Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикасининг 26.08.2015 й. ЎРҚ-393-сон "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 15.07.2015 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 06.08.2015 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

26.08.2015 й.

N ЎРҚ-393



АҲОЛИНИНГ САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК

ОСОЙИШТАЛИГИ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 15 июлда қабул қилинган

Сенат томонидан 2015 йил 6 августда маъқулланган


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.



2-модда. Аҳолининг санитария-эпидемиологик

осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик

Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги - аҳоли соғлиғининг ҳолати бўлиб, бунда инсонга яшаш муҳити омилларининг зарарли таъсири мавжуд бўлмайди ва унинг ҳаёт фаолияти учун қулай шарт-шароитлар таъминланади;


давлат санитария назорати - аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик бузилишларининг олдини олишга, уларни аниқлаш ва бартараф этишга доир фаолият;

инсоннинг яшаш муҳити - инсоннинг ҳаёт фаолияти шарт-шароитларини белгилайдиган объектлар, ҳодисалар ва атроф-муҳит омиллари мажмуи;


санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар  - юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлишининг ҳамда тарқалишининг олдини олишга ва уларни бартараф этишга қаратилган ташкилий, маъмурий, муҳандислик-техник, тиббий-санитария чора-тадбирлари ҳамда бошқа чора-тадбирлар;


санитария-эпидемиологик вазият - аҳоли яшаётган муҳитининг ва соғлиғининг муайян ҳудуддаги, кўрсатилган аниқ вақтдаги ҳолати;


санитария-эпидемиология хизмати - аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, унинг тузилмасига кирувчи ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари ва ташкилотларини ўз ичига олган ягона тизим;

чекловчи тадбирлар (карантин) - юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг алоҳида тартибини, аҳоли, транспорт воситалари, юклар ва (ёки) товарлар ҳаракатланишининг чекланишини назарда тутадиган маъмурий, тиббий-санитария чора-тадбирлари ва бошқа чора-тадбирлар;


юқумли ва паразитар касалликлар - инсонга у яшаётган муҳитнинг биологик омиллари таъсир кўрсатиши ҳамда касалликка чалинган инсондан ёки ҳайвондан соғлом инсонга касаллик юқиши мумкинлиги сабабли пайдо бўладиган ва тарқаладиган инсон касалликлари.



2-БОБ. АҲОЛИНИНГ САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК

ОСОЙИШТАЛИГИ СОҲАСИНИ ДАВЛАТ

ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ

4-модда. Аҳолининг санитария-эпидемиологик

осойишталиги соҳасидаги давлат сиёсатининг

асосий йўналишлари

Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

санитария-гигиена тадбирларини ва эпидемияга қарши тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

давлат томонидан санитария-эпидемиология нормаларининг жорий этилиши;

аҳолининг санитария маданияти даражасини ошириш;

давлат санитария назоратини амалга ошириш;

халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.



5-модда. Санитария қоидалари, нормалари

ва гигиена нормативлари

Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари давлат органлари ҳамда бошқа органлар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши шарт бўлган аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги талабларни белгилайдиган ҳужжатлардир.

Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланади.

Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ҳамда ижобий хулоса олинганидан кейин ҳисобга қўйилади.

Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги

соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди;

аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди ва амалга оширади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


7-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг

аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги

соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида иштирок этади;

аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва амалга оширади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тегишли ҳудудий бўлинмаларининг аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

ҳудудларнинг санитария-эпидемиологик ҳолатини яхшилашга ва тозалигини сақлашга, аҳолининг санитария маданияти даражасини оширишга доир чора-тадбирларни амалга оширади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


8-модда. Давлат санитария назоратини

амалга оширувчи органлар

Давлат санитария назорати:

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари, туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимлари;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ички ишлар вазирлигининг, Давлат хавфсизлик хизматининг, Миллий гвардиясининг, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

Давлат санитария назорати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган бошқа вазирликлар ва идораларнинг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат

...
Время: 0.0767
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск