ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.03.2014 й. ПҚ-2155-сон "Тошкент шаҳрида Инха Университетини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.03.2014 й.

N ПҚ-2155



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ИНХА

УНИВЕРСИТЕТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Халқаро стандартлар даражасидаги ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашни янада такомиллаштириш, шунингдек илғор хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Инха Университети (Корея Республикаси)нинг Тошкент шаҳрида Инха Университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Тошкент шаҳридаги Инха Университетининг асосий фаолият йўналиши этиб қуйидагилар белгилансин:

ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида халқаро стандартларга мос юқори малакали мутахассисларни, биринчи навбатда дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича мутахассисларни тайёрлашни таъминлаш;

республиканинг олий таълим тизимига ўқув жараёнини замонавий таълим технологиялари асосида ташкил этиш бўйича илғор хорижий тажрибани жорий этиш, очиқ ахборот-таълим муҳитининг ривожланишига кўмаклашиш;

республикада ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида узлуксиз таълим ва малака ошириш тизимини шакллантиришга кўмаклашиш, илмий тадқиқот ва таълим муассасалари, дастурий маҳсулот ишлаб чиқувчилар, ишлаб чиқариш корхоналари, саноат ва инфратузилма тармоқлари ҳамда бошқа замонавий ахборот-коммуникация технологиялари истеъмолчилари ўртасида ўзаро мустаҳкам ҳамкорликни ўрнатиш;

иқтисодиёт реал сектори тармоқларининг аниқ эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлашни назарда тутувчи халқаро стандартларга мос мақсадли таълим дастурларини ташкил этиш учун шароит яратиш;

Университетда ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўқитиш учун малакали профессор-ўқитувчиларни, шу жумладан чет эллик мутахассисларни жалб этиш.

3. Белгилансинки:

Тошкент шаҳридаги Инха Университети алоҳида мулкка, мустақил балансга эга бўлган, ўз мажбуриятлари бўйича ўз тасарруфидаги пул маблағлари ва мулки билан жавоб берувчи олий таълим муассасаси - юридик шахс кўринишидаги Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланади;

Тошкент шаҳридаги Инха Университети нотижорат ташкилот сифатида 1-иловага мувофиқ таркибдаги таъсисчилар томонидан тузилади;

ўқув-услубий раҳбарлик ва таълим жараёнини амалга ошириш Инха Университети (Корея Республикаси) томонидан илғор педагогик ва ахборот технологиялари қўлланган ҳолда тузиладиган битимлар асосида таъминланади;

талабаларни ўқитиш инглиз тилида, Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда, Инха Университети (Корея Республикаси) ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ олиб борилади;

Университетнинг Инха университети (Корея Республикаси) таълим дастурлари бўйича таълим олган битирувчиларига белгиланган намунадаги Инха университети (Корея Республикаси) дипломини ҳамда Инха университети (Корея Республикаси) билан келишилган ҳолда Университет томонидан ишлаб чиқилган таълим дастурлари бўйича таълим олган битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги диплом берилади;

Тошкент шаҳридаги Инха Университетига абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда, Инха Университети (Корея Республикаси) томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


4. Тошкент шаҳридаги Инха Университетининг юқори бошқарув органи этиб 2-иловага мувофиқ таркибдаги Васийлик кенгаши белгилансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар икки ой муддатда Инха Университети (Корея Республикаси) билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда Тошкент шаҳридаги Инха Университетининг таъсис ҳужжатларини тасдиқлашни, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказишни таъминлансин.

8. Белгилансинки:

Тошкент шаҳридаги Инха Университети учун биноларни олиш ва реконструкция қилиш, қуриш, зарурат бўлганда янги бинолар қуриш, шунингдек бинолар, ўқув аудиториялари, электрон кутубхона, тадқиқот лабораториялари ва университетнинг бошқа иншоотларини замонавий ўқув-лаборатория анжоми, жиҳоз, мебель, компьютер ва бошқа ўқув техника воситалари билан жиҳозлаш харажатлари таъсисчилар ва Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан, етмаган қисми эса Инвестицион дастурда назарда тутилган марказлаштирилган капитал қўйилмалар доирасида ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига;

Тошкент шаҳридаги Инха Университетининг жорий фаолияти харажатлари талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушадиган маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия эҳсонлари, шунингдек, тегишли шартномалар асосида манфаатдор ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган грантлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


9 Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тошкент шаҳридаги Инха Университетига баҳолаш қиймати бўйича:

Тошкент шаҳар, Зиёлилар кўчаси, 9-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларни, туташ ҳудуд ва муҳандислик коммуникациялари билан биргаликда;

Тошкент шаҳар, Зиёлилар кўчаси, 13а-уй манзилида жойлашган тугалланмаган қурилиш объектини, туташ ҳудуд ва муҳандислик коммуникациялари билан биргаликда реализация қилсин.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва Тошкент шаҳридаги Инха Университети таъсисчиларининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Асосий кутубхонаси биносидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг 8-бандида кўрсатилган объектларни 2014-2015 ўқув йили бошлангунга қадар реализация қилинган биноларни реконструкция қилиш ва университетни замонавий талабларга мувофиқ зарур мебеллар, инвентарлар, ўқув ва лаборатория анжомлари, компьютер ва бошқа ташкилий техника, кутубхона фонди билан жиҳозлаш ишларини тугатишни таъминлаш шарти билан сотишни назарда тутадиган Тошкент шаҳридаги Инха Университетининг фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техника базасини шакллантириш бўйича қарор қабул қилсин;

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Асосий кутубхонасини замонавий ускуналар билан қайта жиҳозлаш ва биргаликда фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек унда университетнинг электрон кутубхонасини жойлаштиришни назарда тутган ҳолда модернизация қилиш лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


11. 2019 йилнинг 1 январигача:

Тошкент шаҳридаги Инха Университети барча турдаги солиқларни тўлашдан ва мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий ажратмалардан;

Тошкент шаҳридаги Инха Университетини қуриш ва реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича олиб келинадиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқилмайдиган асбоб-ускуна, компьютер техникаси, ўқитишнинг техник воситалари, адабиёт, мультимедия маҳсулоти, қурилиш материаллари, инвентар ва моддий-техника ресурслари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳридаги Инха Университети буюртманомалари бўйича Университетнинг ушбу қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилари ва маъмурий ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари учун кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласин.

13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳридаги Инха Университети буюртманомалари бўйича Университетнинг хорижий профессор-ўқитувчилари ва маъмурий ходимларига, уларнинг оила аъзоларига, давлат божлари тўлашдан озод этган ҳолда, кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳридаги Инха Университети буюртманомалари бўйича университетни ташкил этиш ва унинг фаолият юритишида иштирок этадиган юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этилишига белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.

15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                      И. Каримов







Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2014 йил 24 мартдаги

ПҚ-2155-сонли қарорига

1-ИЛОВА


Тошкент шаҳридаги Инха Университети муассислари

ТАРКИБИ


1. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. "Ўзбекнефтгаз" МХК


3. "Ўзбекэнерго" АЖ


4. "Ўзкимёсаноат" АЖ


5. "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК


6. "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ


7. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК


8. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


9. "Ўзбектелеком" АЖ


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2014 йил 24 мартдаги

ПҚ-2155-сонли қарорига

2-ИЛОВА


Тошкент шаҳридаги Инха Университетининг Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

Ш.Х. Шерматов

-

Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири, Васийлик кенгаши раиси


К.Х. Каримов

-

Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари


А.Р. Каримов

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари


P.O. Кзримжонов

-

Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири ўринбосари


Ш.Ш.Усманов

-

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси директори


Н.Н. Хасанов

-

"Ўзбектелеком" AK бошқаруви раиси


М.М. Джалалов

-

Тошкент шаҳридаги Инха университети ректори, Васийлик кенгаши котиби


             

Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юклатилган шахслар кенгаш таркибига киритилади.






















































Время: 0.1550
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск