ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Деҳқон хўжаликлари. Шахсий қўшимча хўжаликлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.11.2016 й. 382-сон "Сурхондарё вилоятида деҳқон хўжаликларининг имкониятларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.11.2016 й.

N 382



СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА ДЕҲҚОН

ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИДАН

САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳажмлари кўпайтирилишини таъминлаш, уларни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш, ички бозорда нархларни барқарор сақлаш, деҳқон хўжаликларининг салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш ва улар фаолиятининг бозор механизмларини ривожлантириш, қишлоқ аҳолисининг даромадларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг 2016 йил 10 декабргача Сурхондарё вилоятининг ҳар бир туманида Кичик бизнес субъектлари, хусусий тадбиркорлик ва фермер хўжаликлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ва "Ўзагроэкспорт" акциядорлик жамияти иштирокида масъулияти чекланган жамият шаклидаги агрофирмалар ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар янгидан ташкил этиладиган агрофирмаларнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

деҳқон хўжаликларининг ер ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида улар билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш, экспорт салоҳиятини кўпайтириш ва қишлоқ аҳолиси бандлигини ошириш;

ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришга буюртмаларни жойлаштириш;

деҳқон хўжаликларини уруғлик фонди, экиш материаллари, минерал ўғитлар ва бошқа моддий-техника ресурслари билан таъминлаш;

мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, саралаш, калибрлаш, ўраб-жойлаш, шунингдек экспортдан олдин тайёрлаш;

деҳқон хўжаликлари билан биргаликда иссиқхоналар ва совутиш камералари, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи қувватларни ташкил этиш;

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси билан биргаликда республика шаҳарларида ва ташқи сотиш бозорларида мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш тизимини ташкил этиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:

Жамғарма ва "Ўзагроэкспорт" акциядорлик жамияти билан биргаликда агрофирмалар тузилмасида мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, ўраб-жойлаш, енгил конструкцияли иссиқхоналарда экиш материаллари ва уруғлик тайёрлаш бўйича қувватлар ташкил этилишини назарда тутган ҳолда Агрофирмалар фаолияти тартиби тўғрисидаги низомни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин;

агрофирмаларга улар ташкил этилганидан кейин бир ой муддатда уларнинг самарали фаолият кўрсатиши, шу жумладан айланма маблағлар шакллантирилиши учун уларнинг ҳар бирига камида икки млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда имтиёзли кредитлар ажратсин;

импорт бўйича асбоб-ускуналар, технологиялар харид қилиш ва қўшимча хизматлар учун ҳақ тўлашга кредитлар бериш учун ҳукуматлараро шартномалар ва давлат дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари берилмасдан жалб этилган хорижий кредит линиялари маблағларини йўналтирсин;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Жамғарма билан биргаликда деҳқон хўжаликларида 2 сотихдан 10 сотихгача майдонда енгил конструкциялардан фойдаланиб иссиқхоналар ташкил этиш бўйича намунавий бизнес-режани икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, уларда Сурхондарё вилоятининг тупроққлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда экспортга йўналтирилган мева-сабзавот экинларини устувор жойлаштиришни, навларни сифатли танлашни, уруғлик ва экиш материали етиштиришнинг прогноз ҳажмларини белгилашни назарда тутсин;

агрофирмаларни ташкил этиш ва уларнинг кейинги фаолиятини рағбатлантириш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Тошкент шаҳри туман филиаллари ва бўлимини иловага* мувофиқ Сурхондарё вилоятининг ҳар бир туманига бириктирсин.


4. Жамғарма ва "Ўзагроэкспорт" акциядорлик жамияти томонидан ташкил этиладиган агрофирмаларга уларнинг устав фонди миқдоридан қатъи назар, мева-сабзавот маҳсулотлари, полиз маҳсулотлари ва узум билан улгуржи савдо қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси селекция навларини танлаш ҳамда сабзавот, полиз экинлари ва бошқа экинларни экиш, шунингдек ҳар бир туманнинг тупроққлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда агротехника тадбирларини ўтказиш бўйича тавсияларни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва деҳқон хўжаликларига етказсинлар.


6. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда жорий йилнинг охиригача агрофирмаларни ва уларнинг ишлаб чиқаришларини жойлаштириш учун ҳар бир туманда бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан бинолар ва ер участкалари ажратилишини;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда агрофирмалар ташкил этилгандан кейин ўн кун муддатда агрофирмалар фаолиятига самарали раҳбарлик қилиш учун малакали бошқарув кадрлари танланишини таъминласин.


7. Агрофирмаларнинг самарали ишлашини таъминлаш учун улар фаолиятини умумий мувофиқлаштириш Жамғармага ва "Ўзагроэкспорт" акциядорлик жамиятига юклансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси Б.С. Раҳимов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Т.М. Мамараимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                  Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 14 ноябрь, 45-сон, 524-модда




























































Время: 0.1983
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск