Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2016 й. 394-сон "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.11.2016 й.

N 394



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 20 октябрдаги ПҚ-2637-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги янги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

патент божлари, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурларни ва маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказганлик учун тўлов ҳисобига белгиланган тартибда шакллантириладиган бюджетдан ташқари маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


3. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги ҳузуридаги "Intellekt Ekspert" давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк соҳасидаги кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув марказига қўшиб юбориш йўли билан қайта ташкил этилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 8 июндаги 166-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 47-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 28 ноябрь, 47-сон, 543-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 11-сон, 107-модда




















Время: 0.2058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск