ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Аудит /

Молия вазирининг 19.10.2016 й. 81-сон "Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.11.2016 й. 2515-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.11.2016 й.

N 2515-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

19.10.2016 й.

N 81


БУЙРУҒИ



"Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот

шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сон "Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 9 сентябрдаги 83-сон "Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2515, 2013 йил 9 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 553-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ 2017 йил 1 январдан кучга киради.



Вазир                                                                 Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



"Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот

шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимча


1. 1-иловада:


а) V бобда:

номидаги "тармоқлар" деган сўз "иқтисодий фаолият турлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"Кўрсаткичлар номи" устунининг 29 - 36-сатрлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш


29



ишлаб чиқарадиган саноат


30



электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш


31



Қурилиш


32



ташиш ва сақлаш


33



қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги


34



улгуржи ва чакана савдо; моторли транспорт воситалари ва мотоциклларни таъмирлаш


35



молиявий ва суғурта фаолияти


36

";

б) "М.Ў." деган қисқартмадан кейин "(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 2-иловада:


а) VI бобнинг номидаги ва 25-банддаги "тармоқлар" деган сўз "иқтисодий фаолият турлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 27-банднинг учинчи - ўн иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аудиторлик текшируви ўтказилган хўжалик юритувчи субъектнинг асосий фаолият тури ушбу хўжалик юритувчи субъектга берилган Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагич (ИФУТ) коди бўйича аниқланади:

29-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича "Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш" "В" Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;

30-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича "Ишлаб чиқарадиган саноат" "С" Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;

31-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича "Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш" "D" Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;

32-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича "Қурилиш" "F" Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;

33-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича "Ташиш ва сақлаш" "Н" Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;

34-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича "Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги" "А" Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;

35-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича "Улгуржи ва чакана савдо; моторли транспорт воситалари ва мотоциклларни таъмирлаш" "G" Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;

36-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича "Молиявий ва суғурта фаолияти" "К" Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;

37-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича, 29 - 36-сатрларда қайд этилганлардан ташқари, бошқа иқтисодий фаолият турларида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади.".


3. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 7 ноябрь, 44-сон, 518-модда


















































Время: 0.1431
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск