ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнат шартномаси (контракт) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.2016 й. 362-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.10.2016 й.

N 362



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎРИНДОШЛИК АСОСИДА ҲАМДА БИР НЕЧА

КАСБДА ВА ЛАВОЗИМДА ИШЛАШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА" 2012 ЙИЛ 18 ОКТЯБРДАГИ

297-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Бир неча касбда ва лавозимда ўриндошлик асосида ишлаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 10-сон, 75-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                   Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 26 октябрдаги

362-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўриндошлик асосида

ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил

18 октябрдаги 297-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарорда:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги "ишлайдиган" сўзидан кейин "ёки бир неча касбда ва лавозимда ўриндошлик асосида ишлаш қўлланадиган" сўзлари қўшилсин;


б) 3-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилардаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


2. Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касб ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-бандда:

учинчи хатбошидаги "шахснинг" сўзи "ўриндошлик асосида ишловчининг" сўзлари билан алмаштирилсин:

тўртинчи хатбошидаги "ходимлари" сўзидан кейин "(техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари)" сўзлари қўшилсин;


б) 6-бандда:

учинчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:

"Ўриндошлик асосида ишлашга қабул қилишда ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади";


в) 7-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўриндошлик" сўзидан олдин "Ўриндошлик асосида ишлашда" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбошида:

"жамлаб" сўзи "жамланган ҳолда" сўзлари билан алмаштирилсин;

"ишнинг" сўзи "ишнинг (сменанинг)" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ички ўриндошлик асосида ишлашда иш вақтини ҳисобга олиш асосий иш бўйича ва ўриндошлик асосидаги иш бўйича алоҳида-алоҳида юритилади";


г) 9-банднинг биринчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Агар жамоавий шартномада ёхуд иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда қабул қилинган бошқа маҳаллий ҳужжатда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ўриндошлик асосида ишловчиларга меҳнат ҳақи, мукофот, қўшимча ҳақ, устама, рағбатлантириш тўловлари шакли ва тизими ташкилотнинг барча ходимлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади";


е) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20. Ходим томонидан меҳнат шартномасида белгиланган ўзининг асосий иши билан бир қаторда айнан шу ташкилотда асосий касб ва лавозим бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган иш вақти давомида бошқа касб ва лавозимдаги қўшимча ишларни бажариш бир неча касбда ва лавозимда ўриндошлик асосида ишлаш ҳисобланади.

Ходим томонидан меҳнат шартномасида кўрсатилган ўзининг асосий иши билан бир қаторда айнан шу ташкилотда қонун ҳужжатларида белгиланган асосий касб ва лавозим бўйича иш вақти давомида қўшимча ишларни бажариш хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтириш, ишлар ҳажмини кўпайтириш ҳисобланади.

Бир неча касбда ва лавозимда ишлашга, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтиришга, ишлар ҳажмини кўпайтиришга касб ва лавозимда ўриндошлик бўйича бўш иш ўрни мавжуд бўлганда ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда ходим томонидан вақтинчалик йўқ бўлган ходимнинг ишларини бажаришда йўл қўйилади.";


ж) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"21. Касблар ва лавозимларда ўриндошлик асосида ишлашга, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтиришга, ишлар ҳажмини кўпайтиришга, қоидага кўра, жумласига ушбу ходим кирадиган ходимларнинг ана шу тоифаси доирасида рухсат этилади.

Касблар ва лавозимларда ўриндошлик асосида ишлаш, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтириш, бюджет ташкилоти ходимларининг иш ҳажмини кўпайтириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан келишган ҳолда вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланган касблар ва лавозимларда ўриндошлик асосида ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ белгиланиши мумкин бўлган касблар ва лавозимлар рўйхатига мувофиқ амалга оширилади";


з) 22-банддаги "қўшимча ишни" сўзларидан олдин "ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган" сўзлари қўшилсин;


и) 23-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"23. Касблар ва лавозимларда ўриндошлик асосида ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўланади";


к) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Касблар ва лавозимларда ўриндошлик асосида ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш миқдори, агар жамоавий шартномада ёхуд иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда қабул қилинган бошқа ички ҳужжатда ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, томонларнинг келишуви бўйича белгиланади";


л) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"25. Бюджет ташкилотларида касблар ва лавозимларда ўриндошлик асосида ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори ўриндошлик бўйича ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 30 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

Бюджет ташкилотларида касблар ва лавозимларда ўриндошлик асосида ишлаётганлик учун қўшимча ҳақ ўриндошлик асосидаги иш асосий иш бўйича меҳнат мажбуриятларига кирадиган ҳолатларда белгиланмайди.

Касб (лавозим) бўйича ўриндошлик асосида бажариладиган ишларни бир неча ходим ўртасида тақсимлашга йўл қўйилади";


м) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"26. Қуйидаги ходимлар тоифалари учун касблар ва лавозимларда ўриндошлик асосида ишлашга, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтиришга, ишлар ҳажмини кўпайтиришга йўл қўйилмайди:

давлат бошқаруви органлари ходимлари (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари);

давлат бошқаруви органлари ҳисобланмайдиган бюджет ташкилотларининг раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек ушбу ташкилотлар таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно";


н) 29-банддаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


о) Низомга иловада:


2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Улар учун муаллифлик гонорари сифатида ҳақ тўланадиган фан, адабиёт ва санъат асарлари яратиш";


6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Қуйидагиларнинг:

умумтаълим мактаблари, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари, мактабдан ташқари таълим муассасалари ўқитувчилари ва бошқа педагог ходимлари (раҳбарларидан ташқари) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳамда меҳнат ҳақи тўлаш бўйича уларга тенглаштирилган бошқа таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва мастерлари, таълим муассасаларидаги концертмейстерлар ва аккомпаниаторлар, мактабгача таълим муассасалари ва Меҳрибонлик уйлари педагог ходимларининг (раҳбарларидан ташқари) айнан шу муассасада белгиланган меҳнат нормасидан ортиқ бўлган, лекин ушбу иш тури бўйича иш вақти нормал давомийлигининг 50 фоизидан кўп бўлмаган иши;

тиббиёт ва фармацевтика ходимлари, тиббиёт муассасаларининг тиббиёт асбоб-ускуналарига (аппаратураларига) хизмат кўрсатувчи мутахассисларининг иш вақти нормасидан ортиқча белгиланган лекин, ушбу иш тури бўйича иш вақти нормал давомийлигининг 50 фоизидан кўп бўлмаган иши";


п) изоҳ қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Изоҳ: 2-бандда, 3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида, 4-5-бандларда, 6-банднинг учинчи хатбошида, 7, 9 ва 10-бандларда кўрсатилган ишларни асосий иш вақтида бажаришга йўл қўйилмайди. Ишларнинг бошқа турлари, ишнинг характерига кўра, асосий иш вақтида ҳам, ундан ташқари вақтда ҳам амалга оширилади;

1 ва 8-бандларда кўрсатилган ишларни амалга ошириш жойи ва режими, илмий ва ўқитувчилик фаолияти характерини ҳисобга олган ҳолда, шу жумладан масофадан иш олиб бориш шаклида, ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича меҳнат шартномасига мувофиқ белгиланади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 31 октябрь, 43-сон, 504-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 10-сон, 98-модда







































Время: 0.1450
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск