ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Ҳукумат фаолиятини ташкил этиш. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати /

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.10.2016 й. 350-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 19 октябрдаги

350-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

ўринбосари - Соғлиқни сақлаш, экология, атроф

муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт

масалалари комплекси раҳбарининг функционал

вазифалари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2016 йил 10 сентябрдаги ПҚ-2584-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифаларини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексининг раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексининг раҳбари (кейинги ўринларда Бош вазир ўринбосари деб аталади) ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


4. Бош вазирнинг ўринбосари раҳбарлик қилинадиган Комплексда ишларнинг ҳолати учун жавоб беради, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ташкилотларнинг фаолияти мувофиқлаштирилиши ва назорат қилинишини, Комплекснинг юритишига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлайди.


5. Бош вазир ўринбосарининг фаолияти соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш, фармацевтика саноатини ривожлантириш, дори-дармонлар билан таъминлаш ва экологияни, атроф муҳитни муҳофаза қилишни яхшилаш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалаларини ҳал этишга йўналтирилган.


6. Бош вазир ўринбосари мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига киради.

Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.



II. БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИОНАЛ МАЖБУРИЯТЛАРИ


7. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноати соҳасида:

соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш, энг аввало, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш юзасидан тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, дастлабки тиббий-санитария ёрдамини янада такомиллаштириш, қишлоқ врачлик пунктлари, диагностика, перинатал ва скрининг марказларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, аҳолига юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолияти самарадорлигини ошириш, илғор хорижий тажрибани соғлиқни сақлаш амалиётига кенг жорий этиш бўйича мониторинг олиб борилишини ташкил этиш ва чора-тадбирлар кўриш;

аҳолини экологик хавфсиз, соғлом ва балансли озиқ-овқат билан таъминлашга, овқатланиш билан боғлиқ касалликлар тарқалишини камайтиришга йўналтирилган соғлом овқатланиш масалалари бўйича аҳолининг турли гуруҳлари учун таълим дастурларини ишлаб чиқишга, тегишли фундаментал тадқиқотларни устувор ривожлантиришга, ҳомиладор ва эмизувчи аёллар, шунингдек 3 ёшгача бўлган болаларнинг тўлақонли овқатланишини таъминлашга, даволаш жараёнининг ажралмас қисми сифатида даволаш-профилактика муассасаларида парҳезли (даволаш ва профилактика) овқатланишни яхшилашга йўналтирилган давлат сиёсатини амалга ошириш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллик тамойилларини тарғиб этиш ва жорий қилиш асосида меҳнатга лаёқатли аҳоли, кекса кишиларнинг соғлиғи ҳолатини яхшилаш, жароҳатланишини камайтириш бўйича профилактик тадбирларни такомиллаштириш, соғлиқнинг ҳолати учун фуқароларнинг шахсий масъулиятини кучайтириш, геронтология, аҳолининг гендер ва ёш хусусиятлари масалаларида замонавий илмий ёндашувларни жорий этиш йўли билан аҳоли соғлиғи ҳолатининг муҳим тиббий-демографик тавсифи сифатида узоқ умр кўришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

аҳолининг репродуктив соғлиғини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, қишлоқ врачлик пунктларини янада мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

кекса авлод вакилларига ғамхўрлик ва эътиборни кучайтириш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, кекса кишиларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, кексаларнинг ҳаёт фаолияти ва дам олишини ташкил этиш тизими ишларини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш бўйича чора-тадбирлар комплексини тизимли асосда амалга ошириш;

туғма ва ирсий касалликларнинг юзага келиши сабабларини ўрганиш, уларнинг олдини олиш, республика минтақаларининг ижтимоий, табиий-иқлим шарт-шароитлари учун хос бўлган касалликларни ўрганиш ва уларнинг профилактикаси бўйича амалий чора-тадбирларни жорий этиш масалаларида мамлакатимиз тиббиёт фанини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

республикада санитария-эпидемиологик ҳолат ва радиацион вазиятнинг мониторингини ташкил этиш ва олиб боришни, келгусида аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга, яшаш муҳити омилларининг инсонга зарарли таъсирини бартараф этишга, атмосфера ҳавоси, тупроқ, сув таъминоти манбалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ифлосланишининг олдини олишга йўналтирилган комплекс санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва ташкилий тадбирларни амалга ошириш;

энг аввало, алоҳида хавфли юқумли касалликлар профилактикасига ва касалланиш манбаларини тугатишга ва улар тарқалишининг олдини олишга йўналтирилган превентив чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига аҳолини вирусли ва юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш;

бинолар ва иншоотларни, сув таъминоти тизимларини, канализация, оқава сувларни тозалаш, гидротехника иншоотлари ва бошқа объектларни лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилишда, хом ашёнинг янги турларини, озиқ-овқат маҳсулотларини, саноат буюмларини, қурилиш материалларини, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини, кимёвий моддалар, биологик воситалар, тиббий ва иммунобиологик препаратларни ишлаб чиқариш ва қўллашда санитария нормалари, қоидалари ва гигиеник нормативларга риоя қилиниши юзасидан назоратни таъминлаш;

мамлакатимизнинг фармацевтика саноатини янада ривожлантиришга, унинг рақобатбардошлигини ва экспорт салоҳиятини оширишга, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўстиришнинг юқори ва барқарор суръатларини таъминлашга, фармацевтика саноати учун мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга, шунингдек аҳолининг ҳамда даволаш-профилактика муассасаларининг эҳтиёжлари сифатли, самарали ва хавфсиз дори-дармон препаратлари ва тиббиёт буюмлари билан таъминланганлигини яхшилашга йўналтирилган самарали дори-дармонлар сиёсатини амалга ошириш;

фармацевтика ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни, модернизациялаш ва диверсификациялашни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, фармацевтика тармоғи корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш, фармацевтика саноатини модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатидан янгилашга йўналтирилган стратегик муҳим лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвестициялар ва кредитларни фаол жалб этиш;

фармацевтика саноати корхоналарида сифат менежментини янада ривожлантириш, маънавий ва физик эскирган асбоб-ускуналарни янгилашни таъминлаш, республикада дори-дармонларнинг юқори сифатига ва рақобатбардошли нархига эришишни ҳисобга олган ҳолда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш харажатлари ва энергия сарфи ҳажмини қисқартириш ҳамда уларнинг таннархини пасайтириш;


б) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида:

атроф муҳит сифат ҳолатининг кафолатли даражасига эришишга, табиатни муҳофаза қилишга, инсоннинг яшаш муҳити сифатида биосферанинг ва унинг экологик тизимлари барқарорлигини сақлаб қолишга ва одамларнинг экологик хавфсизлиги, инсон ва унинг бўлғуси авлодлари генофонди тўғрисида ғамхўрликни кучайтиришга йўналтирилган давлат сиёсатини амалга ошириш;

табиий ресурсларни сақлаш ва улардан оқилона фойдаланиш юзасидан экологик назорат соҳасида махсус ваколатли давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектларнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлик қилишини мувофиқлаштириш;

табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклашнинг устун даражадаги иқтисодий усулларини кенг қўллаш, ҳамма жойда замонавий ресурсларни тежайдиган, кам чиқитли ва чиқитсиз замонавий инновацион технологияларни жорий этишни рағбатлантириш асосида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини комплекс бошқаришни ташкил этиш чора-тадбирларини, шунингдек хўжалик фаолиятининг атроф табиий муҳитга нохуш таъсирини пасайтириш ва олдини олиш бўйича аҳолининг экологик хавфсизлигини кафолатлайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш;

атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, барқарор ривожлантириш мақсадида экологик саводхонликни ва маданиятни, таълимни, шунингдек экологик билимларни тарғиб қилиш соҳасида табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва норматив-методик базани такомиллаштириш;

табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг сўзсиз ва сифатли бажарилишига йўналтирилган узоқ муддатли, ўрта муддатли ва қисқа муддатли республика ва ҳудудий экологик дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек биологик ресурсларни сақлаш, қайта тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш ишларини мувофиқлаштириш;

фуқароларни атроф муҳитга, унинг ресурсларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш, табиат тўғрисидаги билимларни тарғиб қилиш ва ёйиш, экологик таълим даражасини ошириш, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш;

экологик муаммоларни ҳал этишда минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;


в) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида:

аҳолининг барча қатламларини спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш ва таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш, жисмонан соғлом ёш авлодни вояга етказиш, болалар спортини устувор ривожлантириш, спорт тайёргарлиги методикалари ва дастурларини такомиллаштириш, илмий асосланган спорт тиббиётини ривожлантириш, тренерлар таркибининг касбий даражасини доимий равишда ошириш;

аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда спорт иншоотларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий спорт инвентарлари ва асбоб-ускуналари билан жиҳозлашни ҳисобга олган ҳолда, илғор чет эл тажрибаси негизида халқаро классдаги спорт мастерларини тайёрлаш учун ҳар бир минтақада спорт комплекслари ташкил этиш;

спортчилар томонидан юқори натижаларга эришишини таъминлаш ва мамлакатни Олимпия ва Осиё ўйинларида, шунингдек Жаҳон чемпионатларида муносиб намоён қилиш учун спорт секциялари ва мактаблари даражасидан бошлаб мамлакатнинг терма жамоасигача бўлган даражада иқтидорли ва истиқболли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва уларнинг маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш.


8. Бош вазир ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари билан соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан республиканинг тегишли ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотларнинг устувор вазифалари ва дастурлари бажарилишини мувофиқлаштириб боради;

Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига бевосита раҳбарлик қилади, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, "Ўзфармсаноат" ДАК, "Дори-дармон" АК, "Ўзтибтехника" МЧЖ, Миллий олимпия қўмитаси, шунингдек бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, "Нуроний" жамғармаси фаолияти мувофиқлаштирилишини ҳамда уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларидаги, ташкилотлардаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган лавозимларга номзодлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда киритади;

Комплекс юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига рухсат белгиси (виза) қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлайди;

қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг экспертизадан ўтказилишини ва сифатли тайёрланишини ташкил этиш масалаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ҳукумат қарорларининг ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментининг департамент мудири, шўъбалари мудирлари, бош ва етакчи мутахассислари лавозимларига кадрлар танлашни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан биргаликда амалга оширади;

Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудирини, шуъбалари мудирларини ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;

Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментида ҳамда тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг марказий аппаратларида кадрлар захирасини шакллантириш ишларини тизимли асосда ташкил қилади.


9. Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари бошчилик қиладиган ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ комиссиялар (кенгашлар) фаолияти самарали ташкил этилиши, шунингдек уларнинг қарорлари бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.


10. Бош вазир ўринбосари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ комиссияларга раҳбарлик қилади.



III. БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


11. Бош вазир ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари коллегиал органларининг мажлисларида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқлари бўйича - давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг Комплекс бошқарадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушадиган ҳужжатларни қайтариш.

Бош вазир ўринбосарининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари унинг томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.

Бош вазир ўринбосарининг ўзи бошқарадиган масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.


12. Бош вазир ўринбосари:

зиммасига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва сифатли бажарилиши учун;

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ҳукумат қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси таркибига кирадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига оғишмай риоя этилиши учун жавоб беради.



IV. БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Бош вазир ўринбосарининг ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексининг иш режаси асосида ташкил этилади.

Комплекснинг иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланади.


14. Бош вазир ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорларининг мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, ташкилотларда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш йўли билан, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати, Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси мажлисларида ҳисоботларни эшитган ҳолда ташкил этилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

ўринбосари - Соғлиқни сақлаш, экология, атроф

муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт

масалалари комплекси раҳбари томонидан фаолиятини

ташкил этишни ва қарорларини бажаришни назорат

қилиш таъминланадиган комиссиялар (кенгашлар)


I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ

БОШҚАРАДИГАН КОМИССИЯЛАР


1. Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси.


2. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси.


3. 2014-2018 йиллар даврида Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив соғлиғини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Ҳукумат комиссияси.


4. 2020 йилда Токио шаҳрида (Япония) ўтказиладиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашни ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича Республика комиссияси.



II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ

ВАЗИРИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ

БОШҚАРАДИГАН КОМИССИЯ ВА КЕНГАШ


1. Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармонлар билан таъминлашни назорат қилиш бўйича Республика комиссияси.


2. Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш хайрия жамғармасининг Ҳомийлик кенгаши.






Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

ўринбосари - Соғлиқни сақлаш, экология, атроф

муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт

масалалари комплекси раҳбари бошқарадиган комиссиялар


1. Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси.


2. Давлат санитария-эпидемиология хизмати органларининг раҳбар кадрларини танлаш, аттестациядан ўтказиш ва ротация қилиш бўйича Республика комиссияси.


3. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури амалга оширилишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича Республика комиссияси.


4. Соғлом авлод, хотин-қизларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш ва оиланинг тиббий маданияти даражасини ошириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 17 октябрь, 42-сон, 488-модда







































Время: 0.1754
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск