Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Молия вазирлигининг 83-сон, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/09-26/41-сон "Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 25.10.2016 й. Қарори (АВ томонидан 22.11.2016 й. 1662-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.11.2016 й.

N 1662-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.10.2016 й.

N 83


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

25.10.2016 й.

N 01/09-26/41


ҚАРОРИ



"Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция

фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2006 йил 14 декабрдаги 102, 01/ККБФМНМ-18/07-сон "Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1662, 2007 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 11-сон, 101-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Хусусийлаштириш, монополиядан

чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси раиси

Д. Хидоятов

            





Қарорга

ИЛОВА



"Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция

фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарор муқаддимасидаги "(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, 7-сон, 354-модда)" деган сўзлар "ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) муқаддимадаги "(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, 7-сон, 354-модда)" деган сўзлар "ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 1-банддан "ва бошқа" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


в) 2-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"инвестиция фонди (бундан буён матнда ИФ деб юритилади) - инвесторларнинг пул маблағларини жалб этиш ва уларни инвестиция активларига қўйиш мақсадида акциялар чиқаришни амалга оширувчи юридик шахс - акциядорлик жамияти;";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"инвестиция активларини ишончли бошқарувчи - ишончли бошқарувнинг белгиланган муддати мобайнида, унга эгалик қилиш учун топширилган ва ИФга ёки ХИФга тегишли бўлган инвестиция активларини ИФнинг ёки ХИФнинг (ёки у кўрсатган шахснинг) манфаатларини кўзлаб бошқариш бўйича фаолиятни ўз номидан амалга оширувчи юридик шахсдир;

инвестиция портфели - ИФ ва ХИФ ихтиёрида бўлган қимматли қоғозлар, улушлар, пул маблағлари (шу жумладан чет эл валютаси), омонатлар ва кўчмас мулклар йиғиндиси;";


г) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. ИФнинг ва ХИФнинг молиявий ҳисоботи инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан қонунчиликда белгиланган органларга ўрнатилган муддатда ва ҳажмда тақдим этилади.

ИФ ва ХИФ ахборотни қонун ҳужжатларида акциядорлик жамиятлари учун белгиланган тартибга асосан ошкор қилади.".


д) 16-бандда:

иккинчи - тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


е) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. ИФ ва ХИФнинг қўшимча акцияларини дастлабки сотиш номинал қийматидан юқори баҳода амалга оширилганда, сотиш ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ суммаси эмиссия даромади сифатида қаралади ва ҳисобда қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётларда акс эттирилади.".


ж) 24 ва 25-бандлардан "Акциядорлик жамияти шаклидаги" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


з) 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"45. ИФлар ва ХИФлар қимматли қоғозларга қилинган қўйилмаларни қайта баҳолашда Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1411, 2004 йил 17 сентябрь) мувофиқ қайта баҳолашни амалга ошириш санасидаги ушбу чет эл валютасининг миллий валютага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курси бўйича чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозларнинг бозор баҳосини миллий валютага қайта ҳисоблайди.".


и) 54-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"аудиторлик текширувини ўтказиш, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш харажатлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа харажатлар.";


к) V боб ва 1 - 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 28 ноябрь, 47-сон, 544-модда










































Время: 0.1459
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск