ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Электрон ҳукумат. Давлат хизматлари. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2016 й. 353-сон "Давлат электрон хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.2016 й.

N 353



ДАВЛАТ ЭЛЕКТРОН ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ

СИФАТИНИ БАҲОЛАШ МЕТОДИКАСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда давлат органлари деб аталади), бошқа ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган давлат электрон хизматини ўрганиш ва таҳлил қилишга ягона ёндашувни таъминлаш, шунингдек хизматлар кўрсатиш ва улардан фойдаланиш сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан давлат электрон хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолаш методикаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат электрон хизматлари кўрсатишнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни вазирлик томонидан тўплаш, қабул қилиш, айирбошлаш ва сақлашнинг таъминланишини ҳисобга олган ҳолда икки ой муддатда NIS.UZ идоралараро автоматлаштирилган ахборот тизимини (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) такомиллаштириш чора-тадбирларини кўрсин;

Давлат электрон хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолаш методикаси талабларига мувофиқ ахборотларни Тизимга киритиш тартибини регламентловчи йўриқномани 2016 йил 20 декабргача бўлган муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

давлат электрон хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолаш натижаларининг оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат интерактив хизматлари ягона порталида ҳар йили эълон қилинишини таъминласин.


3. Давлат электрон хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар:

Давлат электрон хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолаш методикасида назарда тутилган тартибда давлат электрон хизматлари кўрсатишнинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотларнинг Тизимга ҳар йили ўз вақтида киритилишини;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда давлат электрон хизматлари кўрсатиш сифатининг ўтказилаётган мониторинги натижаларини ҳисобга олиб, Давлат электрон хизматлари кўрсатиш тартиби ва сифатини доимий равишда такомиллаштиришга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 17 октябрь, 42-сон, 491-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 10-сон, 94-модда








































Время: 0.2318
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск