Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирининг 14.10.2016 й. 79-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги чораклик ва йиллик ҳисобот шаклларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.11.2016 й. 2837-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.11.2016 й.

N 2837




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

14.10.2016 й.

N 79


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан

молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари

бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир

режанинг бажарилиши тўғрисидаги чораклик

ва йиллик ҳисобот шаклларини тасдиқлаш

ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қуйидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги чораклик ва йиллик ҳисобот шакллари тасдиқлансин:

давлат мактабгача таълим муассасалари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот 1-иловага мувофиқ;

умумтаълим мактаблари ҳамда барча турдаги ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот 2-иловага мувофиқ;

болалар мусиқа ва санъат мактаблари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот 3-иловага мувофиқ;

болалар билан мактабдан ташқари ишлар бўйича ташкилотлар ва тадбирлар бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот 4-иловага мувофиқ;

таълим муассасаларида олиб бориладиган услубий ишлар ва тадбирлар бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот 5-иловага мувофиқ;

"Меҳрибонлик" уйлари бўйича штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот 6-иловага мувофиқ;

ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун болалар шаҳарчалари ҳамда "SOS - Ўзбекистон Болалар маҳаллалари" уюшмасининг тарбия муассасалари бўйича штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот 7-иловага мувофиқ;

барча турдаги спорт мактаблари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот 8-иловага мувофиқ;

академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот (бюджет) 9-иловага мувофиқ;

академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот (контракт) 10-иловага мувофиқ;

кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасалари бўйича штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот 11-иловага мувофиқ;

олий таълим муассасалари бўйича штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот (бюджет, контракт) 12-иловага мувофиқ;

соғлиқни сақлаш муассасалари касалхоналарида тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот 13-иловага мувофиқ;

соғлиқни сақлаш муассасалари амбулатория-поликлиникаларида тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот 14-иловага мувофиқ;

қишлоқ врачлик пунктларида тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот 15-иловага мувофиқ;

сил касаллиги билан оғриган беморлар, болалар ва ўсмирлар (сил бўлмаганлар) санаторияларида ва болалар уйларида тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот 16-иловага мувофиқ;

санитар-эпидемиология назорати муассасаларида тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот 17-иловага мувофиқ;

бошқа соғлиқни сақлаш муассасалари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот 18-иловага мувофиқ;

илмий-тадқиқот ташкилотлари ва грант олувчилар бўйича штатларга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот 19-иловага мувофиқ;

аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот 20-иловага мувофиқ;

аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот (уйда ижтимоий ёрдам хизмати) 21-иловага мувофиқ;

аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот (ижтимоий нафақалар) 22-иловага мувофиқ;

агросаноат мажмуасининг бюджет ташкилотлари иқтисодий тармоқлар бўйича штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот 23-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига қарашли бюджет ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот 24-иловага мувофиқ;

агросаноат мажмуаси сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот 25-иловага мувофиқ;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, судлар, прокуратура ва архивлар бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот (бюджет) 26-иловага мувофиқ;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, судлар, прокуратура бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот (бюджетдан ташқари) 27-иловага мувофиқ;

фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот 28-иловага мувофиқ;

"Ижтимоий кўникма" марказлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот 29-иловага мувофиқ;

вилоят ҳокимликлари ҳузуридаги "Расмий меҳмонлар қабуллар уйи" комплекслари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот 30-иловага мувофиқ;

бошқа ташкилотлар ва тадбирлар бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот 31-иловага мувофиқ.


2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 майдаги 58-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турадиган ташкилотларнинг сет, штат ва контингентлари бўйича режанинг бажарилиши тўғрисидаги чораклик ва йиллик ҳисоботлар шаклларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1969, 2009 йил 16 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 25-сон, 290-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                           Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 14 ноябрь, 45-сон, 526-модда































Время: 0.1428
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск