29. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси.


30. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси.

30-1. Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги.

31. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси.


32. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси.


33. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси.

34. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси.


35. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги.

36. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси.


36-1. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

36-2. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси.

36-3. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси.

36-4. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси.

36-6. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси.

36-7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси.

37. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги.

38. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги.

42. "Ўзархив" агентлиги.


43. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси.


44. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси.

45. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги.

45-1. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги.

46. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси.

46-1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси.

47. "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти.

47-1. "Ўзтрансгаз" акциядорлик жамияти.

47-2. "Ҳудудгазтаъминот" акциядорлик жамияти.

47-3. "Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти.

47-4. "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти.

48. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти.

49. "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти.


50. "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти.


51. "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси.


52. "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси.


53. "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти.

55. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси.

56. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси.


57. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси.


58. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси.


59. "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти.


60. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти.

60-1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.

61. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи.

61-1. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси.

61-2. Республика Маънавият ва маърифат маркази.

62. "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси.

62-1. "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси.

63-1. "Ўзагросервис" акциядорлик жамияти.

64. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги.

65. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги.

67. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази.

69. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази.

71. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси.

72. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши.

73. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги.

74. ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти.

75. Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази.

76. "Ўзметкомбинат" акциядорлик жамияти.

Изоҳ: 1, 2 ва 3-бандларда кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси) аппаратлари ходимларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ва Қонунчилик палатаси Спикери (улар жойида бўлмаганда - уларнинг ўринбосарлари), шунингдек тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчилари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқарувчиси томонидан имзоланади.

*) 7, 8, 8-1, 14, 22, 23, 26 ва 27-бандларда кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари аппаратлари ходимларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома тегишли равишда ушбу органлар раҳбарларининг ўринбосарлари томонидан ҳам имзоланади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 7 октябрдаги

336-сон қарорига

2-ИЛОВА



ЎзР ВМ 28.12.2019 й. 1049-сон Қарорига мувофиқ 2-илова ўз кучини йўқотган



Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳри

ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши

лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси

фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш

чора-тадбирлари ҳақида" 2012 йил 16 февралдаги

41-сон қарорига киритилаётган ўзгартиш

ва қўшимчалар


1. 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом):


а) 4-бандда:

"эр-хотиннинг амалда яшаган жойида" сўзларидан олдин "биргаликдаги никоҳдан болалари бўлмаган" сўзлари қўшилсин;

ўн биринчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Фуқаро Миллий хавфсизлик хизмати, прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ёки адлия органларига ишга қабул қилинган ёки ўтказилган тақдирда ишга қабул қилинаётган шахсни (ходимни) доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома (ишончлилиги кафолатланган ҳолда) кўрсатиб ўтилган органлар раҳбарларининг ўринбосарлари томонидан ҳам имзоланиши мумкин";

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади";


б) 7-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккита хатбоши тарзида баён қилинсин:

"Тарбиялаш, даволаш ва бошқа муассасалардаги етим болалар, ота-оналарининг қаровисиз қолган болалар, шунингдек қариялар уйларидаги шахслар кўрсатиб ўтилган муассасалар томонидан берилган турар жойга Рўйхатнинг 3-банди бўйича доимий прописка қилинади.

Рўйхатнинг 9 - 12-бандлари бўйича доимий прописка қилинган фуқароларнинг улар билан бир вақтда доимий пропискани расмийлаштирмаган оила аъзоларини (эри, хотини, шунингдек ўз оиласи бўлмаган фарзандларини) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиш, турар жой майдони мулкдорининг (мулкдорларининг) розилиги билан тегишли равишда Рўйхатнинг 9 - 12-бандлари бўйича амалга оширилади".


в) қуйидаги мазмундаги 7-1, 7-2 ва 7-3-бандлар қўшилсин:

"7-1. "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргунга қадар доимий прописка қилинган шахсларнинг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражали қариндошлари уларнинг турар жой майдонига Рўйхатнинг 2-банди бўйича доимий прописка қилинадилар.

7-2. Рўйхатнинг 1 ва 8-бандлари асосида Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқароларнинг қариндошлари Рўйхатнинг 2-банди асосида доимий прописка қилинадилар.

7-3. Рўйхатнинг 5-банди асосида доимий прописка қилинадиган фуқароларнинг олдинги никоҳидан ёки никоҳсиз туғилган фарзандлари (ўз оиласига эга бўлмаган) Рўйхатнинг 2-банди бўйича доимий прописка қилинадилар";


г) 8-банднинг биринчи хатбошидаги "ва ҳадя қилишни" сўзларидан кейин "шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларини" сўзлари қўшилсин, матндан эса "ва Тошкент вилоятида" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 9-банднинг биринчи хатбошидаги "ва ҳадя қилишни" сўзларидан кейин "шунингдек Тошкент вилоятидаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларини" сўзлари қўшилсин;


е) қуйидаги мазмундаги 9-1-банд қўшилсин:

"9-1. Суд қарорларини ижро этиш тартибида турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мол-мулкни кимошди савдолари орқали сотишга ёхуд уни суд ижрочисининг натурадаги сотилмаган мол-мулкни ўзида қолдириш тўғрисидаги таклифи бўйича қарзни ундирувчига - гаровни сақловчига бериш сотиб олувчи томон тегишли равишда Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган жисмоний шахс бўлса йўл қўйилади";


ж) 14-банднинг тўққизинчи хатбоши матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"турар жойни ёхуд унинг бир қисмини ижарага олиш ёки турар жойдан ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш тўғрисида нотариал тасдиқланган шартноманинг нусхаси".


2. 2-иловада (Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низом):


а) қуйидаги мазмундаги 2-1-банд қўшилсин:

"2-1. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, ушбу Низомга иловадаги "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари Рўйхати"га асосан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эгадирлар";


б) 3-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"никоҳ тузилганлик, туғилганлик, ота-оналар вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари";

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"тегишли давлат ҳокимияти органи, давлат ёки хўжалик бошқаруви органи, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг илтимосномаси (ушбу Низомга илованинг 6-банди бўйича доимий прописка қилишда)";

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд қўшилсин:

"3-1. "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (1992 йил 28 июль) кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасига келган ва собиқ СССР намунасидаги паспортларга эга бўлган ёки уларни йўқотган, шунингдек ҳужжатларга эга бўлмаган (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно) ва ушбу Низомга иловада кўрсатилган Рўйхатга кирувчи узоқ вақт Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида яшаётган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун ТШИИББ ХЧКваФРБга ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этадилар, чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати (фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномаси) бундан мустасно.

Ушбу Низомга иловада кўрсатилган Рўйхатга кирмайдиган, юқорида кўрсатиб ўтилган шахслар, тегишли ҳужжатлар (фуқаролиги йўқ шахс учун яшаш гувоҳномаси ёки фуқаролиги йўқ шахс учун ҳаракатланиш ҳужжати) билан ҳужжатлаштирилиб, пойтахт минтақаси ёки республика ҳудудидан ташқарига чиқариб юборилади, ушбу тўғрисида улардан белгиланган намунадаги мажбуриятнома олинади";


г) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. ТШИИБ ХЧКваФРБ ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг икки ҳафта муддатда уларни расмийлаштиради, аризачининг шахсини текширади ва ҳужжатларни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига (кейинги ўринларда матнда - ИИББ ХЧКваФРБ) ёки Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (кейинги ўринларда - ИИБ ХЧКваФРБ) юборади, улар уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни текширади ва материалларни тегишли ваколатли органга юборади";


д) 8-бандда:

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"никоҳ тузилганлик, туғилганлик, ота-оналар вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари";

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

"тегишли давлат ҳокимияти органи, давлат ёки хўжалик бошқаруви органи, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг илтимосномаси (ушбу Низомга илованинг 6-банди бўйича доимий прописка қилишда)";

еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


е) 9 - 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. ТШИИБ ХЧКваФРБ ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг бир сутка мобайнида аризачининг шахсини текширади ва ҳужжатларни ИИББ ХЧКваФРБга ёки ИИБ ХЧКваФРБга юборади, улар уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни текширади ва тегишли ваколатли органга юборади"

10. Тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби олинган тақдирда ИИББ ХЧКваФРБ ёки ИИБ ХЧКваФРБ ўн кун муддатда Тошкент шаҳар ИИББ ёки Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли ўринбосари тасдиқлайдиган қарорни чиқаради.

11. Тошкент шаҳар ИИББ ёки Тошкент вилояти ИИБнинг ижобий қарори Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келган, яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий пропискани расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

Яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган, чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилишни рад этиш тўғрисидаги қарор ТШИББ ХЧКваФРБ ёки ИИББ ХЧКваФРБ, ИИБ ХЧКваФРБ томонидан қабул қилиниши мумкин.

12. Яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш рад этилган тақдирда ҳужжатлар уч иш куни мобайнида ТШИББ ХЧКваФРБга қайтарилади, у бир сутка мобайнида ушбу қарорни аризачига етказади. Аризачи рад жавоби берилганлиги ҳақидаги хабарни олгандан сўнг қолиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда уч сутка мобайнида Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудини тарк этиши шарт.

Қуйидагилар юқорида кўрсатилган тоифадаги шахслар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида кейинчалик вақтинча бўлишлари учун асос ҳисобланади:

қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган турар жой мавжуд бўлганда;

яқин қариндошлар (эр, (хотин), ота-она, фарзандлар) мавжуд бўлганда;

васийлар (ҳомийлар) мавжуд бўлганда;

меҳнат фаолияти билан шуғулланганда, таълим муассасаларида ўқиганда;

даволаш муассасаларида даволанаётганда".


ж) қуйидаги мазмундаги 12-1, 12-2 ва 12-3-бандлар қўшилсин:

"12-1. Тошкент шаҳрида уй-жойнинг олди-сотди битимларини, алмашиш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни (кўчмас мулкнинг бир қисмини) гаровга (ипотекага) қўйиш, воз кечиш ва ўзгага беришнинг бошқа усуллари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс:

Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлса;

Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ва Рўйхатнинг 2, 3 ва 6-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланса ва доимий пропискаси борлиги тўғрисида ички ишлар органининг маълумотномасини тақдим этса.

12-2. Тошкент вилоятида уй-жойнинг олди-сотди битимларини, алмашиш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни (кўчмас мулкнинг бир қисмини) гаровга (ипотекага) қўйиш, воз кечиш ва ўзгага беришнинг бошқа усуллари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс:

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлса;

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ва Рўйхатнинг 2, 3 ва 6 бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ва ички ишлар органининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.

12-3. Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий пропискага ўтиш масаласида мурожаат қилган тақдирда, ҳужжатлар ТШИИБ ХЧКваФРБда ваколатли органлар билан келишилмасдан кўриб чиқилади";


з) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Вақтинча пропискани такрорий расмийлаштириш масаласини кўриб чиқиш ТШИИБ ХЧКваФРБ томонидан амалга оширилади. Бунинг учун чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча прописка муддати тамом бўлишидан ўн беш кун олдин ТШИИБ ХЧКваФРБга ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этадилар.

Ариза рўйхатдан ўтказилгандан, шунингдек ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилгандан ва расмийлаштирилгандан кейин ТШИИБ ХЧКваФРБ бир сутка мобайнида чет эл фуқаросига ва фуқаролиги бўлмаган шахсга вақтинчалик пропискани расмийлаштиради";


и) Низомга қуйидаги мазмундаги илова қўшилсин:




"Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги

бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳрида

ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча

прописка қилиш тўғрисидаги низомга

ИЛОВА



Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида

доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган

шахслар - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги

бўлмаган шахслар тоифалари

РЎЙХАТИ


1. Қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган уй-жойга эга бўлган хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда чет эл фуқаролари ва ФБШлар деб аталади) - хусусий мулк қилиб сотиб олинган уй-жойга.


2. Қариндошлар - ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.


3. Эр (хотин - хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида беш йил биргаликда яшаётган бўлса.


4. Васийлик ва ҳомийликдаги шахслар - васий (ҳомий) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.


5. Ота-оналари бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар - ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.


6. Давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик давлат бошқа ташкилотларига ишга таклиф этиладиган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) - кўрсатиб ўтилган шахслар лавозимда турадиган даврга.


Изоҳ: ушбу қарор кучга кирганидан сўнг мазкур Рўйхатнинг 2 (эр ёки хотин, ўз оиласи бўлмаган вояга етган болалари ва эр-хотиннинг биргаликдаги ва/ёки олдинги никоҳидан ёки никоҳсиз туғилган вояга етмаган болалари, шунингдек фарзандликка олинган болалари бундан мустасно), 3, 4, 6-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қариндошлари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 17 октябрь, 41-сон, 474-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 10-сон, 89-модда











































Время: 0.1813
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск