ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Болалар спортини ривожлантириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.11.2016 й. 388-сон "Гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.11.2016 й.

N 388



ГИМНАСТИКА БЎЙИЧА

БОЛАЛАР-ЎСМИРЛАР ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИЯ ЗАХИРАСИ СПОРТ

МАКТАБИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида спортнинг гимнастика турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 7 ноябрдаги ПҚ-2654-сон қарорига мувофиқ ҳамда гимнастикани янада ривожлантириш ва спортнинг гимнастика турларини оммалаштириш спорт базаларининг моддий-техника ҳолатини мустаҳкамлаш, болалар-ўсмирлар спорт мактабларида, гимнастика бўйича терма жамоаларда ўқув-тренировка жараёнининг юқори сифатини таъминлаш, гимнастикачи спортчилар, тренерлар ва ҳакамларнинг маҳорат даражаси ҳамда малакасини доимий ошириб бориш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек республика аҳолиси кенг қатламлари ўртасида спортнинг гимнастика турларини фаол тарғиб қилиш ва оммалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Спортнинг гимнастика турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиқ маъқуллансин, Дастур қуйидагиларни назарда тутади:

болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ишлари самарадорлигини оширишга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;

ўқув-тренировка жараёнини ўтказишнинг хавфсизлик талабларига мувофиқ спортнинг гимнастика турлари бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг фаолият кўрсатаётган спорт иншоотлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни реконструкция қилиш, халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган зарур махсус ускуналар ва анжомлар билан жиҳозлаш, шунингдек зарур замонавий инфратузилма яратиш;

ўқув-тренировка жараёнига тўлақонли илмий-методик раҳбарликни ва унинг юқори сифатини, халқаро майдонларда юқори кўрсаткичларга эришиш учун спортнинг гимнастика турларини ривожлантиришда изчилликни таъминлаш юкланадиган малакали тренерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассислар тайёрлашни такомиллаштириш.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон гимнастика федерациясининг:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида Гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактабида (кейинги ўринларда Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМ деб аталади) спорт гимнастикаси ва трамполин бўлимларини очиш;

тренировка жараёнини ўтказишда қўйиладиган барча хавфсизлик талабларига риоя этган ҳолда Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМда ихтисослаштирилган спорт гимнастикаси залини қуриш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


4. Ихтисослаштирилган спорт гимнастикаси залини қуриш бўйича:

Тошкент шаҳри ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси - буюртмачи;

"Ўзоғирсаноатлойиҳа" АЖ - бош лойиҳалаш ташкилоти;

"ТошИЭСқурилиш" УК - пудрат ташкилоти этиб белгилансин.


5. Тошкент шаҳри ҳокимлиги ихтисослаштирилган спорт гимнастикаси залини қуриш учун Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМга белгиланган тартибда зарур ер участкаси ажратсин.


6. Ўзбекистон гимнастика федерациясига бир ой муддатда Ўзбекистон гимнастика федерацияси ҳузуридаги Спортнинг гимнастика турлари бўйича республика тренерлар ва ҳакамлар мактабининг уставини тасдиқлаш, шунингдек белгиланган тартибда уни давлат рўйхатидан ўтказиш тавсия этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон гимнастика федерациясининг Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМнинг Тошкент шаҳри, Х.Юсупов кўчаси, 103а-уй манзилида жойлашган биносини Ўзбекистон гимнастика федерациясига текин фойдаланиш учун бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига кўрсатиб ўтилган бинонинг берилишини, Ўзбекистон гимнастика федерацияси эса бинонинг белгиланган тартибда қабул қилиб олинишини ҳамда ундан самарали фойдаланилишини таъминласинлар.


8. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон гимнастика федерацияси билан биргаликда - республикада спортнинг гимнастика турларини ривожлантириш ва оммалаштириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва тизимли равишда фаол ёритилишини таъминласинлар.

10. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.И. Икрамов ва У.У. Розукулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                   Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 18 ноябрдаги

388-сон қарорига

ИЛОВА



Спортнинг гимнастика турларини янада

ривожлантириш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга

ошириш

муддатлари


Молиялаштириш

манбаи


Масъул бажарувчилар


I. СПОРТНИНГ ГИМНАСТИКА ТУРЛАРИНИ ОММАЛАШТИРУВЧИ

БОЛАЛАР-ЎСМИРЛАР СПОРТ МАКТАБЛАРИ ИШЛАРИ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

1.

Гимнастикачилар тайёрлашнинг илмий-методик ва тиббий таъминотининг замонавий тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, уларни бутун тренировка ва мусобақалар даври давомида қўшимча комплекс гуруҳлар (хореограф, акробат, постановкачи тренер, массажчи, врач) билан таъминлаш.


2017 йил

-

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Гимнастика федерацияси

2.

Илғор илмий, конструкторлик, илмий-методик, тиббий-биологик ишланмаларни ишлаб чиқиш ва спортнинг гимнастика турларини оммалаштирувчи спорт мактабларининг ишлаш амалиётига жорий этиш.


2017 йил

-

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3.

Истиқболли спорт резервини излаш ва танлаб олиш, спорт илм-фани ва спорт тиббиёти ютуқларини ҳисобга олган ҳолда юқори классли спортчиларни тайёрлаш.


Доимий

равишда

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Халқ таълими вазирлиги, Гимнастика федерацияси

4.

Республиканинг гимнастика бўйича спортчиларини тизимлаштириш ва ҳисобга олиш учун ягона ахборот-таҳлил базасини яратиш.


2017 йил

Ўзбекистон

гимнастика

федерацияси


Ўзбекистон гимнастика федерацияси


5.

Спортнинг гимнастика турларини оммалаштирувчи болалар-ўсмирлар спорт мактаблари тренерлари ва мутахассисларининг касб даражасини ошириш.


Доимий

равишда


-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Гимнастика федерацияси

6.

Спортчиларни - болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг спорт маҳоратини такомиллаштириш ва олий спорт маҳорати гуруҳларида шуғулланаётган ўқувчиларини Халқаро гимнастика федерацияси томонидан сертификатланган спорт кийим-боши, спорт асбоб-ускуналари ва анжомлари билан таъминлаш.


Доимий

равишда


Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги

7.

Болалар ва ёшларни спортнинг гимнастика турлари билан шуғулланишга кенг жалб этиш учун республика аҳолисининг кенг қатламлари ўртасида спортнинг гимнастика турларини доимий равишда фаол тарғиб қилиш ва оммалаштириш.


Доимий

равишда


-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон гимнастика федерацияси

II. СПОРТНИНГ ГИМНАСТИКА ТУРЛАРИ БЎЙИЧА БОЛАЛАР-ЎСМИРЛАР СПОРТ

МАКТАБЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ,

МАВЖУД СПОРТ ИНШООТЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ

ВА ЯНГИЛАРИНИ ҚУРИШ ҲАМДА УЛАРНИ ЖИҲОЗЛАШ

1.

Идоравий мансублигидан қатъи назар, республика спорт-таълим муассасаларида спортнинг гимнастика турлари бўйича бўлимларни хатловдан ўтказиш.


2016 йил

декабрь


-

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон гимнастика федерацияси


2.

Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМ учун тренировка жараёнини ўтказишда барча хавфсизлик талабларига риоя этган ҳолда спорт гимнастикаси ихтисослаштирилган залини қуриш ва жиҳозлаш.


2017 йил


Тошкент шаҳри

ҳокимлиги, ҳомийлар

ва Гимнастика

федерацияси

маблағлари


Тошкент шаҳри ҳокимлиги,

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Гимнастика федерацияси

3.

Андижон шаҳрида гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган спорт мактабида:

тренировка жараёнини ўтказишда қўйиладиган барча хавфсизлик талабларига риоя этган ҳолда трамполин учун ихтисослаштирилган зални қуриш ва жиҳозлаш;

спорт гимнастикаси бўйича мавжуд залларни ва хореография залини спорт иншоотларидаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена норматив маиший шароитларига, шунингдек тренировка жараёни хавфсизлиги бўйича талабларга мувофиқлаштириш.


2017 йил

декабрь

Андижон вилояти

ҳокимлиги,

Гимнастика

федерацияси

ва ҳомийлар

маблағлари


Андижон вилояти ҳокимлиги,

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

4.

Ихтисослаштирилган Республика олимпия захиралари мактаб-интернатининг;

Наманган ва Фарғона Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларининг;

Бухоро шаҳридаги 1-болалар-ўсмирлар спорт мактабининг;

Тошкент шаҳридаги гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган спорт мактабининг спорт залларини тегишли халқаро стандартлар талабларига мувофиқ бўлган замонавий гимнастика ускуналари билан жиҳозлаш ва қўшимча жиҳозлаш.

  

2016-2019 йиллар

Тошкент шаҳри, Наманган, Фарғона, Бухоро вилоятлари ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси, Гимнастика федерацияси маблағлари

Наманган, Фарғона, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

5.

Наманган шаҳридаги гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган спорт мактабини мукаммал таъмирлаш ва қўшимча жиҳозлаш.


2017 йил

Наманган вилояти

ҳокимлиги

маблағлари


Наманган вилояти ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

6.

Наманган ва Фарғона олимпия захираси коллежларининг спорт залларини иситиш ва шамоллатишнинг энергиядан самарали фойдаланиладиган тизими билан жиҳозлаш.


2016-2017

йиллар

Наманган ва

Фарғона вилоятлари

ҳокимликлари ҳамда

ҳомийлар маблағлари


Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

7.

Фарғона шаҳридаги гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган спорт мактабини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш.


2018 йил

Фарғона вилояти

ҳокимлиги

маблағлари


Фарғона вилояти ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Гимнастика федерацияси

8.

Республика олимпия захираси коллежининг спорт гимнастика залини мукаммал таъмирлаш.


2017 йил

июнь


Таълим ва тиббиёт

муассасаларини

реконструкция

қилиш, мукаммал

таъмирлаш

ва жиҳозлаш

жамғармаси

маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Гимнастика федерацияси

III. МАЛАКАЛИ КАДРЛАР - ТРЕНЕРЛАР, ҲАКАМЛАР

ВА БОШҚА МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШ

1.

Ўзбекистон гимнастика федерацияси ҳузурида Спортнинг гимнастика турлари бўйича республика тренерлар ва ҳакамлар мактабини ташкил этиш.


2017 йил

март


Гимнастика

федерацияси ва

ҳомийлар маблағлари


Гимнастика федерацияси


2.

Осиё гимнастика уюшмаси (AGU), Халқаро гимнастика федерацияси (FIG), Халқаро гимнастика академияси томонидан ташкил этиладиган курслар, семинарлар ва маҳорат сабоқларида спортнинг гимнастика турлари бўйича тренерлар ва ҳакамлар ва бошқа мутахассислар малакасини ошириш.


Доимий

равишда


Спортнинг

гимнастика турлари

бўйича республика

тренерлар ва

ҳакамлар мактаби,

Гимнастика

федерацияси

ва ҳомийлар

маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Гимнастика федерацияси

3.

Спортнинг гимнастика турлари бўйича тренерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассислар учун, шунингдек спортнинг олимпия турлари бўйича терма командаларни тайёрлашда бевосита қатнашиш учун семинарлар, лекциялар, консультациялар ўтказишга етакчи хорижий мутахассисларни жалб этиш.


Доимий

равишда


Спортнинг

гимнастика турлари

бўйича республика

тренерлар ва

ҳакамлар мактаби,

Гимнастика

федерацияси

ва ҳомийлар

маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Гимнастика федерацияси

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 21 ноябрь, 46-сон, 532-модда


























Время: 0.2154
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск