ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /Соғлиқни сақлаш вазирининг 27.10.2016 й. 69-сон "Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларига расмийлаштириш қоидалари иловасининг 6-бандини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 02.11.2016 й. 2785-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
02.11.2016 й.
N 2785-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
27.10.2016 й.
N 69
БУЙРУҒИ
Ёлғиз кексалар ва ногиронларни
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари
учун республика пансионати, "Саховат" ва "Мурувват"
интернат уйларига расмийлаштириш қоидалари иловасининг
6-бандини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сон "Мурувват" ногирон болалар учун интернат уйлар ҳамда бошқа тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 27 апрелдаги 50-сон буйруғи (рўйхат рақами 2785, 2016 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 19-сон, 217-модда) билан тасдиқланган Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларига расмийлаштириш қоидалари иловасининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. Алимов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 7 ноябрь, 44-сон, 515-модда