ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 1996-2000 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 26.05.2000 й. 82-II-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

26.05.2000 й.

N 82-II



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ  ҚОНУН  ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:

II. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган "Ижара тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 45-модда; 1993 йил, N 9, 329-модда) 12-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда, башарти давлат мол-мулки ижарага берилган бўлса, ижара ҳақи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланиши лозим".


III. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган "Алоқа тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 3, 159-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда):

1) 2-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Алоқа соҳасидаги муносабатларнинг объектлари почта жўнатмаларини қабул қилиб олиш, ташиш ва кўрсатилган жойга етказиб бериш воситаларининг йиғиндиси бўлган почта алоқаси тармоқларидан ҳамда бир ёки бир нечта узатиш турларини: телефон, телеграф, факсимил узатишларни, ҳужжатли хабарларнинг бошқа турлари маълумотларини узатишни, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини трансляция қилишни таъминловчи телекоммуникациялар воситалари йиғиндиси бўлган телекоммуникациялар тармоқларидан иборат";

2) 4-моддасидаги тегишли келишикдаги "Олий Кенгаши" деган сўзлар шундай келишикдаги "Олий Мажлиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 5-моддасининг биринчи қисмидан "Президенти ҳузуридаги" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

4) 6-моддасидаги "якка тартибдаги, жамоа, давлат ва аралаш" деган сўзлар "хусусий ва оммавий" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 7-моддаси чиқариб ташлансин;

6) 8-моддасининг:

учинчи қисмидаги "Муайян эгаликдаги ер ҳудудлари", "алоқа коммуникациялари" ва "бундай коммуникацияларни" деган сўзлар тегишинча "Ер участкалари", "телекоммуникациялар линиялари" ва "бундай линияларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "алоқа коммуникацияларининг" деган сўзлар "почта ва телекоммуникациялар тармоқларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги "алоқа коммуникациялари" деган сўзлар "телекоммуникациялар тармоқлари ва иншоотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 9-моддаси чиқариб ташлансин;

8) 11-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Почта ва телекоммуникациялар кўрсатадиган универсал хизматларнинг тарифлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан тартибга солинади.

Почта ва телекоммуникациялар кўрсатадиган хизматларнинг қолган турлари тарифлари қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида белгиланади";

9) 14-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Алоқа корхоналари кўрсатилаётган хизматлар сифати учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, халқаро конвенциялар ва шартномаларга мувофиқ жавобгар бўладилар".

V. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда) 34-моддасининг:

1) учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқарганлик ва оқизганлик учун ҳамда чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўлов миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади";

2) саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқарганлик ва оқизганлик учун ҳамда ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини жойлаштирганлик учун тўлов тушуми, шунингдек бу маблағлардан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади".


VI. 1993 йил 7 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда):

1) 2-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан фойдаланишга ҳамда ундан фойдаланувчиларнинг барчаси фаолиятига, шу жумладан, авиация фаолиятига тааллуқли муносабатлар республика ҳудудида ушбу Кодекс, республиканинг бошқа қонунлари билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низом билан, шунингдек тегишинча Авиация маъмурияти ҳамда Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиацияси ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидалари билан тартибга солинади";

2) 3-моддасининг матнидан "57" рақами чиқариб ташлансин;

3) 29-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан ўзга давлатнинг муайян аэродромга мулк ҳуқуқи асосида (аэродром эгаси), ижара шартномасига биноан ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга кўра тегишли бўлган ҳамда аэродромнинг мувофиқлик сертификатига эга бўлган юридик шахси ёки фуқароси шу аэродромнинг эксплуатанти деб эътироф этилади";

4) 30-моддаси:

иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аэродромларнинг, шунингдек улардаги асбоб-ускуналарнинг фойдаланишга яроқлилиги нормалари ва уларни сертификатлаштириш тартиби:";

учинчи қисмидаги "унинг фойдаланишга яроқлилиги ҳақида сертификат" деган сўзлар "аэродромнинг мувофиқлик сертификати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 62-моддасининг иккинчи қисмидаги, 64-моддасининг учинчи қисмидаги, 65-моддасидаги, 66-моддасининг учинчи қисмидаги, 71-моддасининг учинчи қисми ва 73-моддасидаги тегишли келишикдаги "Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида парвоз қилиш Қоидалари" деган сўзлар шундай келишикдаги "Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиацияси ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ёки Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 77-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"77-модда. Ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари

учун мўлжалланган аэропортлар, аэродромлар

ва ҳаво йўллари


Ҳаво транспортида халқаро кўламда ташишга мўлжалланган, божхона, чегара ва санитария-карантин назорати таъминланадиган аэропортлар, аэродромлар ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун мўлжалланган аэропортлар, аэродромлар деб эътироф этилади.

Ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун мўлжалланган аэропортларни, аэродромларни очиш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.

Халқаро ҳаво йўлларини очиш ҳақидаги қарор Авиация маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган ҳолда қабул қилинади.

Ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун мўлжалланган аэропортлар, аэродромлар ва ҳаво йўлларини очиш тартиби Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низом билан белгиланади";

7) 92-моддасининг биринчи қисми "шаҳар аэровокзалида ёхуд" деган сўзлардан кейин "аэродромда" деган сўз билан тўлдирилсин.


VII. "Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 248-модда) 2-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳаво кодексида баён этилган Авиация маъмуриятининг вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлиги назорати давлат инспекцияси зиммасига юкласин".

XI. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган "Метрология тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 2, 48-модда):

1) 1-моддаси қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"ўлчов воситаларини метрологик аттестация қилиш" - ягона намуналарда ишлаб чиқариладиган (ёки Ўзбекистон ҳудудига ягона намуналарда олиб кириладиган) ўлчов воситаларининг хоссаларини синчиклаб тадқиқ этиш асосида улар қўлланиш учун ҳаққоний эканлигининг метрология хизмати томонидан эътироф этилиши;

"метрология хизматлари, марказлари, лабораторияларини аккредитация қилиш" - ўлчовларнинг ягона бирлигини таъминлаш ишларини аккредитация қилишни белгиланган соҳада ўтказишга метрология хизматлари, марказлари, лабораторияларининг ваколатли эканлигининг расмий эътироф этилиши;

"ўлчов воситаларини калибрлаш ҳуқуқига эга бўлиши учун юридик шахслар метрология хизматини аккредитация қилиш" - юридик шахслар метрология хизматининг белгиланган соҳада ўлчов воситаларини калибрлашдан ўтказишга ваколатли эканлигининг расмий эътироф этилиши;

"ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларини метрологик аттестация қилиш"-ўлчовдаги хатолик хусусиятларини тадқиқ қилиш ва баҳолаш;

"давлат метрология текшируви" - ўлчов воситаларининг турини тасдиқлаш ва текширувдан ўтказиш, уларнинг тайёрланиши, таъмирланиши, сотилиши ва ижарага берилишини лицензиялаш бўйича давлат метрология хизмати томонидан амалга ошириладиган фаолият";

2) 8-моддасининг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Ўлчовлар белгиланган тартибда аттестация қилинган ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларига мувофиқ ҳолда амалга оширилиши лозим";

иккинчи қисмидаги "аттестация" деган сўз "метрологик аттестация" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 14-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"савдо-тижорат, божхона, почта ва солиқ операцияларини ўтказиш, телекоммуникация хизматларини кўрсатиш";

4) 15-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат метрология текшируви қуйидаги тарзда амалга оширилади:

ўлчов воситаларининг турларини синаш ва тасдиқлаш;

ўлчов воситаларини метрологик аттестация қилиш;

ўлчов воситаларини, шу жумладан, эталонларни текширувдан ўтказиш, калибрлаш;

ўлчов воситаларини ҳамда ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларини синаш, текширувдан ўтказиш, метрологик аттестация қилиш, ўлчов воситаларини ва метрология фаолиятининг бошқа муайян турларини калибрлаш ҳуқуқига эга бўлиши учун метрология хизматлари, марказлари, лабораторияларини аккредитация қилиш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ўлчов воситаларини тайёрлаш, таъмирлаш, реализация қилиш, ижарага беришга доир фаолиятини лицензиялашда мазкур шахсларнинг белгиланган метрология қоидалари ва нормаларига риоя этишларини гувоҳлантириш (аттестация қилиш).

Давлат метрология назорати ўлчов воситаларини, шу жумладан, ўлчам бирликларининг эталонларини чиқариш, уларнинг ҳолати ва қўлланилиши, белгиланган метрология қоидалари ва нормаларига риоя этилиши устидан, шунингдек аккредитация қилинган метрология хизматлари, марказлари ва лабораториялари фаолияти устидан амалга оширилади.

Зарур ҳолларда "Ўздавстандарт" қарорига биноан метрология текшируви ва назоратнинг бошқа турлари ва шакллари ҳам белгиланиши мумкин";

5) қуйидаги мазмундаги 17-1-модда билан тўлдирилсин:


"17-1-модда. Ўлчов воситаларини калибрлаш


Ушбу Қонуннинг 14-моддасида кўрсатиб ўтилганидан бўлак соҳаларда қўлланиладиган ва мажбурий текширувдан ўтказилмайдиган ўлчов воситалари уларни ишлаб чиқариш, реализация қилиш, ишлатиш, ижарага бериш, таъмирлашда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда калибрлашдан ўтказилиши мумкин.

Ўлчов воситаларини калибрлаш ҳуқуқи юридик шахсларнинг аккредитация қилинган метрология хизматларига берилиши мумкин.

Юридик шахсларнинг метрология хизматларини ўлчов воситаларини калибрлаш ҳуқуқига эга бўлиши учун аккредитация қилиш тартиби ва калибрлашни ўтказиш тартиби "Ўздавстандарт" томонидан белгиланади".


XII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Дўстлик" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 117-модда) билан тасдиқланган "Дўстлик" орденининг тавсифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Дўстлик" ордени 1 микрон қалинликда тилла қопланган томпакдан тайёрланади ва у бир-бирига жойлаштирилган турли катталикдаги, маркази битта бўлган иккита саккиз қиррали юлдуз шаклида бўлади. Катта ва кичик юлдузлар оралиғи мовий эмаль билан тўлдирилган. Юлдузнинг бурчаклари орасида таралувчи зарҳал, учлари юмалоқланган нур тутамлари жойлашган. Катта юлдузнинг қарама-қарши қирралари оралиғи 47 миллиметр, кичик юлдузнинг қарама-қарши қирралари оралиғи эса 41 миллиметр.

Орденнинг марказида, диаметри 12 миллиметрли доира ичида оқ кумушранг фонда қўлни қўлга бериб кўришиш рамзи тасвирланган бўлиб, қўллар тасвирининг айрим ерлари зарҳалланган. Тасвир атрофида, мовий эмаль берилган фонда ўн икки инсоний фазилат рамзи сифатида ўн иккита кумушранг юлдуз жойлашган. Сатҳида юлдузлар жойлашган доира диаметри 24 миллиметр. Бутун тасвир атрофида айлана жойлашган бўлиб, унинг юқори қисмига қизил эмаль билан нақш этилган "DO'STLIK" деган ёзув, пастки қисмига эса зарҳал дафна барглари жо бўлган. Айлана диаметри 33 миллиметр.

Орқа томонининг пастки қисмида орденнинг тартиб рақами 1 миллиметр катталикдаги ботиқ шрифт билан ёзиғлиқ.

Орден мовий, яшил, сариқ, қизил рангли, бир-биридан оқ йўл билан ажратилган, эни бир хил рангдор йўлли шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади".

XVI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда):

1) қуйидаги мазмундаги 185-1-модда билан тўлдирилсин:


"185-1-модда. Рангли металлар, уларнинг парча ва резги

чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш

ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш


Қимматбаҳо металлар сирасига кирмайдиган рангли металлар, уларнинг парча ва резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, мол-мулк мусодара қилиниб ёки мусодара қилинмай, энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади";

2) 209-моддаси:

биринчи қисмининг санкциясидаги "эллик бараваригача" деган сўзлар "эллик бараваридан етмиш беш бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

3) 227-моддаси:

биринчи қисмининг диспозициясидан "ёхуд шундай ҳаракатлар паспорт, ҳарбий билет ёки бошқа муҳим шахсий ҳужжатларга нисбатан содир этилган бўлса" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўша ҳаракатлар:

а) паспорт, ҳарбий билет ёки бошқа муҳим шахсий ҳужжатларга нисбатан ёхуд ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларга нисбатан содир этилган бўлса;

б) оғир оқибатларга сабаб бўлса,

- энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

4) 228-моддаси:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкциясидаги "уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш" деган сўзлар "уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

5) қуйидаги мазмундаги 228-1-модда билан тўлдирилсин:


"228-1-модда. Давлат проба тамғаларини тайёрлаш

ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш


Ғаразгўйлик ёки бошқа шахсий манфаатларни кўзлаб давлат проба тамғасини қонунга хилоф равишда тайёрлаш, ўтказиш ёки ундан фойдаланиш, шунингдек уни қалбакилаштириш - мол-мулк мусодара қилиниб, энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) такроран;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, - мол-мулк мусодара қилиниб, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

6) қуйидаги мазмундаги 255-1-модда билан тўлдирилсин:


"255-1-модда. Бактериологик, кимёвий ва бошқа хил ялпи

қирғин қуроллари турларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш,

тўплаш, олиш, бировга ўтказиш, сақлаш, қонунга хилоф равишда

эгаллаш ва улар билан бошқа ҳаракатларни содир этиш


Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан тақиқланган бактериологик (биологик), кимёвий ва бошқа хил ялпи қирғин қуроллари турларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тўплаш, олиш, бировга ўтказиш, сақлаш, қонунга хилоф равишда эгаллаш ва улар билан бошқа ҳаракатларни содир этиш - мол-мулк мусодара қилиниб, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш:

а) одам ўлишига;

б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, - мол-мулк мусодара қилиниб, саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади".


XVII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда) 345-моддасининг бешинчи қисми "185" рақамидан кейин "185-1" деган рақам билан тўлдирилсин.


XVIII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда):

1) қуйидаги мазмундаги 219-1-модда билан тўлдирилсин:


"219-1-модда. Рангли металлар, уларнинг парча

ва резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан

фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш


Қимматбаҳо металлар сирасига кирмайдиган рангли металлар, уларнинг парча ва резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш - рангли металларни, уларнинг парча ва резги-чиқитларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

2) 245-моддасининг биринчи қисми "218" рақамидан кейин "219-1" деган рақам билан тўлдирилсин;

3) 267-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"267-модда. Иқтисодиёт ва статистика органлари


Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг органларига ушбу Кодекснинг 215-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси макроиқтисодиёт ва статистика вазири ҳамда унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва статистика вазири ҳамда унинг ўринбосарлари, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва статистика бош бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман, шаҳар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва статистика бўлимлари бошлиқлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидирлар".

XXI. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 64-модда; 1997 йил, N 2, 64-модда; 1998 йил, N 5-6,114-модда, N 9, 164-модда):

1) 1-моддаси "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти" деган сўзлардан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси";

2) мазкур Қонун билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари тўғрисидаги Низом "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти" фахрий унвони тўғрисидаги матндан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси" фахрий унвони бахшичилик санъатини янада ривожлантиришдаги, миллий қадриятларимизни эъзозлаш ва ўзбек халқ оғзаки ижодиётини кенг тарғиб этишдаги, ўз ижоди ва ижрочилик фаолияти билан халқимизни, айниқса ёшларни кўп минг йиллик маданиятимиз сарчашмаларидан баҳраманд қилишдаги ҳамда Ватан истиқлоли ва шон-шарафини улуғлаш йўлидаги салмоқли ҳиссалари учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади";

3) мазкур Қонун билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларининг кўкрак нишонлари тавсифининг:

"Ўзбекистон ифтихори" кўкрак нишони тавсифи матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон ифтихори"


Кўкрак нишони 1 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 36 миллиметрли доира шаклида бўлади.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида кумушранг айланма югуриш йўлкалари билан ўралган, яшил рангли эмаль қопланган стадион майдони тасвирланган бўлиб, унинг марказида олимпия рамзи - ички сатҳи ҳам кумушранг бешта ўзаро туташ ҳалқалар жойлашган. Стадион майдони узра Ўзбекистон Республикаси Давлат гербини тутиб турган иккита кумушранг қўл тасвирланган. Гербнинг юқори қисмида, мусамман жойлашган ерда диаметри 1,5 миллиметрли ёқут жойлаштирилади. Нишоннинг юқори ярим айланаси бўйлаб, герб узра "O'ZBEKISTON IFТIXОRI" деган ёзув жойлашган. Нишоннинг пастки ярим айланасида яшил шаффоф эмаль қопланган дафна новдаси жойлашган бўлиб, унинг ўртасидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги лента ўтган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади";


тавсиф "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти" фахрий унвонининг кўкрак нишони тавсифи матнидан кейин қуйидаги мазмундаги матн билан тўлдирилсин:


"Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси"


Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида миллий чолғу асбоби -дўмбира чалиб куйлаётган бахши, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Рамзларнинг юқорироғидан "XALQ BAXSHISI" деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади".

XXV. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 1, 12-модда) 4-моддасининг иккинчи қисмидаги ҳамда 24-моддасининг иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бош бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


XXVI. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 1, 14-модда) 6 ва 37-моддаларидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бош бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

XXVIII. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган "Эл-юрт ҳурмати" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 163-модда) билан тасдиқланган "Эл-юрт ҳурмати" орденининг тавсифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Эл-юрт ҳурмати" ордени 1 микрон қалинликдаги тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланади ва у икки ёқлама нурлар таралувчи саккиз қиррали юлдуз шаклида бўлади. Юлдуз бурчаклари орасида мовий рангдаги шаффоф эмаль қопланган, таралувчи нур тутамлари жойлашган. Юлдузнинг қарама-қарши қирралари оралиғи 52 миллиметр. Нурларни ўз ичига олган доира диаметри - 49 миллиметр.

Орденнинг марказида, доирада қизил рангли йўл билан ҳошияланган Регистон архитектура мажмуи тасвирланган. Унинг орқасида, фон билан берилган, рангли эмаль қопланган водийлар ва тоғлар, улар узра эса мовий осмон фонида чиқиб келаётган қуёш тасвирланган. Бутун тасвир шаффоф эмаль билан қопланган бўлиб, у тасвир узра ярим доира сегментини ташкил этади.

Тасвир атрофи айлана билан ҳошияланган бўлиб, айлананинг Юқори қисмида, оқ фонда "ЕL-YURT HURMATI" деган ёзув, айлананинг пастки қисмида яшил шаффоф эмаль билан қопланган дафна новдаси жойлашган.

Орқа томонининг пастки қисмида орденнинг тартиб рақами 1 миллиметр катталикдаги ботиқ шрифт билан ёзиғлиқ.

Орден Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади".


XXIX. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 164-модда) 4-моддаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


XXX. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 8-модда) 17-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"режали текширишларни ўтказиш муддатини кўчириш тўғрисида, башарти бунга объектив асослар бўлса, махсус ваколатли органга тақдимнома киритиш".


XXXI. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган "Ўрмон тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 122-модда) 9-моддасидаги, 12-моддасининг иккинчи қисмидаги, 15-моддасининг иккинчи қисмидаги, 16-моддасининг учинчи қисмидаги, 26-моддасининг еттинчи қисмидаги, 27-моддасининг учинчи қисмидаги, 29-моддасининг тўртинчи қисмидаги, 33-моддасининг иккинчи қисмидаги, 34-моддасининг иккинчи қисмидаги тегишли келишикдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси" деган сўзлар шундай келишикдаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бош бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов








































Время: 0.1429
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск