ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Давлат кадастрларининг ягона тизими. Ўзгеодезкадастр /

Маҳаллий координаталар тизимларини ўрнатиш Қоидалари (ЎзР ВМ 22.11.2016 й. 391-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 22 ноябрдаги

391-сон қарорига

ИЛОВА



Маҳаллий координаталар тизимларини ўрнатиш

ҚОИДАЛАРИ



1. Ушбу Қоидалар "Геодезия ва картография тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарорига мувофиқ маҳаллий координаталар тизимларини яратишда уларнинг параметрларини шакллантиришнинг асосий тамойилларини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий координаталар тизимларини ўрнатиш ва уларни амалга киритиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


α катта ярим ўқ - эллипсоиднинг максимал радиуси;


Н геодезик баландлик - эллипсоид юзасидан нормал чизиқ бўйича Ер табиий юзасидаги нуқтагача бўлган масофа;


L геодезик узоқлик - бошланғич меридиан ва берилган нуқта меридиани текисликлари ўртасидаги икки ёқли бурчак, шарққа йўналтирилганда мусбат ва ғарбга йўналтирилганда манфий қийматга эга бўлади;


геодезик координаталар тизими - эллипсоид юзасидаги нуқтанинг жойлашуви геодезик кенглик ва узоқлик билан, координаталарни уч ўлчовли шакллантириш тамойили қўлланилган ҳолатда геодезик баландлик билан тавсифланадиган координаталар тизими;


В геодезик кенглик - эллипсоид юзасида берилган нуқтадан ўтувчи нормал чизиқ билан экватор текислиги орасида ҳосил бўладиган ўткир бурчак. У шимолга йўналтирилганда мусбат ва жанубга йўналтирилганда манфий қийматга эга бўлади;


геоид - денгиз сатҳини энг яхши тарзда ифодаловчи сатҳий юза, у ҳар қандай нуқтада шовун чизиққа перпендикуляр бўлади;


давлат баландликлар тизими - Ўзбекистон Республикаси ҳудуди учун 1977 йилги Болтиқ баландликлар тизими давлат баландликлар тизими ҳисобланади, Крондштадт футштогининг нули унинг саноқ боши этиб қабул қилинган. Кронштадт футштогининг нули Болтиқ денгизининг кўп йиллик ўртача сатҳини ифодалайди. Ушбу бошланғич пункт бўйича баландликлар тизими ер усти геодезик ўлчовлари ёрдамида I ва II класс нивелирлаш усуллари билан яратилган.


давлат координаталар тизими - Ф.Н. Красовский раҳбарлигида аниқланган бошланғич маълумотларга асосан Гаусс-Крюгернинг ясси тўғри бурчакли координаталарига қайта ҳисоблаб чиқилган 1942 йилги геодезик координаталар тизими Ўзбекистон Республикаси ҳудуди учун давлат координаталар тизими ҳисобланади.

Красовскийнинг референц-эллипсоиди ўлчамлари катта ярим ўқ a = 6 378 245 м, эллипсоиднинг сиқиқлиги α = 298,3;

координаталар боши - геодезик координаталари: Пулково обсерваторияси A марказининг В геодезик кенглиги ва L геодезик узоқлиги;

Пулково обсерваториясининг А марказида геоиднинг референц-эллипсоид устидан баландлиги нулга тенг;


бошланғич маълумотлар (даталар) - геодезик маълумотлар, баландликлар маълумотлари ва маҳаллий маълумотларни (маҳаллий координаталар тизимини ўрнатиш учун маълумотларни) умумлаштирувчи атама. Бошланғич маълумотлар координаталар тизими ўқларининг Ер жисмидаги бошланиш ҳолатини, масштабини ва йўналтирилганлигини белгилайди;


координата асоси - координаталардан фойдаланиб жойнинг ўрнини таърифлаш имконини берувчи маълумотлар йиғиндиси;


b кичик ярим ўқ - эллипсоиднинг қутб ўқи. Ерни ифодалайдиган эллипсоид учун унинг марказидан исталган қутбларнинг биригача бўлган масофа;


меридиан - эллипсоиднинг кичик ярим ўқидан ўтувчи текислик билан эллипсоиднинг кесишиши;


маҳаллий координаталар тизими - давлат ҳудудининг чекланган қисмига нисбатан ўрнатиладиган шартли координаталар тизими, унинг координаталар саноқ боши ва координаталар ўқлари йўналиши давлат координаталар тизимининг координаталар саноқ боши ва координаталар ўқлари йўналишига нисбатан сурилган бўлади;


Ернинг умумий эллипсоиди - Ернинг шаклига энг яқин бўлган эллипсоид: Ернинг умумий эллипсоиди маркази Ернинг оғирлик марказига тўғри келади; эллипсоиднинг катта ярим ўқи ётувчи текисликнинг горизонтал кесими ер экватори текислигига тўғри келади; геоидга нисбатан эллипсоид юзасининг баландликлар оғишлари квадратлари йиғиндиси минимумни ташкил этади;


координаталар тизимининг ўқ меридиани - координаталар тизимининг координата ўқи сифатида қабул қилинган меридиан;


Гаусс-Крюгер проекцияси - Ер юзасини олти бурчакли меридионал зоналарда ифодаловчи тўғри бурчакли кўндаланг-цилиндрик картографик проекция. Бунда ҳар бир зонанинг ўқ меридианида тасвирлашнинг бузилиши нулга тенг бўлади. Гаусс-Крюгер проекциясида давлат координаталар тизимининг ясси тўғри бурчакли координаталари ҳисоблаб чиқилган;


мансублик юзаси - Ернинг табиий юзасида бажарилган геодезик ўлчовлар редукцияланадиган юза;


α эллипсоиднинг сиқиқлиги - α = (α - b)/ α формула билан ифодаланувчи эллипсоиднинг катта ярим ўқи ва кичик ярим ўқи орасидаги фарқнинг катта ярим ўққа нисбати;


координаталар тизими - координаталарнинг макон нуқталарига қандай тегишлилигини ифодаловчи математик қоидалар йиғиндиси;


эллипсоид - сферани ўзаро перпендикуляр бўлган уч ўқ бўйлаб дефомациялашдан олинган уч ўлчамли макондаги юза. Эллипсоиднинг деформацияланган ўқларига мос келувчи эллипсоиднинг декарт координаталарида қабул қилинган тенгламаси:






x2

+

y2

+

z2

=,

бунда:










α2

b2

c2





а, b, с - ихтиёрий мусбат сонлар. a, b, с ларнинг қийматлари эллипсоиднинг ярим ўқлари деб аталади. Сферага нисбатан эллипсоид Ернинг тасаввур қилинган юзасини аниқроқ ифодалайди.


3. Давлат координаталар тизимига боғланмасдан геодезия ва картотрафия ишларини бажаришга барҳам бериш мақсадида ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ ўрнатилган маҳаллий координаталар тизимларини муҳандислик-техник қидирувларда, давлат кадастрларини юритишда қўллаш мажбурийдир.


4. Қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, геодезия, топография, кадастр ва картография соҳасининг бошқа субъектлари (кейинги ўринларда буюртмачи деб аталади) маҳаллий координаталар тизимларини ўрнатиш ташаббуси билан чиқишлари мумкин.


5. Маҳаллий координаталар тизимларини ўрнатишда қуйидаги шартларга амал қилиниши керак:

ўтиш параметрларидан (калитлардан) фойдаланган ҳолда маҳаллий координаталар тизимидан давлат координаталар тизимига ўтишни ва аксинча ўтишни таъминлаш;

маҳаллий координаталар тизимини ўрнатишда маҳаллий координаталар тизими ўрнатилаётган ҳудуд маркази ёки унинг яқинидан ўтувчи ихтиёрий ўқ меридиани билан Гаусс-Крюгер проекциясидан мажбурий тартибда фойдаланиш. Бунда геодезик ўлчовларни мансублик юзасига редукциялаш учун киритиладиган тузатмалар координаталарни аниқлашнинг талаб қилинадиган аниқлигидан кам бўлиши лозимлиги ҳисобга олинади;

мансублик юзаси баландлиги сифатида маҳаллий координаталар тизими ўрнатиладиган ҳудуд учун ўртача баландликни ёки денгиз сатҳини (Болтиқ баландликлар тизимида) қабул қилиш;

координаталарни давлат координаталар тизимидан маҳаллий координаталар тизимига ва аксинча айлантиришни текширишни амалга оширишнинг мажбурийлиги.


6. Маҳаллий координаталар тизимини ўрнатиш учун буюртмачи маҳаллий координаталар тизими тўғрисида техник талабномани (регламентни) (кейинги ўринларда талабнома деб аталади) ишлаб чиқади ва уни икки нусхада "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат геодезия назорати инспекциясига (кейинги ўринларда ДГНИ деб аталади) келишиш учун юборади.


7. Талабномада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

маҳаллий координаталар тизимини ўрнатишнинг мақсади;

маҳаллий координаталар тизими ўрнатилаётган ҳудуднинг жойлашуви, жумладан маъмурий жойлашуви, чегаралари ва майдони;

маҳаллий координаталар тизимини амалга киритиш муддатлари;

маҳаллий координаталар тизимидан давлат координаталар тизимига ўтиш параметрлари (калитлари) (ўқ меридиани қиймати, маҳаллий координаталар тизими ўқлари бурилиш бурчаги, мансублик юзаси).


8. ДГНИ тақдим қилинган талабномани кўриб чиқади ва лойиҳалаштирилаёттан топография-геодезия ва картография ишларининг аниқлигини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий координаталар тизими амал қиладиган ҳудудни белгилайди ва 10 иш кунида талабноманинг келишилган нусхасини буюртмачига юборади.

Мазкур ҳудудда лойиҳалаштирилаётган ишларнинг аниқлигини таъминлайдиган аввал ўрнатилган маҳаллий координаталар тизими мавжуд бўлса, бундай ҳолларда ДГНИ тақдим қилинган талабномани келишишдан ўтказмайди ва мавжуд маҳаллий координаталар тизимидан фойдаланишни тавсия этади.


9. Талабнома келишилган тақдирда буюртмачи маҳаллий координаталар тизимини ўрнатиш ишларига техник лойиҳани ишлаб чиқади ва уни ДГНИда рўйхатдан ўтказади.


10. Буюртмачи ишларни рўйхатдан ўтказгандан кейин маҳаллий координаталар тизимини ўрнатиш бўйича қуйидаги ишларни бажаради:

маҳаллий координаталар тизими ўрнатилаётган ҳудуддаги мавжуд барча давлат геодезия тармоғи пунктлари координаталарини ўтиш параметрлари (калитлари)га мувофиқ давлат координаталар тизимидан маҳаллий координаталар тизимига қайта ҳисоблаш;

маҳаллий координаталар тизимидаги геодезия пунктларининг координаталари каталогларини (рўйхатларини) тузиш;

маҳаллий координата тизими тавсифи келтирилган бажарилган ишлар тўғрисида техник ҳисобот тузиш.


11. Маҳаллий координаталар тизимини ўрнатиш бўйича бажарилган ишлар натижасида олинган материаллар ва маълумотлар (кейинги ўринларда материаллар ва маълумотлар деб аталади) ДГНИда экспертиза қилинади ва сақлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат картография-геодезия фондига берилади.

Материаллар ва маълумотларни шу объектда бажарилган топография-геодезия ишлари натижалари бўйича техник ҳисоботда ДГНИга тақдим этишга йўл қўйилади.


12. Буюртмачилар томонидан ДГНИга тақдим қилинган материаллар ва маълумотлар маҳаллий координаталар тизимини амалга киритиш учун асос бўлади.


13. Аввал Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўрнатилган ва ушбу Қоидалар талабларига жавоб берадиган маҳаллий координаталар тизимларидан фойдаланишга рухсат берилади. Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Давлат картография-геодезия фондида сақланаётган маҳаллий координаталар тизимлари тавсифларини ўз ичига олган бажарилган геодезия ишлари тўғрисидаги техник ҳисоботлар ва геодезия пунктларининг маҳаллий координаталар тизимларидаги каталоглари (рўйхатлари) бошланғич материаллар ва маълумотлар ҳисобланади.


14. Қуйидаги ҳолларда:

агар маҳаллий координаталар тизими амал қиладиган ҳудудда давлат геодезия тармоғи ва геодезия зичлаш тармоқларини ривожлантириш, реконструкция қилиш ва тенглаштириш бўйича ишлар амалга оширилса;

янги давлат геодезия координаталар тизими жорий қилинса ўтиш параметрлари (калитлар) аниқлаштириши (зарур ҳолларда, ўзгартишлар киритилиши) керак.


15. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу Қоидаларга мувофиқ келмайдиган тартибда ўрнатилган маҳаллий координаталар тизимлари қўлланилишига йўл қўйилмайди.


16. Маҳаллий координаталар тизимларини яратиш, ўрнатиш ва қўллаш устидан назорат қилиш ДГНИга юкланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 28 ноябрь, 47-сон, 541-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 11-сон, 105-модда











































Время: 0.1499
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск