Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари / Ягона ижтимоий тўлов /

Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 03.11.2016 й. 2836-сон билан рўйхатга олинган 05.10.2016 й. Молия вазирлигининг 78-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2016-34-сон, Марказий банк Бошқарувининг 341-В-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 3 ноябрда 2836-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси

ва Марказий банки Бошқарувининг

2016 йил 5 октябрдаги

78, 2016-34 ва 341-В-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш,

шунингдек харажатларни қоплаш бўйича

суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар

томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун

харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ва 2014 йил 23 декабрдаги 357-сон "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси деб юритилади) харажатларини қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ва ташкилотларнинг пенсия, нафақа, 16 ёшгача бўлган ногирон боланинг ота-оналаридан бирига (васийга, ҳомийга) қўшимча дам олиш куни учун тўлов ва уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини (бундан буён матнда пенсия ва нафақалар деб юритилади) амалга ошириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ягона ижтимоий тўлов, шунингдек фуқаролар суғурта бадалларининг солиқ тўловчилари, солиқ солиш объекти, солиқ солинадиган базаси, имтиёзлар, уларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.


2. Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкалари, шунингдек ягона ижтимоий тўловнинг Пенсия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида тақсимлаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.



2-БОБ. ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВНИ ТАҚСИМЛАШ


3. Ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш тўловчи томонидан ҳисобот ойи учун ҳисобланган иш ҳақи фонди ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда амалга оширилади.

Ягона ижтимоий тўлов ташкилотлар томонидан пенсия ва нафақалар, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ва санаторий-профилакторийларнинг таъминоти учун бирор-бир чегирмаларсиз ҳисоблаб ёзилган сумманинг тўлиқ ҳажмида ўтказилади.


4. Ягона ижтимоий тўловни тўлаш учун маблағлар тўловчилар томонидан фермер хўжаликлари, микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек тўловчиларнинг бошқа тоифалари бўйича алоҳида Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2771, 2016 йил 30 март) белгиланган тартибда Ягона ғазна ҳисобварағига (бундан буён матнда ЯҒҲ деб юритилади) ўтказилади.


5. Иш куни давомида ЯҒҲга келиб тушган ва даромадлар бўйича тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларида акс эттирилган ягона ижтимоий тўлов суммалари шу иш куни давомида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда автоматик тарзда қуйидаги тартибда ажратма қилинади:

Пенсия жамғармасига;

Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига;

касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаларига.


6. Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ягона ижтимоий тўлов бўйича ажратмаларнинг бир қисми кўринишида келиб тушган маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда тақсимланади.

7. Касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаларига ягона ижтимоий тўлов бўйича ажратмаларнинг бир қисми кўринишида келиб тушган маблағлар қуйидаги тартибда фойдаланилади:

келиб тушган маблағлар умумий миқдорининг 70 фоизи касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмалари тасарруфида қолади ва касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмалари томонидан тасдиқланган бюджетларга мувофиқ сарфланади;

келиб тушган маблағлар умумий миқдорининг 30 фоизи Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига, маблағларни кейинчалик белгиланган тартибда сарфланиши учун ўтказилади.


8. Ташкилотларнинг ходимларидан даволаниш ва дам олишга йўлланмалар учун қисман ундириладиган маблағлар хизмат кўрсатувчи банклар томонидан касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаларининг иккиламчи депозит ҳисобварақларига кирим қилинади, келиб тушган маблағлар кейинчалик мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ҳар куни ягона ижтимоий тўлов бўйича келиб тушган маблағларга оид маълумотлар электрон шаклда ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилади.



3-БОБ. ҚОНУНГА МУВОФИҚ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ

ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАШ БЎЙИЧА

СУММАЛАРНИ ТЎЛАШ


10. Пенсия жамғармасига Қонуннинг 12-моддаси "б" банди ва 14-моддасига мувофиқ, шунингдек ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга кетган харажатларни қоплаш Қонуннинг 66-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ амалга оширилади.

Давлат солиқ хизмати органлари Қонуннинг 12-моддаси "б" банди ва 14-моддасига мувофиқ, шунингдек ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга кетган харажатлар тўғрисидаги Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ташкилотларнинг шахсий карточкаларига ҳисоблаш киритади.


11. Ташкилотлар ҳар йили 1 февралга қадар ходим Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар Қонуннинг 12-моддаси "б" бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлашга кетган олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг ҳақиқий харажатларини тўлиқ қоплайди.

Агар кўрсатиб ўтилган пенсияларни тўлашга олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг ҳақиқий харажатлари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандига мувофиқ аниқланадиган қоплаш учун зарур суммаларнинг минимал миқдоридан кам бўлса, қоплаш учун зарур суммаларнинг минимал миқдори тўланади.

Ташкилотлар ҳисобот ойининг 1 февралидан кечикмаган ҳолда, улар солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳисоб-китобни тақдим этади.


12. Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари ҳар ойда Қонуннинг 12-моддаси "б" бандига мувофиқ пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтган ойда пенсияларни тўлашга кетган харажатлар ҳақида маълумотни тақдим этади.

Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, тақдим этилган пенсияларни тўлашга кетган харажатлар ҳақида маълумот ташкилотларнинг шахсий ҳисоб рақамлар карточкасида мазкур Низомнинг 11-бандида кўзда тутилган муддатда тўланиши лозим бўлган сумма сифатида акс эттирилади. Бунда ҳисоб-китоб бўйича тўланиши лозим бўлган сумма тўланган пенсия суммасидан кам бўлиши мумкин эмас.


13. Ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тақдим этилган меҳнат шарт-шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳат етказиш хавфи бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижаларининг давлат экспертизасидан ўтган ташкилотлар ҳисоби тўғрисидаги маълумотлар асосида давлат солиқ хизмати органларини мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳисоб-китобни топшириши лозим бўлган ташкилотлар ҳақида хабардор қилади.

14. Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари ҳар ойда Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларига ишсиз мақомига эга бўлган шахсларга муддатидан олдин пенсиялар тўлашга кетган харажатларни қоплашга бўлган суммалар тўғрисидаги маълумотни тақдим этади.

Бир вақтнинг ўзида маълумот ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади.


15. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари ҳар ойда Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсиялар тўлови амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг ўн бешинчи санасидан кечиктирмасдан ушбу харажатларни қоплайдилар.

16. Пенсионер ҳисобда турган жой бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 15-санасига қадар ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими ҳисобда турган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига амалга оширилган харажатлар тўғрисида маълумотларни етказадилар.

17. Ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари суммалари ташкилотлар томонидан мазкур пенсиялар тўланган бутун даври учун қопланади.

Харажатлар тўлови ҳар ойда пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан амалга оширилади.

Кўрсатиб ўтилган харажатларни қоплаш бўйича қарздорликлар белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширади.


18. Пенсияларни тўлашга Пенсия жамғармаси харажатларини ташкилотлар томонидан қопланиши 200110 маблағлар манбаси ва даромадлар кодлари билан даромадларнинг қуйидаги шахсий ғазна ҳисобварақларига амалга оширилади:

3999059 - ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари бўйича;

3214102 - Қонуннинг 14-моддасига асосан тайинланган пенсиялар бўйича;

3214101 - Қонуннинг 12-моддаси "б" бандига асосан тайинланган пенсиялар бўйича.


19. Иш куни давомида ЯҒҲга келиб тушган ҳамда 200110 маблағлар манбаси ва 3999059 даромад коди билан даромадларнинг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларида акс эттирилган қопланадиган суммалар шу иш куни давомида қуйидаги улушларда ажратма қилинади:

маблағларнинг 85 фоизи Пенсия жамғармасининг даромадига ажратма қилинади;

маблағларнинг 15 фоизи Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари учун очилган 200110 маблағлар манбаси ва 3214104 даромад коди билан даромадларнинг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига Пенсия жамғармаси ва Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ходимларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш мақсадида ажратма қилинади.


20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ҳар куни Пенсия жамғармаси маблағларини қопланиши бўйича келиб тушган маблағларга оид маълумотлар электрон шаклда ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилади.


21. Ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга кетган харажатлар бўйича қарздорлиги мавжуд ёки Қонуннинг 12-моддаси "б" бандига асосан тайинланган пенсияларни тўлашга кетган харажатларни қоплаш учун ҳисоб-китоб тақдим этувчи ташкилот тугатилаётганда тугатувчи Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларидан олинган маълумотларга мувофиқ тугатилаётган ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига кўрсатиб ўтилган пенсияларни тўлашга кетадиган кейинги харажатларни ажратмалар амалга оширилаётган санадаги пенсия миқдорини ҳисобга олган ҳолда капитализация қилиш учун тегишли ҳисоб-китобларни тақдим этади.



4-БОБ. ТАШКИЛОТЛАР ТОМОНИДАН

ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАР ТЎЛОВИ БЎЙИЧА

ХАРАЖАТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ


22. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ташкилотнинг талабномасига мувофиқ пенсия ва нафақалар тўловлари учун маблағларни молиялаштиради.

Ташкилотлар томонидан Харажатларни тўлашга Пенсия жамғармасидан маблағларни олишга талабномалар (бундан буён матнда талабнома деб юритилади) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда қоғозда ёки электрон шаклда электрон ҳужжатга доир талабларга риоя этилган ҳолда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ тақдим этилади.

Талабномада кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик ташкилот зиммасига юклатилади.


23. Ташкилотлар кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечиктирмасдан ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига талабномаларни тақдим этадилар. Тугалланмаган бухгалтерия балансига эга ташкилотлар бўйича талабномалар бош ташкилотлар томонидан улар солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига тақдим этилади.

Бунда, бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақалар олишга талабномалар бола туғилган кундан бошлаб 6 ойдан, дафн этишга эса шахс вафот этган кундан 60 кундан кечиктирмасдан тақдим этилиши лозим.

Талабнома ўрнатилган тартибда раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахс, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс, шунингдек ташкилотнинг Ижтимоий суғурта бўйича комиссия раиси томонидан имзоланган бўлиши лозим. Электрон ҳужжат тарзида тақдим этилган ташкилотлар талабномалари ташкилот раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Агар талабномани қабул қилиш муддатининг сўнгги куни дам олиш ёки байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган ҳолларда, кейинги иш куни талабномани қабул қилиш муддатининг сўнгги куни ҳисобланади.

Тақдим этилган талабномалар Пенсия жамғармасининг ахборот тизими маълумотлари билан таққосланади, зарур бўлганда ташкилотлардан пенсия ва нафақалар тўловларини амалга ошириш учун асос бўлиб ҳисобланган бирламчи ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин.


24. Биринчи маротаба талабнома билан мурожаат қиладиган ташкилотлар Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида қайд этилади ва ҳар бир ташкилот бўйича талабномалар ва бошқа тегишли маълумотлар учун алоҳида электрон карточка очилади.


25. Талабнома мазкур Низомнинг 28-бандида белгиланган ҳолатлардан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан қабул қилинади. Қабул қилинган талабнома Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида қайд этилади.


26. Талабномаларнинг тўғрилигини ўрганиш мақсадида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида Талабномалар асослилигини текшириш бўйича комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) тузилади.

Комиссия қуйидаги таркибда ташкил этилади:

Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи - комиссия раиси;

Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи ўринбосари - маблағларга эҳтиёжни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи сектори раҳбари - комиссия раиси ўринбосари;

маблағларга эҳтиёжни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби сектори бош инспектори (бош бухгалтер) ва инспектори - комиссия аъзолари.


27. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи топшириғига асосан қоғозда тақдим этилган талабнома Комиссия томонидан қуйидаги талабларга асосий эътибор қаратилган ҳолда кўриб чиқилади:

талабнома тузилиши ва расмийлаштирилиши белгиланган шаклга мувофиқлиги, шунингдек масъул шахсларнинг имзолари мавжудлиги;

талабнома ва мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда Пенсия жамғармасидан пенсия ва нафақалар тўлови учун маблағ олишга ташкилотнинг ходимлари реестрининг (бундан буён матнда реестр деб юритилади) мувофиқлиги, тўловлар амалга ошириш учун асос бўлган бирламчи ҳужжатларнинг (зарур ҳолларда) мавжудлиги;

тўлов амалга оширилиши талаб қилинган сумма ва саналарнинг мувофиқлиги;

талабномадаги маълумотларнинг Пенсия жамғармаси ахборот тизимига тўғри киритилганлиги.

Қабул қилинган талабномалар Комиссия томонидан ҳар ойнинг ўн иккинчи санасидан кечиктирмай кўриб чиқилиши лозим.

Электрон шаклда тақдим этилган талабномалар зарур ҳолларда комиссия томонидан фақат Пенсия жамғармасининг ахборот тизими билан таққослаш имконияти мавжуд бўлмаган тўловлар қисми бўйича кўриб чиқилиши лозим.


28. Ташкилот томонидан тақдим этилган талабнома қуйидаги ҳолларда қайтарилади:

қоғозда тақдим этилган талабнома белгиланган шаклда расмийлаштирилмаганда, шунингдек унда масъул шахсларнинг имзолари бўлмаганда ёки расмийлаштирилгандан сўнг унга ўзгартириш ва тузатишлар киритилган бўлса;

қоғоздаги талабномага реестр илова қилинмаганда;

талабнома ва илова қилинган реестр суммалари ўртасида фарқлар мавжуд бўлганда;

888 шартли ҳисобварақлар рақамида (бундан кейин матнда ШҲР деб юритилади) иккиламчи ҳисобварағи мавжуд бўлмаган тақдирда (бюджет ташкилотлари бундан мустасно);

электрон талабнома ташкилот раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланмаганда;

бирламчи ҳужжатлар талаб қилинганда ташкилот томонидан уларни тақдим этиш рад этилганда;

талабнома белгиланган муддат ўтгандан сўнг тақдим этилганда.


29. Комиссия томонидан Пенсия жамғармаси ахборот тизимида тасдиқланган талабнома Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маблағларга эҳтиёжни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби секторига ижро ва тўловни молиялаштириш учун юборилади.


30. Қабул қилинган талабномалар бўйича ташкилотларнинг жамланма талабномаси тузилиб, у Комиссия аъзолари томонидан Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида тасдиқланади.


31. Жамланма талабномалар Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари кесимида жамланади ва ҳар ойнинг ўн бешинчи санасига қадар Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи ҳамда Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги бўлими бошлиғи томонидан Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида тасдиқланади.


32. Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида тасдиқланган талабномалар Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлими томонидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.


33. Талабномаларни молиялаштириш учун тўлов ҳужжатлари ташкилотлар томонидан қоғозда ёки электрон ҳужжат шаклида тақдим этилган маълумотлар асосида шаклланади.


34. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларидан ташкилотлар томонидан (бюджет ташкилотларидан ташқари) пенсия ва нафақалар бўйича харажатларнинг тўланиши учун келиб тушган маблағларни кирим қилиш учун ташкилотлар, уларнинг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банкларда 888 ШҲР билан иккиламчи ҳисобварақларни очадилар.

Бунда, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларидан ташкилотларнинг юқорида кўрсатиб ўтилган 888 ШҲРга эга иккиламчи ҳисобварақларига келиб тушадиган маблағларга, Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) белгиланган тартибда ташкилотларнинг банк ҳисобварақларида пул маблағлари етарли бўлмаган ҳолларда, уларни ҳисобдан чиқариш татбиқ этилмайди.


35. Ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджет ташкилотларига Пенсия жамғармасининг тегишли туман (шаҳар) бўлимлари пенсия ва нафақалар бўйича харажатларни тўлаш учун маблағларни уларнинг бюджет маблағлари бўйича тегишли депозит ҳисобварақларига ўтказади.

Ғазна ижроси билан қамраб олинган бюджет ташкилотлари бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари пенсия ва нафақалар бўйича харажатларни тўлаш учун маблағларни тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади.

Бунда, бюджет ташкилотлари тегишли бюджет таснифи моддалари бўйича алоҳида талабнома тузади ва харажатлар амалга ошириладиган ушбу моддаларнинг (депозит ва шахсий) ҳисобварақларини белгилаб кўрсатади.


36. Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилган умумлаштирилган талабномаларга асосан:

жорий тўлов ойининг ўн бешинчи санасигача - ўтган ойнинг эҳтиёжи ҳисоб-китобидан келиб чиқиб 50% миқдоридаги суммани;

жорий тўлов ойининг йигирма еттинчи санасигача - амалдаги эҳтиёжнинг тақдим этилган миқдоридан қолган суммани молиялаштиради.


37. Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратидан келиб тушган маблағларни икки иш куни давомида Пенсия жамғармасининг тегишли туман (шаҳар) бўлимларига молиялаштирилишини амалга ошириши лозим.


38. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармасидан келиб тушган маблағларни тақдим этилган талабномаларга асосан икки иш куни давомида тегишли ташкилотларга молиялаштирилишини амалга ошириши шарт.


39. Ташкилотларни молиялаштириш учун тўлов ҳужжатлари фақат Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи (вазифасини бажарувчи шахс) томонидан имзоланиши лозим.

Ташкилотларни молиялаштириш учун тўлов ҳужжатлари Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида қайд этилади.


40. Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари ташкилотлардан талабномаларни олишлари билан маблағларни белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларнинг 888 ШҲРга эга иккиламчи ҳисобварақларига ва бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунгача асосий депозит ҳисобварақларига ўтказадилар. Бунда, бюджет ташкилотлари ғазна ижроси билан қамраб олинган бўлса, бюджет ташкилотига тегишли маблағлар тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.

Пенсия ва нафақа тўлови учун олинган маблағлар қатъий назоратда бўлиши ва фақатгина талабномада назарда тутилган мақсадлар учун фойдаланилиши шарт. Ҳисоб-китобларда керакли суммаларни қасддан бузиб кўрсатишга ва улардан мақсадга номувофиқ фойдаланишга йўл қўйган мансабдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тўлов интизомига риоя этилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.


41. Ташкилотлар (бюджет ташкилотларидан ташқари) ўз маблағлари мавжуд бўлган ҳолларда, кейинчалик тўланган суммаларни Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш эвазига пенсиялар ва нафақаларни иш ҳақини тўлаш кунида ўз маблағлари ҳисобидан тўлашни амалга ошириш ҳуқуқига эгалар. Ташкилотлар томонидан тўланган суммаларнинг қопланиши Пенсия жамғармасидан олинган маблағлар 888 ШҲРга эга иккиламчи ҳисобварағидан харажатлар тўлаб берилган асосий ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига алоҳида тоифадаги фуқароларга бериладиган ойлик компенсация пул тўловларини ва бир марталик бола туғилиши муносабати билан бериладиган нафақаларни тўлаш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мазкур Низомда белгиланган тартибда Пенсия жамғармаси орқали амалга оширилади.



5-БОБ. ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ

СУҒУРТА БАДАЛЛАРИНИНГ ТЎЛАНИШИ, ШУНИНГДЕК

МАБЛАҒЛАРИНИНГ САРФЛАНИШИ ҲИСОБИ,

ҲИСОБОТИ ВА НАЗОРАТИ


42. Ташкилотлар ягона ижтимоий тўлов тўланиши бўйича ҳисоб-китобларни ўзлари солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинган давлат солиқ хизмати органлари билан юритадилар.


43. Ташкилотлар (кредит ташкилотларидан ташқари) иш ҳақи тарзидаги даромадлардан ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари суммасини ҳисоблаб ёзиш, шунингдек пенсия ва нафақа тўлови харажатларини қопланишини белгиланган тартибда амалга оширадилар ва уни қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирадилар:

а) иш ҳақи тарзидаги даромадлардан ягона ижтимоий тўлов суммалари харажатларни ҳисобга олиш ҳисобварақларида (2000, 2300, 2500, 2600, 2700, 9400) 6520 "Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар" ҳисобварағи кредити бўйича акс эттирилади;

б) фуқароларнинг иш ҳақи тарзидаги даромадлардан ушланган суғурта бадаллари суммалари 6710 "Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар" ҳисобварағида 6520 "Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар" ҳисобварағининг кредити бўйича акс эттирилади;

в) тегишли пенсиялар ва нафақаларнинг талаб қилинган суммалари 6710 "Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар" ҳисобварағи 4890 "Бошқа дебиторларнинг қарзлари" ҳисобварағи дебети бўйича акс эттирилади;

г) тегишли маблағ суммаларининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан келиб тушиши 4890 "Бошқа дебиторларнинг қарзлари" ҳисобварағида пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети бўйича акс эттирилади;

д) ходимларга тегишли пенсиялар ва нафақалар бўйича маблағлар суммаси тўлови пул маблағларини ҳисобга олиш ҳисобварақларида 6710 "Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар" ҳисобварағининг дебети бўйича акс эттирилади.


44. Кредит ташкилотлари (банклар ва микрокредит ташкилотлари) томонидан иш ҳақи тарзидаги даромадлардан ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари суммасини ҳисоблаб ёзиш, шунингдек пенсия ва нафақа тўлови харажатларини қоплаш Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) асосан амалга оширилади.


45. Бюджет ташкилотларининг бухгалтерия ҳисобида иш ҳақи тарзидаги даромадлардан ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари суммасини ҳисоблаб ёзилиши ва ўтказилиши, шунингдек пенсиялар ва нафақалар тўловларининг акс эттирилиши Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) белгиланган тартибда амалга оширилади.


46. Давлат солиқ хизмати органлари белгиланган тартибда ўзларининг юқори турувчи органларига чораклик ҳисоботлар тақдим этади.

Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари белгиланган тартибда Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига ойлик йиғма ҳисоб-китоблар ва ҳисоботларни тақдим этади.


47. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига:

келиб тушган мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловлар, шунингдек мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг турлари бўйича қарздорлик тўғрисида тезкор ҳисоботни - ҳар ойда кейинги ҳисобот ойининг ўнинчи санасига қадар;

мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловлар ҳисобланиши ва тўланиши бўйича ҳисоботни - ташкилотларнинг чораклик ва йиллик ҳисоботлари топширилгандан сўнг 25 кун ичида тақдим этади.

51. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тушган маблағлар ва уларнинг сарфланиши тўғрисида йиғма ҳисобот тақдим этади.

52. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ягона ижтимоий тўлов бўйича келиб тушган маблағлар ва уларнинг сарфланишига тааллуқли қўшимча маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашидан талаб қилиш ҳуқуқига эга.

53. Пенсия жамғармасига мажбурий тўловлар ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китобларининг тўғрилиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ташкилотлар томонидан Қонунга мувофиқ Пенсия жамғармаси харажатларини тўлиқ ва ўз вақтида қопланиши юзасидан назорат Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари ва давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Давлат солиқ хизмати органлари, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, ташкилотларга нисбатан ягона ижтимоий тўлов ва Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадалларини ҳисоблаш тартиби ва тўлов муддатларини бузганлиги учун жавобгарлик чораларини қўллайдилар.


54. Пенсия ва нафақалар тўлови харажатларини ўз вақтида молиялаштирилиши устидан мониторинг Пенсия жамғармаси томонидан амалга оширилади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


55. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА

СТИР












0

1

- варақ

                        

Ҳужжат тури


/



Ҳисобот даври: ой



чорак

Ҳисобот йили:





Ҳужжат тури: 1 - ҳисоб-китоб, 2 - қайта ҳисоб-китоб (каср орқали қайта ҳисоб-китобнинг рақами)

         

         

Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг

давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг

12-моддаси "б" бандига мувофиқ тайинланган пенсиялар

тўлови харажатларини қоплаш бўйича маблағ

тўлаган тўловчи тўғрисида

МАЪЛУМОТ

        

Ташкилотнинг тўлиқ номи

  

  

                               

Ишловчилар сони






  Киши

                      


Микрофирма


Кичик корхона


Йирик корхона


(кераклигига "V" белгиси қўйилсин)





Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома









        

Юридик манзили


Почта манзили


Юқори ташкилот


Хизмат кўрсатувчи банк


Банк реквизитлари


             

Телефон:       код






рақам









                           

Ўлчов бирлиги


сўм

       

Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддати













(кун/ой/йил)


        

га тақдим этилади

(солиқ ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органи)

    

Мазкур ҳисоб-китобда кўрсатилган

маълумотларнинг ишончлилиги

ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

     

Давлат солиқ хизмати органининг

ходими томонидан тўлдирилади

    

Раҳбар

Мазкур ҳисоб-китоб

(кераклигига "V" белгиси қўйилсин)


  



қоғозда

электрон кўринишда

СТИР











Ф.И.Ш.




шахсан


почта орқали


электрон почта орқали

Имзо





































варақда тақдим этилди








Бош бухгалтер

  





















СТИР












Тақдим этилган сана













Ф.И.Ш.












(кк/оо/йй)



Имзо























   



Ф.И.Ш.
















Сана













Имзо

















(кк/оо/йй)

      





















     

СТИР












0

2

- варақ

Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг

давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг

12-моддаси "б" бандига мувофиқ тайинланган пенсиялар

тўлови харажатларини қоплаш бўйича

ҲИСОБ-КИТОБ*

Кўрсаткичлар


Сатр

коди


Ўлчов

бирлиги


Йиллик

сумма


Пенсия жамғармаси бўлими маълумотлари асосида "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 12-моддаси "б" банди бўйича тайинланган пенсияларни олдинги йил учун тўлашга ҳисобланган харажатларни қоплаш суммаси


010

сўм


Ўтказилиши лозим бўлган минимал сумма (ҳисоб-китобнинг 023-сатри х 0,03 х 0,6)


020

сўм


"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 12-моддаси "б" бандида назарда тутилган ишчи ўринлар сони


021

бирлик


Олдинги йилдаги маълумотлар бўйича кўрсатилган ишларда банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони


022

бирлик


"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 12-моддаси "б" бандида назарда тутилган ишчи ўринларида банд бўлган барча ходимларга тўланган йиллик иш ҳақи суммаси


023

сўм


Пенсия жамғармасига тўланиши лозим бўлган сумма (агар 010 > 020 бўлса, 010 қатор бўйича сумма қўйилади, агар 010 < 020 бўлса, 020 қатор бўйича сумма қўйилади)


030

сўм


      

*) Ҳисобот йилида бир маротаба 1 февралга қадар тақдим этилади.

Раҳбар



          

(имзо)


Бош бухгалтер




(имзо)






Низомга

2-ИЛОВА

Ташкилот штампи













__________________________________ Пенсия

жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига



_______________________________________

             (ташкилотнинг тўлиқ номи)

Пенсия жамғармасининг










туман (шаҳар) бўлимининг










штампи ёки белгиси


Банк реквизитлари ________________________

Олинди _______________________________

                                 (банк номи, МФО, ҳисобварақ рақами)


         (талабномани қабул қилган ходимнинг имзоси)

СТИР ____________________________________













Ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони: _____


20___ йил ________________ учун харажатларни

тўлашга Пенсия жамғармасидан маблағларни олишга

ТАЛАБНОМА*

Т/р

Кўрсаткичлар


Пенсия ва

нафақалар

олувчилар

сони


Ҳақиқатдаги

харажатлар,

сўмда


Шу жумладан

ўтган давр

учун, сўмда


1.

Ишловчи пенсионерларга пенсия





2.

Бола туғилганда бериладиган нафақалар





3.

Дафн этиш маросими учун нафақалар





4.

16 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг ота-оналаридан бирига қўшимча дам олиш кунлари ҳақининг тўлови





5.

Уй-жой-коммунал хизматлар бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловлари





Шу жумладан, қуйидагиларни олувчиларга:





а) пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45%ини





б) пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 25%ини





6.

Ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пул компенсация тўловлари






ЖАМИ:





           

*) Ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг ўнинчи санасига қадар реестр мажбурий илова қилинган ҳолда тақдим этилади.

Ташкилотнинг раҳбари




(имзо)


Бош бухгалтер




(имзо)


Ижтимоий суғурталаш

бўйича комиссия раиси




(имзо)


   





Низомга

3-ИЛОВА


ЭЛЕКТРОН ТАЛАБНОМА


Ташкилот номи:

Ташкилот СТИРи:

Ташкилот КТУТи:

Ҳисоб рақам тури (ғазна ёки банк):

Банк коди:

Ташкилотнинг ҳисоб-китоб (ғазна) ҳисобварағи:

Даври (талабнома тақдим этилаётган):

Т/р

Ф.И.Ш.

Жис-

моний

шахс

СТИРи


Пенсия

иши

рақами


Воқеа

санаси

(туғилиш

/ўлим)


ФҲДЁ

ҳужжати

серияси


ФҲДЁ

ҳужжати

рақами


ФҲДЁ

ҳужжати

берилган

сана


ФҲДЁ

далолат-

номаси

ёзуви

рақами


Жорий

давр

пенсияси

суммаси


































Жадвалнинг давоми

Олдинги

давр

пенсияси

суммаси


Бола

туғил-

ганда

нафақа


Дафн

мароси-

ми учун

нафақа


Жорий

давр

компен-

сацияси

(45%)


Ўтган

давр

компен-

сацияси

(45%)


Жорий

давр

компен-

сацияси

(25%)


Ўтган

давр

компен-

сацияси

(25%)


Жорий

давр

ун ва

қолип-

ли нон

харид

қилиш

бўйича

компен-

сацияси


Ўтган

давр

ун ва

қолип-

ли нон

харид

қилиш

бўйича

компен-

сацияси


16 ёшгача

бўлган

ногирон

болалар-

нинг ота-

оналаридан

бирига дам

олиш

кунлари

ҳақи

































            





Низомга

4-ИЛОВА


Ташкилот штампи

_____________________________ Пенсия

жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига

____________________________ дан

          (ташкилотнинг тўлиқ номи)


СТИР ________________



20__ йил ___________да Пенсия жамғармасидан

пенсия ва нафақалар тўлови учун маблағ

олишга ташкилотнинг ходимлари

РЕЕСТРИ

Т/р


Ф.И.Ш


Жисмоний

шахс

СТИРи*


Пенсия

иши

рақами


Воқеа

санаси

(туғилиш/

ўлим)


Ҳужжат

серияси


Ҳужжат

рақами


Ҳужжатда

берилган

сана


ФҲДЁ

далолат-

номаси

ёзуви

рақами


Ким

томондан

берилган


Тўлов

фоизи


Тўлов

суммаси

(сўмда)


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

Ишловчи пенсионерларга пенсиялар

































ЖАМИ:












Бола туғилганда нафақалар

































ЖАМИ:












Дафн маросими учун нафақа

































ЖАМИ:












16 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг ота-оналаридан бирига қўшимча дам олиш кунлари ҳақининг тўлови

































ЖАМИ:












Уй-жой-коммунал хизматлар бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловлари

































ЖАМИ:











Ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пул компенсация тўловлари

































ЖАМИ:













ҲАММАСИ:


х

х

х

х

х

х

х

х

х


Изоҳ: *) Солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилиши шарт.

Ташкилотнинг раҳбари




(имзо)


Бош бухгалтер




(имзо)


Ижтимоий суғурталаш

бўйича комиссия раиси




(имзо)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 7 ноябрь, 44-сон, 516-модда


































Время: 0.2056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск