ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Наркологик ва психиатрия ёрдами /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.10.2016 й. 346-сон "Руҳий ҳолати бузилган шахсларни мажбурий даволаш учун Ўзбекистон Республикаси томонидан бериш ва қабул қилиш ишларини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.10.2016 й.

N 346



РУҲИЙ ҲОЛАТИ БУЗИЛГАН ШАХСЛАРНИ

МАЖБУРИЙ ДАВОЛАШ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ТОМОНИДАН БЕРИШ ВА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Руҳий ҳолати бузилган шахсларни мажбурий даволаш учун бериш тўғрисидаги конвенция (Москва, 1997 йил 28 март) қоидаларини ва ушбу соҳада Ўзбекистон Республикасининг бошқа халқаро шартномаларини бажариш бўйича Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Руҳий ҳолати бузилган шахсларни мажбурий даволаш учун бериш тўғрисидаги конвенция (Москва, 1997 йил 28 март) қоидалари амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси белгиланлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Руҳий ҳолати бузилган шахсларни мажбурий даволаш учун Ўзбекистон Республикаси томонидан бериш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ руҳий ҳолати бузилган шахслар мажбурий даволаш учун берилиши ва қабул қилинишини таъминласин.


4. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг руҳий ҳолати бузилган шахсларни мажбурий даволаш учун бериш ва қабул қилиш, шу жумладан ички ишлар органлари ва соғлиқни сақлаш ходимларини хорижий давлатларга хизмат сафарига юбориш билан боғлиқ харажатлари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида қопланади;

руҳий ҳолати бузилган шахсларни мажбурий даволаш учун бериш ва қабул қилиш билан боғлиқ транспорт харажатлари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида қопланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртманомалари бўйича ички ишлар органлари ва соғлиқни сақлаш ходимларига хорижий давлатларга чиқиш визаларини, шунингдек руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг мажбурий даволаш учун Ўзбекистон Республикасига қайтиши учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва тижорат банкларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомалари бўйича руҳий ҳолати бузилган шахсларни мажбурий даволаш учун Ўзбекистон Республикасидан бериш ва Ўзбекистон Республикасига қабул қилиш учун зарур бўлган пул маблағларини конвертация қилиш тавсия қилинсин.


7. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                   Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 17 октябрь, 42-сон, 485-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 10-сон, 91-модда
























Время: 0.2083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск