ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 1996-2000 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 01.05.1998 й. 621-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

01.05.1998 й.

N 621-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ  ҚОНУН  ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


I. Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:

5. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 223-модда) 11-моддасининг тўртинчи қисмидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин.

8. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда):


1) 145-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

Вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга жалб этиш, худди шунингдек уларнинг ихтиёрига, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига зид тарзда динга ўқитиш энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фуқароларнинг ўз фуқаролик ҳуқуқларини амалга оширишларига ёки фуқаролик бурчларини бажаришларига тўсқинлик қилиш билан, диндорлардан мажбурий йиғим ундириш ва солиқ олиш билан ёхуд шахснинг шаъни ва обрўсини камситувчи чора-тадбирлар қўллаш билан ёки диний таълим олишда ҳамда фуқаро динга нисбатан, динга эътиқод қилиш ёки эътиқод қилмасликка нисбатан, ибодат қилишда, диний расм-русумлар ва маросимларда қатнашиш ёки қатнашмасликка нисбатан ўз муносабатини белгилаётган пайтда мажбурлаш билан боғлиқ диний фаолият юритиш, шунингдек диний маросимлар ўтказишни ташкил этиш шахс баданига енгил ёки ўртача оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, энг кам иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


2) 188-моддасида:

биринчи қисмининг жазо қисмида эллик бараваригача деган сўзлар йигирма беш бараваридан етмиш беш бараваригача деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг жазо қисмида эллик бараваридан юз бараваригача деган сўзлар етмиш беш бараваридан юз бараваригача деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 190-моддасида:

биринчи қисмнинг жазо қисмида эллик бараваригача деган сўзлар йигирма беш бараваридан етмиш беш бараваригача деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 216-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


216-модда. Фаолияти тақиқланган жамоат бирлашмалари

ва диний ташкилотлар тузиш


Фаолияти тақиқланган жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар тузиш ёки уларнинг фаолиятини тиклаш, худди шунингдек бундай бирлашмалар ва ташкилотлар фаолиятида фаол қатнашиш, энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;


5) Кодекс қуйидаги мазмундаги 216-1 ва 216-2-моддалар билан тўлдирилсин:


216-1-модда. Фаолияти тақиқланган жамоат бирлашмалари

ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундаш


Фаолияти Ўзбекистон Республикасида тақиқланган жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, оқимлар, секталар фаолиятида қатнашишга ундаш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


216-2-модда. Диний ташкилотлар тўғрисидаги

қонун ҳужжатларини бузиш


Нолегал диний фаолият билан шуғулланиш, диний ташкилотлар раҳбарларининг мазкур ташкилотлар уставини рўйхатдан ўтказишдан бош тортиши, руҳонийлар ва диний ташкилотлар аъзолари томонидан болалар ва ўсмирларнинг махсус йиғилишлари, шунингдек диний маросимга алоқаси бўлмаган меҳнат, адабиёт ва бошқа хилдаги тўгараклар ҳамда гуруҳларни ташкил этиш ва ўтказиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бир конфессияга мансуб диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм) ва бошқа миссионерлик фаолияти, шундай ҳаракатлар учун  маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;


6) 217-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

Диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;


7) Кодекс қуйидаги мазмундаги 229-1, 229-2 ва 244-1-моддалар билан тўлдирилсин:


229-1-модда. Ер участкаларини ўзбошимчалик

билан эгаллаб олиш


Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, агар худди шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


229-2-модда. Диний таълимотдан сабоқ

бериш тартибини бузиш


Махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълимотдан сабоқ бериш, худди шунингдек хусусий тартибда диний таълимотдан сабоқ бериш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,  энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;


244-1-модда. Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид

соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш


Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки мол-мулк мусодара қилиниб ёхуд мусодара қилинмай уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, худди шунингдек фуқаролар тотувлигини бузиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш ҳамда жамиятда қарор топган хулқ-атвор қоидаларига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа қилмишларни содир этиш мақсадида диндан фойдаланиш, энг кам иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд мол-мулк мусодара қилиниб ёки мусодара қилинмай уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида кўрсатилган ҳаракатлар:

а) олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар  томонидан;

б) хизмат мавқеидан фойдаланиб;

в) диний ташкилотлардан, шунингдек чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб содир этилган бўлса,  мол-мулк мусодара қилиниб, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;


8) 246-модданинг биринчи қисми психотроп моддаларни деган сўзлардан кейин ёки диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни деган сўзлар билан тўлдирилсин;


9) Кодекс қуйидаги мазмундаги 257-1-модда билан тўлдирилсин:


257-1-модда. Санитарияга оид қонун ҳужжатларини

ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш


Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса,

энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солиш ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Худди шундай қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса, - икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Худди шундай қилмиш одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


9. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 56-модда, N 9, 241-модда) 345-модданинг иккинчи қисми 225 рақамидан кейин 2291, 2292 рақамлари билан, 244 рақамидан кейин эса 2441 рақами билан тўлдирилсин.


10. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2,  56-модда, N  4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда):


1) 27-моддаси биринчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш шу ашёнинг ҳақини тўламасдан мажбурий тарзда давлат мулкига ўтказишдан иборат бўлиб, бу чора: туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьяси томонидан; божхона органлари томонидан акциз маркалари қўйилмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда, транспортировка (халқаро транзит бундан мустасно) қилинганда ва сақланганда, шунингдек экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетилаётган ҳолларда; солиқ органлари томонидан акциз маркалари қўйилмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар сақланганда, реализация қилинганда, шунингдек яширин равишда ишлаб чиқарилганда;


2) 53-моддасининг жазо қисмидаги иккидан бир қисмидан бир бараваригача ва бир бараваридан икки бараваригача деган сўзлар тегишинча бир бараваридан уч бараваригача ҳамда беш бараваридан ўн бараваригача деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 54-моддасининг жазо қисмидаги бир бараваридан икки бараваригача ва икки бараваридан уч бараваригача деган сўзлар тегишинча уч бараваридан беш бараваригача ҳамда ўн бараваридан ўн беш бараваригача деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 60-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


60-модда. Табиий ресурсларга эгалик ҳуқуқини бузиш


Ердан, ер ости бойликларидан, сувдан, ўсимлик ёки ҳайвонот дунёсидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ёхуд ерга ва бошқа табиий ресурсларга эгалик ҳуқуқини бевосита ёки яширин шаклда бузувчи битимлар тузиш ёки бошқа ҳаракатлар содир этиш, табиатдан махсус фойдаланиш ҳуқуқини бошқаларга бериш, худди шунингдек ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади;


5) 175-моддасининг:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Касса операцияларини юритиш тартиби ва тўлов интизомини бузиш, шу жумладан, қарздор корхоналардан тўловларни ундириш бўйича солиқ органларининг инкассо топшириқларини бажармаслик, шунингдек дебиторлик ва кредиторлик қарзи муддатларини ўтказиб юбориш ҳамда корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар бўлган ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларини бузиш, шунингдек пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатини бузиш,  мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади;

модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

Солиқ органларида рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи маълумотномасиз корхоналар ва ташкилотларга ҳисоб-китоб ёки бошқа ҳисобварақларини очиш, мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бюджетга тўловлар бўйича қарзи бўлган корхоналарга ўз вақтида инкассо топшириқномасини тақдим этмаслик, мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади;


6) 176-моддаси:

биринчи қисмининг жазо қисмида уч бараваридан беш бараваригача ва беш бараваридан етти бараваригача деган сўзлар тегишинча беш бараваридан ўн бараваригача ва ўн бараваридан ўн беш бараваригача деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг жазо қисмида уч бараваридан беш бараваригача деган сўзлар беш бараваридан ўн бараваригача деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) Кодекс қуйидаги мазмундаги 176-1 ва 176-2-моддалар билан тўлдирилсин:


176-1-модда. Шартнома интизомини бузиш


Шартнома мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатида хўжалик юритувчи субъектларга мулкий зарар етказиш, мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


176-2-модда. Хўжалик юритувчи субъектнинг манзили

ёки банк реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисидаги

маълумотларни тақдим этмаслик ёки ёлғон

маълумотларни тақдим этиш


Хўжалик юритувчи субъект томонидан манзили (турар жойи) ёки банк реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотларни ваколатли давлат органларига тақдим этмаслик ёки ёлғон маълумотларни тақдим этиш,  мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади;


8) 184-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


184-модда. Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига

таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки

тарқатиш мақсадида сақлаш


Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш, материалларни ҳамда уларни тайёрлаш ва тарқатишнинг тегишли воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади;


9) Кодекс қуйидаги мазмундаги 184-1-модда билан тўлдирилсин:


184-1-модда. Фуқароларнинг жамоат жойларида

ибодат либосларида юриши


Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришлари, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади;


10) 201-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

Диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиш, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади;


11) Кодекс қуйидаги мазмундаги 202-1-модда билан тўлдирилсин:


202-1-модда. Фаолияти тақиқланган жамоат бирлашмалари

ва диний ташкилотларнинг фаолиятида қатнашишга ундаш


Фаолияти Ўзбекистон Республикасида тақиқланган жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотларнинг, оқимлар, секталарнинг фаолиятида қатнашишга ундаш, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади;


12) 240 ва 241-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


240-модда. Диний ташкилотлар тўғрисидаги

қонун ҳужжатларини бузиш


Нолегал диний фаолият билан шуғулланиш, диний ташкилотлар раҳбарларининг мазкур ташкилотлар уставини рўйхатдан ўтказишдан бош тортиши, диндорлар ва диний ташкилотлар аъзолари томонидан болалар ва ўсмирларнинг махсус йиғилишлари, шунингдек диний маросимга алоқаси бўлмаган меҳнат, адабиёт ва бошқа хилдаги тўгараклар ҳамда гуруҳларни ташкил этиш ва ўтказиш, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача бўлган миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Бир конфессияга мансуб диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм) ва бошқа миссионерлик фаолияти, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.


241-модда. Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш


Махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълимотдан сабоқ бериш, худди шунингдек хусусий тартибда диний таълимотдан сабоқ бериш, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади;


13) 242-моддасининг 1-банди бўйича судьяси деган сўзлардан сўнг хўжалик судлари деган сўзлар билан тўлдирилсин;


14) 245-моддасининг биринчи қисми 173-моддасида деган сўзлардан кейин 175-моддасининг бешинчи қисми деган сўзлар билан, 184 рақамидан кейин 184-1 рақами билан, 202 рақамидан кейин 202-1 рақами билан тўлдирилсин;


15) Кодекс қуйидаги мазмундаги 245-1-модда билан тўлдирилсин:


245-1-модда. Хўжалик судлари


Хўжалик судлари хўжалик низоларини ҳал этиш чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликни аниқлаган ҳолларда ушбу Кодекс 175-моддасининг 3-қисмида, 176-1, 176-2, 180 ва 181-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадилар;


16) 262-моддасининг иккинчи қисми шунингдек деган сўздан кейин Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган, транспортировка (халқаро транзит бундан мустасно) қилинаётган ва сақланаётган, акциз маркаси қўйилмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни деган сўзлар билан тўлдирсин;


17) 264-моддасининг биринчи қисмидаги 174, 175-моддалари деган сўзлар 174-моддалари, 175-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмида деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 315-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

Хўжалик судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик-процессуал кодексида белгиланган тартибда шикоят қилинади;


19) 317-моддаси қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:

Хўжалик судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик-процессуал кодексида белгиланган тартибда протест келтирилади;


20) 337-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Божхона органининг Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетилаётган, экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган, транспортировка (халқаро транзит бундан мустасно) қилинаётган ва сақланаётган, акциз маркалари қўйилмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни мусодара қилиш тўғрисидаги ҳамда солиқ органининг сақланаётган, реализация қилинаётган, яширин равишда ишлаб чиқарилаётган, акциз маркалари қўйилмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни мусодара қилиш тўғрисидаги қарорлари тегишли ҳокимиятлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузадиган доимий ҳаракатдаги комиссиялар томонидан ижро этилади;


21) 339-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ашёни мусодара қилиш тўғрисидаги қарор ижро этилганлиги қайд қилинган ҳолда қуйидагиларга қайтарилади:

уни чиқарган маъмурий ишлар бўйича судьяга;

Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилаётган, экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган, транспортировка (халқаро транзит бундан мустасно) қилинаётган ва сақланаётган, акциз маркалари қўйилмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни мусодара қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилган божхона органининг мансабдор шахсига;

сақланаётган, реализация қилинаётган, яширин равишда ишлаб чиқарилаётган, акциз маркалари қўйилмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни мусодара қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилган солиқ органининг мансабдор шахсига.


11. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган Ер ости бойликлари тўғрисидаги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 10, 252-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 56-модда):


1) 22-моддаси иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Тўлов пули ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ кўринишида ундириб олинади. Уларнинг миқдори, уларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби, шунингдек тўлов бўйича имтиёзлар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади;


2) 23-моддаси чиқариб ташлансин.

13. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги ҳамда 1996 йил 29 августдаги Қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонига илова, N 11-12; 1997 йил, N 9, 241-модда):


1) 53-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

фаолият рухсатномасиз (лицензиясиз) амалга оширилган ёки қонун томонидан тақиқлаб қўйилган фаолият амалга оширилган, ёхуд олти ой давомида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган бошқа ҳолларда суднинг қарорига мувофиқ;


2) 784-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

Ҳисобварақдаги пул маблағлари унга қўйилган барча талабларни қондириш учун етарли бўлмаган тақдирда, пул маблағлари қуйидаги навбатда ўчирилади:

биринчи навбатда мутаносиб равишда бюджетга, бюджетдан ташқари фондларга тўловларни ҳамда иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов (ижрочи) ҳужжатлари бўйича, алиментларни ундиришга доир талабларни қондириш учун ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш ёки пулни беришни шартномаларига биноан мукофотларни тўлаш бўйича, шунингдек ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича, бюджетга тўловлар бўйича ҳамда меҳнатга оид ва унга тенглаштирилган ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган тўловлар бўйича хўжалик субъектларининг мажбуриятлари тенг даражада бажарилишини таъминловчи ижрочи ҳужжатлар бўйича пул ўчирилади;

иккинчи навбатда бошқа пул талабларини қондиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича пул ўчирилади;

учинчи навбатда бошқа тўлов ҳужжатлари бўйича календарь навбат тартибида пул ўчирилади.

Бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларга пул маблағларини қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ҳисобдан чиқариш, календарь навбат тартибидан ташқари навбатда амалга оширилади.

15. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган Давлат божхона хизмати тўғрисидаги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 230-модда) 5-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилаётганда: шунингдек акциз маркалари қўйилмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда, транспортировка (халқаро транзит бундан мустасно) қилинганда ва сақланганда уларни мусодара этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

ўнинчи ва ўн биринчи хатбошиси тегишинча ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


16. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган Давлат солиқ хизмати тўғрисидаги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 232-модда) 7-моддасининг тўртинчи қисми 3-бандидаги маблағлар ҳисобидан чиқарилганидан кейин деган сўзлар мутаносиб равишда деган сўзлар билан алмаштирилсин.

II. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 175-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомани молия органининг ваколатли мансабдор шахси тузади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



































Время: 0.1855
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск