язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Алоқа/ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 18.10.2016 й. 148-мҳ-сон "Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.11.2016 й. 2219-6-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.11.2016 й.

N 2219-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ

18.10.2016 й.

N 148-мҳ


БУЙРУҒИ



Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш

қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги, "Почта алоқаси тўғрисида"ги, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 27 апрелдаги ПҚ-2339-сон "Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю-сон буйруғи (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                    Х. Мирзахидов






Буйруққа

ИЛОВА



Почта алоқаси хизматларини

кўрсатиш қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Миллий оператор Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларига мувофиқ почта алоқасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг тайинланган почта алоқаси оператори сифатида белгиланган.";

тўртинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча бешинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 13-бандда:

биринчи хатбошидаги "ҳисобдан чиқариш" деган сўзлар "хотира" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Махсус хотира штемпели муҳим давлат ҳодисаларига, тарихий ва хотира жойларига, саналарига, кўргазмаларга ва шу кабиларга бағишланган тадбирларни ўтказишда почта маркаларини ҳисобдан чиқариш учун қўлланилади.".


3. 17-банднинг биринчи хатбошисидан "телеграф ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. 25-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Халқаро почта жўнатмаларига белгиланган почта алоқаси оператори томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига жўнатиладиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига белгиланган почта алоқаси операторининг манзилига келадиган ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит билан ўтадиган почта жўнатмаларининг қуйидаги турлари киради:";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Халқаро почта жўнатмаларини жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш) Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.".


5. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Халқаро пул ўтказмалари жўнатиш усулига боғлиқ ҳолда оддий пул ўтказмалари (почта алоқаси тармоғи бўйича жўнатиладиган) ва тезкор пул ўтказмалари (телекоммуникация тармоғи бўйича жўнатиладиган - электрон пул ўтказмалари)га бўлинади.

Почта алоқаси тармоғидан ва телекоммуникация тармоғидан фойдаланиб жўнатиладиган халқаро пул ўтказмалари гибрид пул ўтказмалари ҳисобланади.".


6. 27-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Халқаро пул ўтказмалари билан алмашиш хизматларини тақдим этиш учун белгиланган почта алоқаси оператори бошқа мамлакатларнинг белгиланган почта алоқаси операторлари билан икки томонлама ва кўп томонлама шартномалар тузади. Халқаро пул ўтказмалари билан алмашиш Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Халқаро пул ўтказмаларини жўнатиш ва етказиб бериш (тўлаш) муддатлари шартномаларда белгиланади.".


7. 37-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тезкор почтанинг халқаро жўнатмаларини жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш) Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларига мувофиқ "EMS" тезкор почта тизими бўйича, "EMS" кўп томонлама намунали келишуви ёки икки томонлама келишувлар асосида амалга оширилади.".


8. 73-банднинг рус тилидаги матнида "досмотру" деган сўз "контролю" деган сўз билан алмаштирилсин.


9. 74-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Халқаро почта алмашиш жойлари почта алоқаси соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан келишувга кўра белгиланади.".


10. 76-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Божхона декларациясида олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, ҳар бир товарнинг номи (тавсифи), оғирлиги, миқдори ва эълон қилинган нархи тўғрисидаги маълумотлар аниқ кўрсатилган бўлиши керак. Божхона декларациялари инглиз, француз ёки белгиланган мамлакатда қабул қилинган бошқа тилда тузилади.".


11. 77-банднинг иккинчи хатбошиси "O`z DSt 1143:2008 "Почта варақчалари. Техник шартлар" деган сўзлардан кейин ", "Почта алоқасида хавфсизликни таъминлаш бўйича талаблар" махсус техник регламенти" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


12. 83-бандда:

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"почта индекси, вилоят марказининг (Тошкент ш.) номи ёки вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси номи;";

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар тегишинча тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


13. 89-банднинг "у" кичик банддаги "босма нашрларда" сўзларидан олдин "тегишли ўровдаги" сўзлари қўшилсин.


14. 90-бандда:

рус тилидаги матни "б" ва "в" кичик бандларидаги "Recoммande" деган сўз "Recommande" деган сўз билан алмаштирилсин;

"г" кичик банддаги "Secogrammes" деган сўз "Cecogrammes" деган сўз билан алмаштирилсин;

"з" кичик банддаги "посилкаларда ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

"с" ва "т" кичик бандлардаги "босма нашрларда" деган сўзлар "тегишли ўровдаги босма нашрларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. 93-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қиймати эълон қилинган посилкалар ва халқаро хатлар, майда пакетлар, мўрт ва катта посилкалар, "Exspres" (Шахсан топширилсин) белгиси бўлган ёзма хат-хабарлар жўнатмалари ва посилкалар, "Frans de taxes et de droits" (Тарифлар ва йиғимлар ундирмасдан) белгили ёзма хат-хабарлар жўнатмалари ва посилкалар, шунингдек "A remettre en main propre" (Ўз қўлига топширилсин) белгили қиймати эълон қилинган буюртма жўнатмалари, хатлар ва посилкалар фақат уларни қабул қилиш рухсат этилган мамлакатларга жўнатиш учун қабул қилинади. Бу мамлакатлар тўғрисидаги маълумотлар Умумжаҳон почта иттифоқининг халқаро бюроси томонидан хабар қилинади.".


16. 103-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Пул ўтказмаларини жўнатиш хизматлари учун ҳақ тўлаш нақд пул билан ҳамда нақд бўлмаган ҳисоб-китоблар йўли билан, шу жумладан пластик карточкалардан фойдаланиб амалга оширилади. Устама тўловли пул ўтказмаларини жўнатиш хизматлари учун ҳақ тўлаш почта жўнатмасининг жўнатувчиси томонидан устама тўлови билан ушбу почта жўнатмаси қабул қилинган жойда амалга оширилади.

Пластик карточкалардан фойдаланиб, жисмоний шахслардан қабул қилинган пул ўтказмалари юборилаётган суммани олувчининг пластик карточкасига ўтказиш йўли билан тўланади.";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


17. 108-бандда:

биринчи хатбошидаги "50" рақами "20" рақами билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


18. 112-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"112. Почта жўнатмалари уйга етказиб берилади ёки почта алоқаси объектларида топширилади.

Пул ўтказмалари уйга етказиб берилади, почта алоқаси объектларида ёки юборилаётган суммани олувчининг пластик карточкасига ўтказиш йўли билан тўланади.".


19. 118-бандда:

қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Буюртма хатлар, почта варақчалари, бандероллар, почта жўнатмаларини ва пул ўтказмаларини олиш тўғрисидаги билдиришномалар адресатнинг имзосини қўйдириб адресатга топширилади.";

биринчи ва иккинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбошидан "майда пакетлар," деган сўзлар чиқариб ташлансин.


20. 124-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Пул ўтказмалари, шу жумладан халқаро пул ўтказмалари почта алоқаси объектларида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган пул белгилари билан тўланади.".


21. 125-бандда:

"е" кичик банд "қиймати эълон қилинган халқаро" деган сўзлардан кейин "хатлар" деган сўз билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги "к" кичик банд билан тўлдирилсин:

"к) оғирлиги 500 г дан кўп бўлган халқаро майда пакетлар.".


22. 126-банддаги "125-банди "а", "б" ва "г" кичик бандларида" деган сўзлар "125-банди "а", "б", "г" ва "к" кичик бандларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


23. 133-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Устама тўлов билан жўнатилган почта жўнатмалари, адресатлар устама тўловнинг тўлиқ суммасини тўлаганидан кейин адресатга берилади. Тўловни тўлагунга қадар адресат жўнатувчининг манзили тўғрисида маълумот олиш ҳуқуқига эга бўлади. Устама тўлов билан юборилган почта жўнатмаси адресатга берилгандан сўнг кўрсатилган почта жўнатмаси қайтариб олинмайди, устама тўлов суммаси қайтарилмайди.";

учинчи хатбошидан "ва уни пул ўтказмаси билан жўнатиш учун ҳақ" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


24. 135-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"135. Божхона органи томонидан божхона тўловлари ҳисобланган товарларни ўз ичига олган халқаро почта жўнатмалари адресатларга почта алоқаси объектларида фақат ҳисобланган божхона тўловлари ва божхона назоратига тақдим қилиш учун йиғимлар тўлангандан сўнг берилади.".


25. 148-бандда:

биринчи хатбошидаги "кўригидан" деган сўз "назоратидан" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бошқа давлатлардан келадиган, Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган ва очиқ транзит билан жўнатиладиган тезкор почтанинг халқаро жўнатмаларига тўлиқ ишлов бериш, шунингдек уларни белгиланган жойга жўнатиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро почта алмашиш жойларида амалга оширилади.".


26. 164-бандда:

биринчи хатбошидаги "кўригидан" деган сўз "назоратидан" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


27. 168-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўз почта манзили бўйича, йўқлаб олиш тарзида ёки абонемент почта жавонининг ячейкаларидан фойдаланган ҳолда почта ва курьерлик жўнатмаларини олиш;";

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"пул ўтказмаларини ўзининг почта манзили бўйича, талаб қилиб олингунча олиш ва юборилаётган суммани пластик карточка ҳисобига ўтказиш;";

бешинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


28. 184-бандда:

биринчи хатбошидан "ички" деган сўз чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбошидаги "ушбу почта, курьерлик жўнатмаларининг божхона расмийлаштирилиши амалга оширилган халқаро почта алмашинуви" деган сўзлар "халқаро почта алмашинуви жойига ёки курьерлик жўнатмаларини божхона назоратидан ўтказиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


29. 185-банднинг биринчи хатбошиси "Халқаро почта алмашинуви жойида" деган сўзлардан кейин "ёки курьерлик жўнатмаларини божхона назоратидан ўтказиш жойида" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


30. 193-банднинг биринчи хатбошисидаги "улар олинган халқаро почта алмашинуви" деган сўзлар "берилган жойга кейинчалик қайтариш учун улар олинган халқаро почта алмашинуви жойига ёки курьерлик жўнатмаларини божхона назоратидан ўтказиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


31. 197-бандда:

"а" кичик банддаги "кўригидан" деган сўз "назоратидан" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги "е" кичик банд билан тўлдирилсин:

"е) бузилишлар почта, курьерлик жўнатмаси ёки пул ўтказмаси жўнатувчиси томонидан манзилнинг тўлиқ бўлмаган ва нотўғри ёзилганлиги билан боғлиқ бўлса.".


32. 200-банддаги "кўригига" деган сўз "назоратига" деган сўз билан алмаштирилсин.


33. 201-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Почта, курьерлик жўнатмаларида ёки пул ўтказмаларида манзилнинг тўғри ва тўлиқ ёзилганлиги учун ушбу почта, курьерлик жўнатмалари ёки пул ўтказмаларининг жўнатувчилари жавобгар бўладилар.".


34. 203-бандда:

иккинчи хатбоши "талабномалар" деган сўздан кейин ", шу жумладан почта ва курьерлик жўнатмалари ёки пул ўтказмаларини қидириш аризалари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбошидаги "икки томонлама битимлар билан назарда тутилган муддатларда" деган сўзлар "жўнатма берилган кундан бошлаб тўрт ой давомида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Даъволар оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда тақдим этилади ва белгиланган тартибда рўйхатга олинади. Аризачи даъвони, шу жумладан почта ва курьерлик жўнатмаларини ёки пул ўтказмаларини қидириш аризасини беришда ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бирини тақдим этиши керак. Даъвода тақдим этилган ҳужжатдаги маълумотлар кўрсатилади. Даъво билан фойдаланувчининг ўзи эмас, балки у ишонч билдирган шахс мурожаат қилган ҳолда, даъвога ишончнома илова қилинади.".


35. 1-илованинг 1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"

1.

Кичик форматдаги хат


Катта форматдаги хат


Форматга мос бўлмаган хат

0,1


0,5


2

110 х 220 мм; 114 х 162 мм; 162 х 229 мм;


229 х 324 мм;


Энг кўп: бирга қўшилганда узунлиги ва қалинлиги - 900 мм, бунда энг катта ўлчами 2 мм оғиш билан 600 мм дан ошмаслиги мумкин;

ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси - 1040 мм, бунда энг катта ўлчами 2 мм оғиш билан 900 мм дан ошмаслиги мумкин;

энг кам: 2 мм оғиш билан 90 х 140 мм дан кам бўлмаган ўлчамларга йўл қўйилади;

ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси - 170 мм, бунда энг катта ўлчами 100 мм дан ошмаслиги мумкин.


".

36. 2-иловада:


а) 1-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

1.

Кичик форматдаги хат


Катта форматдаги хат


Форматга мос бўлмаган хат

0,1


0,5


2

110 х 220 мм; 114 х 162 мм; 162 х 229 мм;


229 х 324 мм;


Энг кўп: бирга қўшилганда узунлиги ва қалинлиги - 900 мм, бунда энг катта ўлчами 2 мм оғиш билан 600 мм дан ошмаслиги мумкин;

ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси - 1040 мм, бунда энг катта ўлчами 2 мм оғиш билан 900 мм дан ошмаслиги мумкин;

энг кам: 2 мм оғиш билан 90 х 140 мм дан кам бўлмаган ўлчамларга йўл қўйилади;

ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси - 170 мм, бунда энг катта ўлчами 100 мм дан ошмаслиги мумкин.


";

б) 6-позициядағирлиги (кг)" устунидаги "20" рақами "30" рақами билан алмаштирилсин;


в) 7-позицияда:

ғирлиги (кг)" устунидаги "31,5" рақами "30" рақами билан алмаштирилсин;

"Ўровдаги ўлчамлари" устунидаги "энг катта кўндаланг кесими периметрининг" деган сўзлар "узунликдан бошқа йўналишда ўлчанган энг катта айлана" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


37. 3-иловада:


а) 1-бандда:

"б" кичик банддаги "в" кичик бандининг" деган сўзлар "в" ва "г" кичик бандларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"е" кичик банд "тақиқланган предметлар" деган сўзлардан кейин "чиқувчи" деган сўз билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги "к" кичик банд билан тўлдирилсин:

"к) ускунада мавжуд бўлган ва ускунадан алоҳида жўнатиладиган литийли элементлар ёки литийли батареялар.";

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Бундан ташқари, халқаро почта, курьерлик жўнатмаларида қуйидаги предметлар ва буюмларни жўнатиш тақиқланган:

Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш, шунингдек белгиланган мамлакатга олиб кириш тақиқланган;

Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатларига мувофиқ жўнатилиши тақиқланган;

рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ташқи савдо фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилган чекловлар қўлланиладиган предметлар ва буюмлар.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хориж мамлакатларидан келиб тушадиган халқаро почта жўнатмаларида уруғлар ва экиш материали, мевалар, янги мевалар ва сабзавотларни жўнатиш тақиқланади.".


б) 3-банд қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"г) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар, улар Ўзбекистон Республикасида таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар бўлган доривор воситаларни рўйхатга олиш ёки қайта рўйхатга олиш учун намуналар сифатида юборилганда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаментининг кўрсатилган юкларнинг гуманитар ёрдамга тегишлилиги тўғрисидаги хулосасига мувофиқ улар Ўзбекистон Республикасидаги муайян юридик шахсларга юборилаётганда, уларни гуманитар ёрдам кўринишида жўнатишга рухсат берилади.".


38. 5-илованинг 3-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

3.

Посилка

30

Энг кўп: ўлчамлардан бири учун 1,50 м ёки узунлиги ва узунликдан бошқа йўналишда олинган энг катта айлана йиғиндиси 3 м;

Энг кам: 2 мм дан оғиш билан, 90 х 140 мм (энг кам қалинлиги 50 мм бўлганда).


".

39. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 21 ноябрь, 46-сон, 536-модда